БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ
ЕВРОПА ИҚТИСОДИЙ КОМИССИЯСИ
Атроф-муҳит сиёсати қўмитаси
АТРОФ-МУҲИТ ҲОЛАТИНИНГ
ШАРҲИ
ЎЗБЕКИСТОН
Иккинчи шарҳ
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ
Нью-Йорк ва Женева, 2010
Атроф-муҳит ҳолати шарҳининг 29-серияси
ИЗОҲ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳужжатларининг белгилари бош ҳарф ва
рақамлар бирикмасидан иборатдир. Шундай белгилар тилга олиниши Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти ҳужжатлари ҳақида сўз кетаётганлигини билдиради.
Ишлатилган ном ва белгилар ҳамда ушбу нашрда материалнинг тақдим
этилиши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибияти томонидан бирон-бир
мамлакат, ҳудуд, шаҳар ёки ернинг ҳуқуқий мақоми ёки давлат бошқаруви
ташкилотлари ёки уларнинг чегаралари делимитациясига тегишли бирон-бир фикр
ифода этилишини билдирмайди. Хусусан, хариталарда кўрсатилган чегаралар
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти уларни расман маъқуллайди ёки қабул қилади
дегани эмас.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистонга тегишли биринчи Атроф-
муҳит ҳолати шарҳини (Атроф-муҳит ҳолати 14-серияси) 2001 йилда чиқарган.
ЕИК/CEP/156
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ НАШРИ
Сотув рақами.
ISBN: 978-92-1-117003-0
ISSN 1020-4563
iii
Сўз боши
Ўтиш давридаги мамлакатларда атроф-муҳит ҳолати шарҳлари (АҲШ) ўтказиш ташаббуси атроф-муҳит
муҳофазаси учун масъул вазирларнинг Швейцариянинг Люцерн шаҳрида 1993 йилда ўтказилган
“Европада атроф-муҳит” мавзусидаги иккинчи конференцияда кўтарилди. Сўнг, Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Европа бўйича Иқтисодий Комиссияси (БМТЕИК)нинг Атроф-муҳит Сиёсати
Қўмитаси АҲШни ўз доимий дастурининг бир қисмига айлантиришга қарор қилди. БМТЕИК
минтақасига мансуб 23 мамлакатга тегишли шарҳларнинг биринчи давраси 1994 йилда бошланиб, 2004
йилгача ўтказилди.
“Европада атроф-муҳит” номидаги бешинчи вазирлар конференциясида (Киев, 2003 йил) вазирлар
АҲШ дастурини, хусусан, иқтисодиёти ўтиш давридаги мамлакатлар учун муҳим омил сифатида
қўллаб-қувватлашларини тасдиқлашди ва Дастур иккинчи давра билан давом эттирилишига қарор
қилишди. Яқинда Европада атроф-муҳит олтинчи вазирлар конференциясида (Белград, 2007 йил)
дастур қўллаб-қувватланиб, яна бир бор тасдиқланди. Ушбу иккинчи даврада, шарҳларнинг биринчи
даврасида эришилган ижобий ўзгаришлар эътироф этилса-да, алоҳида эътибор имплементация,
интеграция, молиялаштириш ва атроф-муҳит билан ижтимоий ва иқтисодий ўзаро таъсир ҳодисаларга
қаратилди.
Шунингдек, тақриз жараёни орқали АҲШлар БМТЕИКга аъзо мамлакатлар орасида мулоқотни ҳамда
минтақада атроф-муҳит шароити ва унга тегишли сиёсатни мувофиқлаштиришни рағбатлантиради.
АҲШ ихтиёрий бўлиб, тегишли мамлакатлар мурожаати биноан амалга оширилади.
Тадқиқот минтақадаги экспертларнинг халқаро гуруҳи томонидан олиб борилди. Улар шарҳ
қиланаётган мамлакатнинг экспертлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб ишладилар. Гуруҳлар
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бошқа ташкилотлари, масалан, Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг Тараққиёт Дастури, шунингдек Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқалар билан
ҳамкорлик қилганидан фойда кўрди.
Ушбу шарҳ БМТЕИК томонидан эълон қилинган Ўзбекистонга тегишли иккинчи АҲШдир. Шарҳда
Ўзбекистон биринчи бор 2001 йилда шарҳ қилингандан кейин мамлакатда атроф-муҳитни назорат
қилишда эришилган ижобий ривожланиш танқидий кўриб чиқилади. Унда биринчи шарҳда берилган
тавсиялар (1-илова)нинг амалга оширилиши баҳоланади. Ушбу иккинчи АҲШда Ўзбекистон учун
муҳим аҳамиятга эга, сиёсатни ишлаб чиқиш, режалаштириш ва амалга ошириш, атроф-муҳит
борасидари тартиб ва лойиҳаларни молиялаш ва атроф-муҳит борасидаги эътиборга сазовор масаларни
иқтисодга интеграциялаш, хусусан сув ресурсларни барқарор бошқариш ва муҳофаза қилиш, ерларни
бошқариш, энергетика ва иқлим ўзгариши каби тўққизта масала ёритилади.
Ушбу иккинчи АҲШ сиёсат ишлаб чиқарувчилар ва фуқаролик жамияти вакилларининг атроф-муҳитни
бошқариш соҳасидаги ва Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини янада яхшилашдаги саъй-
ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда фойдали бўлади, ва тақриз жараёнида олинган сабоқлардан
БМТЕИК минтақасининг бошқа мамлакатлари ҳам фойда оладилар, деб умид қиламан.
Ян Кубиш
Ижрочи Котиб
Европа Иқтисодий Комиссия
v
Кириш
Ўзбекистоннинг иккинчи АҲШси 2008 йил февраль ойида тайёргарлик миссиясидан бошланди. Миссия
давомида ҳисоботнинг якуний структураси муҳокама этилди ва тасдиқланди. Шарҳ миссияси 2009 йил
20 апрелдан 29 апрелгача иш олиб борди. Ишда қатнашган халқаро экспертлар гуруҳи Финляндия,
Франция, Германия, Қозоғистон ва Америка Қўшма Штатлари, шунингдек, Бирлашган Миллатлар
Ташкилоти Атроф-муҳит Дастури (UNEP) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий
Комиссияси (БМТЕИК) экспертларидан ташкил топди.
АҲШАҲШ(Атроф-муҳит Ҳолати Шарҳи)нинг лойиҳаси ва рус тилига таржимаси фикр йиғиш учун
Ўзбекистон вакилларига ва кўриб чиқиш учун Атроф-муҳит аҳволи эксперт гуруҳига 2009 йил сентябрь
ойида тақдим этилган эди. 2009 йил 19 октябрь куни бўлиб ўтган мажлислари давомида Эксперт гуруҳ
Ўзбекистон ҳукуматининг мутахассис вакиллари иштирокида ҳисоботни батафсил муҳокама этди.
Хусусан, у халқаро экспертлар келган хулосалар ва уларнинг тавсияларига диққат-эътиборни қаратди.
АҲШдаги тавсиялар Эксперт гуруҳ таклиф қилган ўзгартиришлар билан 2009 йил 20 октябрь куни
БМТЕИК Атроф-муҳит борасидаги қўмитасининг ўн олтинчи сессиясига тақриз учун тақдим этилди.
Тақриз ишларида Ўзбекистоннинг юқори нуфузли делегацияси қатнашди. Қўмита тавсияларни ушбу
ҳисоботда келтирилган ҳолда қабул қилди.
Атроф-муҳитга доир сиёсат қўмитаси ва БМТЕИКнинг шарҳ гуруҳи Ўзбекистон ҳукумати ва унинг
халқаро экспертлар билан ишлаб ўз билимини қўшган ва ёрдам кўрсатган экспертларига
миннатдорчилик билдиради. БМТЕИК Ўзбекистон ҳукуматига атроф-муҳит соҳасидаги мақсадларига
эришиш билан боғлиқ вазифаларини бажаришда, жумладан ушбу иккинчи шарҳдаги тавсияларни
амалга оширишида муваффақият тилайди.
Шунингдек, БМТЕИК Нидерландия ва Швейцария ҳукуматларига қўшган молиявий ҳиссалари учун
Финляндия ва Германия ҳукуматларига шарҳ учун мутахассисларини юборгани учун ҳамда ЮНЕП ва
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурига АҲШлари дастури ва унинг шарҳлари
тузишда қўллаб-қувватлаганлари учун чуқур миннатдорчилик билдиради.
Атроф -муҳит ҳолатининг Ўзбекистон бўйича шарҳини тайёрлаган мутахассислар гуруҳи, 2009
vii
Do'stlaringiz bilan baham: |