187
Тавсия 7.3:
Самарали, мажбурий ва риоя қилиниши таъминланган ҳисобот ва маълумот тўплаш тизими мумкин
қадар тез суръатда ишлаб чиқилиб жорий этилиши лозим. Ушбу тизим маълумотларга ишлов бериш,
тақдим этиш ва тарқатишни ўз ичига олган бўлиши лозим. Тизимни чиқиндиларни тасарруф қилиш
бўлажак бўлинма ишлатиши лозим. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан ҳамкорлик
талаб қилинади.
Барча тоифадаги хавфли чиқиндиларни ҳосил қиладиган ҳамма корхона ва ташкилотлар йиллик “3-
экология” (хавфли чиқинди) статистик шаклни тақдим этишлари шарт. Тўлдирилган шаклни ТМДҚ
ёки унинг вилоят кўмиталари тасдиқлаши лозим.
Тавсия 7.4:
Хафвли тиббий чиқиндилар учун уни мувофиқ равишда йўқ қилинишини таъминлайдиган ва хавфини
пасайтириш механизмларини ўз ичига олган махсус, алоҳида бошқариш схемаси аввалига синов
тариқасида йўлга қўйилиши керак. Синов лойиҳалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Табиатни
муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан вилоят ҳокимлик, маҳаллий органлари, касалхоналар ва
бошқа манфаатдор тарафлар билан қўшма саъй-ҳаракат орқали бажарилиши лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят органлари билан биргаликда хавфли тиббий чиқиндиларни
бошқариш учун жавобгардирлар. Мамлакатда 110 тиббий чиқиндини ёқиш қурилмаси бор.
Тавсия 7.5:
Мумкин қадар зудлик билан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси эскириб қолган пестицидларни йиғиб олиш, ишлов бериш, утилизация ёки йўқ қилиш
ташаббуси билан чиқишлари лозим. Қилиниши керак бўлган ишлардан бири марказлашган вақтинчалик
сақлаш жойини ташкил қилишдир. Бу ҳолда эскириб қолган пестицидларга ишлов бериш ва йўқ қилиш
юбориш ўрта муддатларга қолдирилиши мумкин.
Ўзбекистонда 13 эскириб қолган пестицид ва кимёвий омборхоналар бор. Улардан баъзилари атроф-
муҳит ва санитария хавфсизлиги стандартларига жавоб бермайди. ТМДҚ, Ўзкимёсаноат давлат
акциядорлик компанияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий ҳоқимият
органлири билан
биргаликда амборхона иншоотларининг атроф-муҳит учун хавфсизлигини таъминлаш учун ҳаракат
дастурининг лойиҳасини тайёрладилар.
Тавсия 7.6:
Шаҳар кўчаларида чиқинди ёқишга, вақтинчалик йиғиш шахобчаларига ва контейнерлар амалиётига,
тегишли тақиқларга риоя қилишти таъминлаш ҳам мувофиқ хизматлар кўрсатиш орқали йўл
қўймаслик керак. Маҳаллий даражада Ўзкоммунхизмат каби маҳаллий ташкилотлар ечимни топиб,
уни бажаришлари керак.
ТМДҚ шаҳар кўчаларида чиқинди ёқилишининг олдини олиш чораларини қўради. Жамоатчилик
хабардорлигини ошириш кампаниялари ҳам ушбу чоралар жумласига киради.
Тавсия 7.7:
Ўзбекистонда мавжуд яроқли инфратузилма, мумкин қадар, чиқиндиларни йўқ қилиш учун ишлатилиши
лозим. Қисқа муддатда, цемент печлари чиқинди баллонлар ва юқори калорияли хавфли чиқинди
(органик бирикмалар, жумладан песитицилар)ни ёқиб юбориш учун мосланиши мумкин. Натижада
нафақат чиқинди мувофиқ равишда йўқ қилинар эди, балки тегишли цемент заводининг ёқилғига
талаби пасаярди. Чиқиндини цемент печларида ёқиб йўқ қилишни Табиатни муҳофаза қилиш давлат
қўмитаси билан цемент заводлари маъмурияти ўртасидаги музокаралар орқали ташкил қилиш мумкин
бўлар эди. Цемент печларини чиқиндини ёқиб йўқ қилишга мослаш харажати цемент ишлаб чиқаришда
амалдаги жараён ва ёқилажак чиқинди тури (суюқлик, қовушоқ, дона-дона ёки қаттиқ)га боғлиқ.
Цемент печлари чиқинди баллон ва иссиқлик яратувчанлиги юқори бўлган хавфли чиқинди (органик
бирикмалар, жумладан пестицидлар)ни ёқишга ҳозирча мосланмаган.