Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

Тупроқ ва ер мониторинги 
Ўзгидромет қишлоқ хўжалик ерларида 10 кимёвий модданинг мониторингини амалга оширади. 
Шунингдек у тупроқ кислотали (рН)ги ва гумусни ўлчайди. Намуналар қишлоқ хўжалик кузатув 
пункларида йилига икки марта олинади. Масалан 2007 йилда тупроқдаги пестицидлар концентрацияси 
12 вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида баҳоланган эди. Шаҳарлар атрофида саноат ифлослаган 
тупроқ 20 зарарли моддага нисбатан таҳлил қилинади. Ушбу пунктларда намуналар беш йилда бир 
марта олинади. Масалан 2007 йилда Нукус, Самарқанд ва Чирчиқ шаҳарлари атрофидан олинган
тупроқ намуналари таҳлил қилинган эди. 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вақти вақти билан шаҳарлардаги уй-жой ва дам олиш ерларидан, саноат 
зоналири, қурилиш учун ажратилган ерлар ва қишлоқларда тупроқ намуналарини олади. Нитратлар, 
оғир металлар ва микроблар билан зарарланиш таҳлил қилинади. 2005 йилдан бери Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги Тожикистон алюминий заводидан чиқаётган ифлосланиш таъсири остидаги Сурхондарё 
вилоятида тупроқда эрувчан фторидларни мониторинг қилиб келмоқда.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (ЕРДҚ) Вазирлар Маҳкамаси 
2000 йил Ер мониторинги тўғрисидаги қарорига биноан ер монитонингини олиб боради. 
Тупроқшунослик ва агрокимё тадқиқот институти 2000 йилда Ўзбекистонда ер мониторинги учун 
методик қўлланма ишлаб чиқди. У бутун мамлакат бўйлаб танлаб олинган (устун) ер участкаларида 
тупроқнинг барча параметрларини тавсифлашга қаратилган қамровли давлат дастурини бажармоқда. 


52 
2009 йил бошларига келиб тадқиқот саккиз вилоятда якунланган эди. Тугатилиши 2013 йилда 
белгиланган дастур фермерларнинг ерлари учун тўлов миқдорини белгилаш асосини яратиб бериши 
кутилмоқда. 2008 йилда ЕРДҚ Ўзбекистоннинг тупроқ харитасини 1:750 000 миқёсда эълон қилди. У 
Ўзбекистонда ер ресурслари ҳолати, жумладан тупроқнинг миқдор ва сифат ҳолатини ёритадиган 
йиллик миллий ҳисоботини эълон қилади. Бироқ, ҳисоботга тупроқ эрозияси киритилмайди. ЕРДҚ 2009 
йилда вилоятлар бўйлаб ер ресурслари атласини эълон қилишни режалаштирмоқда. 
Биохилма-хиллик, жумладан ўрмонлар мониторинги 
Ўзбекистонда охирги марта ўрмонларни давлат рўйхатига олиш (инвентаризацияси) 1988 йилда амалга 
оширилган эди. Ўшандан бери инвентаризация ўтказилмаган эди, ваҳоланки, қонун ҳужжатларига 
биноан, рўйхатга олиш ҳар беш йилда бир марта ўтказилиши керак. Ўзбекистонда ўрмон ёнгинлари 
мониторинги ўтказилмайди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўрмон хўжалиги департаментига 
бўйсунадиган ўрмончилик хўжаликлари (100га яқин) ўрмонларининг мавсумий баҳолашини 
ўтказадилар. Натижалар статистика шаклида Давлат статистика қўмитаси, ҳам ўрмончилик 
департаментига тақдим этилади. Ўзбекистонда бошқа ўсимликлар рўйхати ҳеч қачон тайёрланмаган. 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ихтисослашган ўрмончилик хўжаликларда етиштириладиган 
доривор ўсимликларнинг 35 тури тўғрисида маълумот йиғади, аммо эълон қилмайди. 
2000 йилда ўрмончилик департаменти ўрмонлар тўла рўйхати (кадастр)ини тайёрлаш учун методология 
қўлланмасини ишлаб чиқди. 2005 йилда Вазирлар Маҳкамаси Давлат кадастрлар тайёрлаш тартиби 
тўғрисида низом қабул қилди. Ўрмонлар майдони, таркиби, дарахтлар ёши, ҳолати ва захираси, 
ўрмончилик хўжаликлари, туманлар, вилоятлар ва бутун мамлакатда ёғоч ва ёғоч бўлмаган маҳсулот
ишлаб чиқарилиши киритилган ўрмон кадастридан мақсад мамлакат ўрмонларининг пул миқдоридаги 
қийматини ҳосил қилишдир. Ўрмончилик департаментига ушбу вазифани бажариш учун қўшимча 
ходимлар берилмагани туфайли тўпланган маълумот махсус маълумот тоифаларда талабнинг 35дан 65 
фоизигича жавоб беради. Маълумот на эълон қилинган, на ишлатилади. 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги беш давлат овчилик хўжалиги Фанлар академияси ва 
Тошкент давлат университети мутахассислари иштирокида 14 тур сут эмизувчи ва 7 тур қўшлар 
популяциясини қамраб олган рўйхатни туздилар, уларни овлаш учун ТМДҚ квоталар белгилайди. 
Маълумот статистика шаклига биноан Статистика давлат қўмитасига тақдим этилади. Рўйхатнинг 
айрим турларга тегишли натижалари вақти вақти билан ТМДҚнинг Атроф-муҳит хабарномасида эълон 
қилинади. Гарчи давлат ов хужаликлари қонунга биноан ерларида ҳозир бўлган хавф остидаги турлар 
популяцияси тўғрисида ҳисобот беришлари шарт бўлса-да, улар бу вазифани бажармайдилар. 
Муҳофазадаги табиий ерлар, хусусан олти тоғли қўриқхонаси ва уч чўл-тўқай қўриқхонаси, икки тоғли 
миллий парки, тўққиз заказниклар ва Бухородаги ихтисослашган жайронларни табиий кўпайтириш 
ҳудуди (питомник - Жайрон экологик маркази) тегишли маъмуриятлар томонидан бошқарилади. 
Маъмуриятлар территорияларида учрайдиган ҳайвонот турлари тўғрисида маълумот тўплаб уни йиллик 
ҳисобот шаклида юқори ташкилотлар - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ёки ТМДҚга тақдим 
этадилар. Ушбу ҳисоботлар Ўзбекистонда биохилма-хилликни муҳофаза қилиш соҳасида сиёсатни 
ишлаб чиқиш учун қўлланилмайди, шунингдек улар жамоатчилик учун ҳам очиқ эмас. 
2006 йилда ТМДҚ ва Фанлар академиясининг Биология ва зоология институти биргаликда мамлакат 
Қизил китобининг иккинчи нашрини эълон қилдилар, унда хавф остидаги турлар, жумладан 23 тур сут 
эмизувчи, 48 тур қўш, 16 тур судралувчи, 17 тур балиқ, 3 аннелид (ҳалқали чувалчанг), 14 моллюск ва 
61 бўғимоёқлилар турлари кўрасатилган.
2000 йил Ўзбекистон наботот давлат кадастри низоми ва Ўзбекистон ҳайвонот давлат кадастри низоми 
(Вазирлар Маҳкамаси қарори)га кўра, ТМДҚ кўриб чиқилаётган икки кадастрни тайёрлаш ва янгилаш 
учун масъул давлат органи сифатида белгиланган эди. Мақсад мамлакатдаги ёввойи турларнинг 
таксономик мақоми, популяцияси, учрайдиган ерлари, ареали ҳолати ва пул миқдордаги қиймати 
тўғрисида мунтазам равишда маълумот тўплаш тизимини йўлга қўйиш эди. Қуйидаги органлар 
маълумот киритилишини таъминлаш учун қўйидагича масъул эдилар: 


53 
• 
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги – озиқ-овқат учун фойдаланиладиган доривор ва безак 
(манзарали) ўсимликлар, ов ва тижорат ҳайвонот турлари ва қишлоқ хўжалиги ва ўрмонлардаги 
ҳайвонот зараркунандалари учун; 
• 
ТМДҚ – техник ҳосил сифатида фойдаланиладиган манзарали ўсимликлар учун; 
• 
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси – яйлов ва тоғ 
ўтлоқларидаги ўсимликлан учун; 
• 
Табиий қўриқхоналар ва миллий боғлар ҳудудида учрайдиган ҳайвонот турлари учун; 
• 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги – хавфли инфекция ташувчи ҳайвонлар учун; 
• 
Фанлар академияси – камёб ва хавф остидаги ҳайвонот ва ўсимлик турлари ва юқорида 
кўрсатилмаган бошқа ҳайвонлар учун. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish