132
белгиланган шакли тугаши билан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам тугайди. Ижара, албатта, чекланган ва
белгиланган муддат давомида бўлади. Бино ва иншоотларни ва ерни ажратиш шаҳар ҳудудларига ҳам
татбиқ этилади, натижасида бинога мулкдорлик ҳуқуқи бўлса, ерга эгалик ҳуқуқи ижарага берилади.
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи йўқотилиши учун компенсация йўқ, бундан компенсация фақат ердаги бино
ва иншоотлар учун мавжуд. Шахсий квартиралар, бинолар каби, мулк бўлиши мумкин, аммо ер давлат
мулки бўлиб қолаверади.
Шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкалар Ўзбекистон бутун ер майдонининг атиги 0,5 фоизини ташкил
қилса ҳам, ушбу ернинг аҳамияти ошириб юбориш қийин. Шаҳар ерларидан фойдаланиш Ер ва
Шаҳарсозлик кодекслари, шунингдек давлат ер кадастри ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунлари
билан тартибга солинади. Бироқ, ушбу меъерий ҳужжатларда шаҳат ерларини бошқаришда Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг роли амалда тилга
олинмайди. Мамлакатда шаҳар ер ресурсларини бошқарувчи алоҳида хизмат мавжуд эмас; бунинг
ўрнига ушбу вазифани турли вазирлик ва идоралар бажаради. Систематик кадастрли ер тўғрисидаги
ахборот тизими йўқлини шаҳар ерини бошқаришда асосий камчилик ҳисобланади. Шаҳар ерини съемка
қилишнинг методологияси жорий этилмаганлиги мавжуд кадастр билан боғлиқ муаммолар
жумласидандир. Бу қўчмас мулк бозорининг ривожланишига халақит бермоқда, шунингдек ер учун
тўловлар ставкаларини (масалан, ер солиғи ва ижара ставкаларини) ҳисоблашни қийинлаштирмоқда.
Шаҳар ҳудудларида ердан фойдаланишнинг самарадорлиги аниқлаш тизими йўқлиги яна бир
муаммодир.
Мулкдорлик бозори йўлидаги тўсиқлар
Давлат сиёсатига кўра ерга мулкдорлик ҳуқуқи давлатда қолиши инобатга олинса, уй-жой бозорини
вужудга келтириш йўлидаги тўсиқлар ижара ҳуқуқига нисбатан бозор тартибига рухсат бериш билан
бартараф қилиниши мумкин эди. Умуман, кўчмас мулк, масалан ер мулки учун ҳозирча ҳуқуқий шароит
йўқ, системали равишда ҳисобот билан боғлиқ оқибатлар, иқтисодий оқибатлар, ипотека ва ҳоказолар
ҳозирги пайтда қониқарли равишда ишлаб чиқилмаган.
Қишлоқ хўжаликдаги ердан фойдаланиш ҳуқуқи кредит олишга йўл қўймайди ва бутун қишлоқ
хўжалик сектори давлат томонидан яқиндан назорат қилинади ва бошқарилади. Хусусийлаштиришнинг
имкони йўқ, деб ҳисобланади. Янги ғоялар ва маҳсулотни бемалол ўрганиб бўлмайдиган ва амалда узоқ
муддатли инвестициялар киритилмаган шароитда қишлоқ хўжалик еридан самарали фойдаланиб
бўлмайди.
Фермерлар олган ерини яхшироқ ҳолатда қайтаришлари кераклиги шартини белгилаб ер ислоҳотини
чуқурлаштириш жиддий равишда муҳокама қилинмоқда ва бу чора бажарилиши мумкин. Беш йилда
бир амалга оширилиши лозим бўлган ердан фойдаланиш ва унинг сифатини мониторинги агар ер
ёмонлашиб бораётган бўлса ижара ҳуқуқини тугатиш учун восита бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: