Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

6-боб: ҲАВО ИФЛОСЛАНИШИ 
 
Тавсия 6.1: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Бошгидромет мониторинг тармоғини қайта ташкил 
қилиши ва кучайтириш лозим; ҳаво сифати мониторинги техник имкониятлари ҳам яхшиланиши 
лозим, жумладан автоматик усуллар жорий қилишини, шунингдек ҳаво ифлословчи моддаларни ўлчаш 
учун диффуз намуна олиш каби янги усуллар ва эмиссия маълумотларига ишлов бериш муқобил 
усулларини жорий қилиши лозим. Бошгидромет, шунингдек, PM10 ҳам кузатиши лозим. Ҳаво 
ифлосланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш учун техник имкониятларни яхшилар чоралари 
кўришиши лозим. Шу муносабат билан ўқитиш фаолиятини ҳам амалга ошириш лозим. 
 
Ҳаво сифати мониторинги икки шаҳарда маблағ етишмовчилиги туфайли 2002 йилдан бери тўхтатилди. 
Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) мамлакатнинг 25 жойидаги 66 муқим мониторинг 
станцияларида ҳаво сифатини кузатиб боради. Қўчма лабораториялар сони 2002 йилдан бери 36 фоизга 
қисқарди. PM10 нинг ҳаводаги концентрацияси Ўзбекистонда ўлчанмайди. Намуналар аксарият 
станцияларида қўлда, дастурнинг қисқа варианти асосида олинади. ТМДҚ, Таҳлилий назорат
ихтисослашган давлат инспекцияси орқали, 141 корхонада эмиссияни ҳар ойи кузатади. Инспекция 
эмиссия ва чиқаришда ифлословчи моддаларни ўлчаш усулларини ишлаб чиқади. Ҳар йили у 


184 
Ўзгидромет, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 
лабораториялари билан ўзаро сертификатлашни ўтказади. 
Тавсия 6.2: 
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекавтосаноат уюшмаси – дахлдор корхоналар 
билан ҳамкорликда - транспорт секторининг салбий таъсирини камайтириш учун қўйидаги чораларни 
кўришилари лозим: • мавжуд эмиссия стандартларини қайта кўриб чиқиши ва янги, ҳақиқатга яқин ва 
илмий асосланган, жумладан бензинда қўрғошин миқдори учун қатъий ЕИнинг талабларига жавоб 
берадиган эмиссия стандартларини ишлаб чиқиш; этилланган бензинни истеъмолдан чиқаришни 
тезлаштириш. 
 
Президентнинг 2006 йил PP-531 Фармонига қўра, 2007 йил 1 мартидан бошлаб M2, M3 ва N2 тоифа 
транспорт воситалари эмиссия бўйича Euro 2 ёки ундан юқори, ва 2010 йил 1 январидан бошлаб Euro 3 
ёки ундан юқори стандартига мос бўлиши лозим. Бу кўпроқ Самарқандда (СамАвто) автобус ва юк 
машиналарни маҳаллий ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш чораси сифатида кўрилади. Ушбу 
талабларни бажариш мақсадида ТМДҚ ва Ўзстандарт 2007 йил 28 февраль куни импорт қилинган 
юқорида тилга олинган транспорт воситаларини сертификатлаш муваққат йўриқномасини қабул 
қилдилар. Ушбу мақсадда ТМДҚ Экологик сертификатлаш, стандартлар ва нормалар давлат кенгаши 
экологик сертификатлаш органи сифатида хизмат қилмоқда. 2006 йилда ТМДҚ мамлакатда ишлаб 
чиқариладиган Euro 0 стандартига мос ҳисобланадиган “Дэу” “Матиз”, “Нексия” ва “Дамас” русумли 
енгил автомашина ва микроавтобуслар учун янги техник талабларни тасдиқлади. 
Ўзбекистон 2008 йилда этилланган бензинни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаши кутилган эди. Бироқ, 
мамлакатда этилланган бензин ҳамон ишлаб чиқарилмоқда, ҳозирги пайтда у жами нефт 
маҳсулотларининг тахминан 10 фоизини ташкил қилади. Этилланган бензин импорти 2005 йилдаги 
98,5 фоиздан 2006 йилдаги 65 фоизга тушди. ТМДҚ маълумотига кўра, юқоридаги чоралар туфайли, 
Ўзбекистонда қўрғошин бирикмаларининг ҳавога эмиссияси йилига 300 тоннадан кўпроқ миқдорда 
камайиб бормоқда. Ҳозирча Тавсия 6.2 тўлалигича бажарилмаган; шунга қарамай, Ўзбекистон 
автомобилларга Euro 2 стандартини яқин келажакда қўллайдиган қўринади. 
 
Тавсия 6.3: 
Ҳокимиятлар, транспортни эксплуатация қиладиган ташкилот ва муассаса ва бошқалар: эски 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish