Microsoft Word ece. Cep. 156. Uzbek doc



Download 3,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/184
Sana25.02.2022
Hajmi3,42 Mb.
#286542
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   184
Bog'liq
uzbekistan II uzbek

3-боб 
 
МОНИТОРИНГ, АХБОРОТ, ЖАМОАТЧИЛИК 
ИШТИРОКИ ВА ТАЪЛИМ 
 
3.1 
Кириш 
Ўзбекистонда биринчи (2001 йил) Атроф-муҳит ҳолати шарҳи (АҲШ)да, айниқса қарор қабул 
қилувчиларга зарур ва умуман жамоатчиликка ахборот етказишни таъминлаш мақсадида маълумот 
тўплаш, қайта ишлаш ва тарқатиш маъносида мамлакатдаги мониторинг тармоғини қайта ташкил 
этиш ва кучайтириш зарурати қайд этилган эди. Хусусан, Ўзбекистон ҳаво ифлосланишини баҳолаш 
техник имкониятларни яхшилаши; биохилма-хилликни тежамли мониторинг тизимини яратиш; ер ости 
суви учун марказлашган маълумот базасини барпо этиш ҳамда мониторинг ва маълумот бошқариш 
мутахассисларини тайёрлаш тавсиф этилган эди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг барча 
жараёнларида жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида биринчи АҲШда Табиатни муҳофаза 
қилиш давлат қўмитаси (ТМДҚ) нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликни ва жамоатчиликнинг 
муҳофаза этилган ерларни бошқаришда иштирокини кенгайтириши тавсия этилган эди. 
Биринчи АҲШдан бери Ўзбекистон юқорида тилга олинган соҳаларда баъзи ижобий натижаларга 
эришди. Бироқ, атроф-муҳит мониторингини ахборот ва сиёсатнинг самарали воситасига айлантириш, 
жамоатчиликнинг қарорлар қабул қилишда иштирокини ошириш ва барқарор ривожланиш 
тамойилларини турли босқичларда таълимга киритиш учун ҳукумат ва махсус давлат органлари яна кўп 
иш қилишлари керак. 
3.2 
Атроф-муҳит мониторинги 
Атроф-муҳит сифати мониторинги 
Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Гидрометеорология хизмати (Ўзгидромет) ўн уч ҳудудий бўлинмалари 
билан биргаликда мамлакатда ҳаво, ер усти суви, тупроқ сифати ва радиоактивлик мониторингини 
амалга оширадиган асосий давлат органи ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йилдаги 
Ўзбекистон Республикасида Гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори 
билан атроф-муҳит мониторингининг мақоми муайян даражада оширилди ва Ўзгидрометнинг 
ифлосланишни мониторинги хизматининг вазифалари аниқроқ белгиланди. Унинг мониторинг тизими 
кенгайтирилмади, баъзи соҳаларда эса 2001 йилдан кейин қисқартирилди (3.1-жадвал ва 3.1-харита). 
Ҳаво сифати мониторинги 
2002 йилда ҳаво сифати мониторинги икки кичик (саноати йўқ) шаҳарда маблағ етишмагани туфайли 
тўхтатилди. Ўзгидромет ҳозирги пайтда мамлакатнинг 25 жойида 66 муқим мониторинг станциясида 
ҳаво сифатини кузатиб келмоқда. Қўчма лабораториялар сони 2002 йилдан бери 36 фоизга камайди. 
Тизим зичлиги мониторинг миллий талаблари (шаҳар аҳолисининг 50.000–100.000 кишисига бир 
станция)дан паст. Ўзгидромет биринчи навбатда тўққизта қўшимча муқим мониторинг станциясини: 
ушбу шаҳарларда аҳоли сони, саноат ўсиши ва транспорт кўпайиши билан мутаносиб равишда
бештасини Тошкентда, учтасини Жиззахда ва биттасини Наманганда, ўрнатишни шарт, деб билади. 
Одатда, мониторинг дастури беш ифлословчи моддани қамраб олади: чанг (муаллақ заррачалар жами – 
TSP), углерод моноксиди (CO), азот диоксиди (NO
2
), олтин гугурт диоксиди (SO
2
) ва азот моноксиди 
(NO). Бошқа параметрлар ифлословчи саноат ва яқин орадаги шаҳарлар ва теваракдаги ерлар 
характеристикасига кўра қўшилади. Ер яқинидаги озон миқдори саккизта шаҳарда ўлчанади. Жами, 
Ўзбекистонда 16 газсимон модда, бензопиринлар ва 6 оғир металл бўйича мониторинг олиб борилади. 
Халқаро ҳамжамият томонидан инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун энг зарарли, деб топилган бир 
қатор бошқа ифлословчилар – майин заррачалар (PM
2.5 
ва
PM
10
), учувчан органик бирикмалар 


48 
(бензопирендан ташқари), полиароматик углеводородлар (ПУВ) ва турғун органик ифлословчилар 
(ТОИ)нинг ҳаводаги концентрацияси Ўзбекистонда ўлчанмайди. PM
2.5 
ва
PM
10 
ларни ўлчаш 2009 йилда 
Қорақалпоғистонда Ўзгидромет ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бошқариладиган лойиҳа 
доирасида бошланди. 

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish