Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc


Иқлим ўзгариши барқарор қишлоқ хўжалиги учун муаммо сифатида



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

7.8
Иқлим ўзгариши барқарор қишлоқ хўжалиги учун муаммо сифатида
 
Қишлоқ хўжалиги муҳим омил саналмиш шу жумладан ялпи ички маҳсулот ҳамда иш ва ижтимоий 
барқарорлик масалалари доирасида Ўзбекистон иқлим ўзгариши олдида жуда ожиз. Ўзбекистонни 
суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалик фаолияти чегаралараро дарёларга 90 фоизга боғлиқ бўлганини 
ҳисобга олган ҳолда иқлим ўзгариши таъсири бутун Марказий Осиё кўламида кўрилиши керак. 
Прогнозларга қараганда ёз фасли иссиқроқ бўлади. Марказий Осиёда ўрта ҳарорат миқдори 2080-2090 
йиллар гача 3 градусдан 4 градус Цельсийгача ошиши кутилмоқда. Бундай ҳарорат ўзгариши 
гидрологик циклни бузилишига олиб келади, айниқса мавсумий сув оқиши ва минтақада сув 
мавжудлигига (9 боб). 
Харита 7.1: Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси 
 
 
Манба:Ўзбекистон экологик профили 2008 индикаторларга асосланган ҳолда, БМТ Тараққиёт Дастури, 2008. 
Қишки буғдой ҳосилини июнь ўрталарида йиғиштириш пайтида ҳарорат борган сари 40 градус 
Цельсийдан ошиб кетмоқда, бунинг натижасида хосилдорликда кўп йўқотиш ва тегирмон ишлатишда 
ноқулайликлар кузатилмоқда. Униб-ўсиб бораётган пайтда кучайиб бораётган буғланиш баҳор буғдой 
унумдорлигини 27 фоиз ва ундан ҳам кўпроқга камайтириши мумкин. 40 градус Цельсийдан юқори 
бўлган кўпайган жами кунлар миқдори тарвуз ва қовун экинлари учун ҳам ноқулай ва шу билан бирга 
пахта унумдорлигини 10-40 фоизга камайтиради. 
Момоқалдироқли жалалар сони ошиб бориши туфайли тупроқ кўпроқ ювиб кетилади ва тупроқ 
эрозияси ортиб боради. Бу ҳодиса йиллик ёғимгарчилик 500 мм дан 750 ммгача бўлган жойларда 
айниқса катта ташвиш уйғотади. 
Иқлим ўзгариши чўл ўсимликларига эга тоғли бўлмаган арид зоналарда, ёзда чорва боқиладиган ярим 
арид минтақаларда ва суб-нам ерларди яйловлар маҳсулдорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Чорва 
боқиш учун фойдаланиладиган яйловдаги ўсимликлар тарқиби сузиларли равишда ўзгариши кутилади, 


129 
бу ем ишлаб чиқишга, чорва боқиш ва қоракўл қўйларни етиштиришга таъсир қилади. 
Ёғимгарчиликнинг мавсумийлиги чорванинг тирик вазнига ва йил охиригача яшаб қолишига таъсир 
қилиб бошқача бошқариш стратегиясини талаб қилади. Ўзбекистоннинг БМТИЎАКга мувофиқ 
Иккинчи миллий баёнотига кўра 2030 йил сентябрь ойига бориб термал юқланиш 5–11 фоиз ортиши 
туфайли қоракўл қўйларнинг репродуктив қобилиятига таъсир кўрсатиши кутилади. 
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалик амалиётини иқлим ўзгаришининг ушбу салбий таъсирига мослашга ва 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотига чуқурроқ ишлов бериш йўналтирилган стратегиялар томон ҳаракат 
қилиш ЯИМ, озиқ-овқат хавфсизлиги, бандлик ва атроф-муҳит масалалари учун юқори даражада 
мақбул бўлур эди. Баёнотда чора кўрмасликнинг баҳоси сезиларли даражада юқорироқ бўлади. 2050 
йилга бориб иқлим ўзгариши сабабли буғланиш ортиши ва оқим суви камайиши оқибатида суғориш 
суви етишмовчилиги туфайли пахта ҳосилидан йўқотиш Сирдарё бассейнида 11–13 фоизга ва Амударё 
бассейнида 13–23 фоизга етиши мумкин. Яна бир қатор салбий омиллар 2050 бориб қишлоқ хўжалиги 
маҳсулоти жорий даврдагига нисбатан 10–15 фоизга қисқариши мумкин. 
Бу ҳам қишлоқ хўжалиги секторида ўзгаришга, ҳам агар қишлоқ хўжалиги ЯИМ ва ижтимоий 
барқарорликнинг асосий компонентлари ва дан бирилигича қолиши керак бўлса ҳукумат чоралар қўриш 
лозимлигидан хабардор бўлиши зарурати борлигидан далолат беради. 
Қишлоқ хўжалигига келганда иқлим ўзгаришига мослашиш учун Ўзбекистоннинг икки муҳим тур 
бойлиги бор. Биринчидан, мамлакат доим қишлоқ хўжалиги набототининг биохилма-хиллиги маркази 
бўлган ва ўнлаб йиллар мобайнида муваффақият билан турлар кўплигини сақлаб қелган. Мамлакатда 
жами 124 қишлоқ хўжалиги зироат тури ва 952 хил/гибрид, масалан, 39 тур ва 389 хил сабзавот ва 
қовун; 22 тур ва 204 хил мева ва резавор; 5 тур ва 52 хил саноат зироати ва 14 тур ва 129 хил дон 
зироати мавжуд. Иккинчидан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик сохасида юқори стандартдаги 
тадқиқотнинг узоқ муддатли анъанаси бор. Айниқса, ушбу ўн йилликда иқлим ўзгаришига мослашув 
борасида кўп истиқболли илмий натижалар эълон қилинди (Рамка 7.1). Ўзбекистонда қатор тадқиқот 
муассасалар, масалан, Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон тупроқшунослик 
институти, Марказий Осиё ирригация илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон қорақўлчилик ва чўл 
экологияси тадқиқот институти, Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Андижон университети 
ва Урганч давлат университети қошидаги ZEF/UNESCO Хоразм лойиҳаси. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish