Microsoft Word Conf-селекция rtf



Download 16,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet324/353
Sana24.02.2022
Hajmi16,8 Mb.
#193950
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   353
Bog'liq
Sbornik-selekciya

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Аксенова Н.А., Фролова Л.А. «Деревья и кустарники для любительского садоводства и 
озеленения» М.: Изд-во МГУ, 1989.-160 с. 
2. Ермаков Б.С. Лесные растения в Вашем саду. Москва. М.:Лесная пром-сть, 1987.-150 с. 


327
ТОШКЕНТ ШАХРИДАГИ МАНЗАРАЛИ ДАРАХТЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК ХОЛАТИ 
 
Номозов З.А. 
Тошкент давлат аграр университети 
 
Шаҳар муҳити экологияси ўрганиш ҳозирги кунимизнинг энг долзарб муаммолари қаторига 
киради. Шаҳар муҳити шароитида яшовчи аҳоли сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.Урбанизация 
жараёни натижасида атроф-муҳитнинг экологик ҳолати тубдан ўзгариб, табиий экотизимлар йўқолиб 
кетмоқда. Бу ҳолатлар албатта янгидан–янги муаммоларни келтириб чиқаради.
Маълумки, ёз ойларида яшил ўсимликлар ҳароратни пасайтириб, ҳаво намлигини ошириш билан 
микроиқлимни яхшилайди. Бу республикамизнинг иссиқ иқлим шароти учун жудаям зарурдир. Улар 
ҳавони кислородга бойитади, шовқинни пасайтиради, ҳавони турли чикинди газ ва чангдан, патоген 
микроорганизмлардан тозалайди, яъни биологик фильтирлар деб айтилади. 
Бекорга шаҳар шароитида ўсувчи ўсимликларни шаҳарнинг “ўпка” си деб аташмайди. 
Шаҳар атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларга энергетика, саноат корхоналари, 
транспорт, маиший чиқиндилар ва бошқалар киради. 
Атмосферанинг ифлосланишида автомобил транспорти биринчи ўринни (40%); энергетика 
саноати (20%) иккинчи ўринни; корхона ва ташкилот ишлаб чиқариши учинчи ўринни (14%) эгаллайди. 
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, маиший-коммунал хўжалиги ва бошқалар зиммасига эса 
атмосфера сунъий ифласланишнинг 26 % и тўғри келади. 
Атмосфера ифлосланишнинг ўсиши ҳаттоки инсон яшаши кам бўлган жойларда сезилар экан. 
Масалан, АҚШ нинг Йелоустон миллий боғи – Америкада энг тоза ҳавоси билан ажралиб турадиган боғ 
бўлиб, кейинги 5 йил ичида ифлосланган заррачаларнинг ўртача сони 10 маротаба ошган. 
Сўнги йилларда атмосферанинг ифлосланишида транспорт воситаларининг салмоғи ортиб 
бормоқда. Чунки автомашина, самолёт, тепловоз, қишлоқ хўжалиги машиналари ва бошқалар жуда катта 
миқдорда кислородни сарфлаб, атмосферага (таркибида 200 га яқин заҳарли моддалар учрайдиган) ҳар 
хил газлари (ис гази, озод оксиди, углеродлар, қўрғошиннинг заҳарли бирикмалари, чанг, қурум ва 
бошқалар ) чиқариб ифлослайди. 
Ўзбекистон иқлими иссиқ ўлка эканлиги боис, яшил ўсимликларсиз аҳоли учун қулай шароит 
яратиб бўлмайди. Ўсимликлар атроф-муҳитнинг санитария-гигиена ҳолатини яхшилайди, шамол кучини 
пасайтиради, шовқинни камайтиради, ҳавони тозалайди, ҳароратни мўътадиллаштиради. 
Ўртача катталикдаги битта дарахт бир кеча-кундузда уч киши учун зарур бўлган кислородни 
ишлаб яиқаради. 
Ёз кунлари дарахтлар соясида ҳаво ҳарорати сезиларли даражада паст бўлади. Қалин 
дарахтзорларда бу фарқ 10 даражага бориши мумкин. Агар дарахтлар ёнидан ариқ ўтган бўлса, сўлим 
микроиқлим ҳосил бўлиши яхши маълум. 
Халқ орасида ўсимликлар дунёси инсонга кучли таъсир ўтказа оладиган ўзига хос қувватга, ғайри 
оддий кучга эга эканлиги хақида гаплар юради. Кийинги йилларда матбуотда, интернет тармоғида бу 
мавзуда турли хил материаллар пайдо бўлмоқда. Жумладан, у ёки бу ўсимликларнинг инсон ҳиссиётига, 
ишчанлик қобилиятига таъсири юзасидан олиб борилаётган кузатишлар ва тадқиқотлар тўғрисида 
хабарлар тарқалмоқда.
Бундай хабарларга қараганда, баргли ўсимликлар ичида биоэнергетика борасида пешқадамлик 
қарағай ва кедр дарахтига тегишли. Қарағайнинг энергияси инсоннинг кучини қайта тиклаб, унинг 
биомайдонини маромига келтиради. Арча эса шодлик туйғусини беради, саънаткорларга илхом бахш 
этади. Арча кучли тозалаш имкониятига эга бўлиб, ёқимсиз таъсирлардан халос бўлишга ёрдам беради. 
Энг кучли биоэнергетика эман хос. Ёлғиз ўсиб турган эманнинг салобатини машҳур 
рассомларнинг асарларида ҳам илғаш мумкин. Эман инсон кўнглини тинчлантиради, унга куч ато этади, 
бардамлик бахш этади. Эманзорда сайр қилиш қон босимини маромига келтириб, юрак ва асаб тизими 
фаолиятига яхши таъсир қилиш азалдан маълум. Шаҳарда инсон учун зарарли атмосфера ҳавосидан кийин 
салбий таъсир қилувчи иккинчи омил бу шаҳар ўовқинидир. Катта шаҳарлардаги шовқин инсон умрини 
ўртача 8-12 йилга қисқартиради. Шаҳарда шовқиндан зарарланишини олдини олишни энг яхши чораси 
кўкаламзорлаштиришдир. Шаҳардаги дарахт ва буталар шаҳардаги шовқинни 74% таъсир кучини 
камайтиради, 24% эса тўлиқ ўзларига ютиб олади.
Тошкент шаҳридаги манзарали дарахтларнинг тур таркиби, ўсиш ва ривожланиш жадаллиги, 
экологик ҳолати, санитар-гигиеник хусусиятлари аниқланади. Баргларнинг фотосинтетик фаоллиги 
таркибидаги пластид пигментлари ҳамда аскарбин кислатаси ва оғир металлар миқдорлари ,пероксифаза 
фаоллиги таҳлил қилинади. Шаҳар экотизимидаги дарахтларнинг ҳолатини яхшилаш чора-тадбирлари 
ишлаб чиқилади. 


328
Ўзбекистон Республикасининг пойтахти Тошкент шаҳрининг манзарали дарахтларининг тур 
таркиби, уларнинг экологик холати аниқланади. Дарахтларнинг шаҳардаги ноқулай омилларга 
чидамлилигини ошириш усуллари таҳлил қилинади. 
Манзарали дарахтларнинг биоэкологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрининг 
турли худудларини кўкаламзорлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Олинган натижалар 
Тошкент шаҳрини кўкаламзорлаштириш ва шаҳарсозлик соҳаларида қўлланиши мумкин. Тадқиқод 
натижаларидан олий ўқув юртларида “Экология”, “Шаҳар экологияси”, “Ижтимоий экология”, “Аҳоли 
турар жойларини кўкаламзорлаштириш” каби фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин. 
Тошкент шаҳрида бу йўналишда комплекс тадқиқотлар етарлича амалга оширилмаган. Шу боис 
Тошкент шаҳри шароитларида манзарали дарахтларнинг биоэкологик ҳолатини баҳолаш ва яхшилаш 
усулларини такомиллаштириш катта назарий ва амалий аҳамятга эга долзарб муаммо ҳисобланади. Чунки 
ташқи омилларни зарарли таъсирларга чидамли бўлиши учун эндоген ҳимоя ролини ўйновчи моддалар 
миқдорига, поляризацион электр сиғим катталигига, микроэлементларни миқдорига, ферментларни 
фаоллигини оширувчи металл ион катализаторларга боғлиқдир. Шунинг учун бу мавзу нафақат 
Ўзбекистон Республикаси, шунингдек бутун ер юзида яшовчи барча инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар 
учун ўта долзарб экологик муаммо ҳисобланади.

Download 16,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   320   321   322   323   324   325   326   327   ...   353




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish