Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
32
эдик-а?
— Отаси ўлгур, совуқ сўфи, жавоб бермаган экан... — Мунча ҳам
овози чиройли бу қизнинг!... Ашула айтса, қулоғинг маст бўлиб,
ўлади одам... Нафаси бунча иссиқ, мунча мазалик! Мунча таъсирлик!
— Шуни айтаман-да. Суюқ ош қилдик, ошқовоқ сомса қилдик,
палов қилдик... бўлди! Бундан ортиғига мана шу камбағаллик ўлгур
йўл қўймайди...
Шу ерда чуқур бир «уҳ» тортди Энахон. Сўнгра яна сўзида давом
этди:
— Варақи сомсалар қилсак, оқ унлардан ғалати мантилар,
чучваралар қилсак, бойларникида бўладиган димлама қўғурмалар
қилсак...
Бирдан тажангланиб, ўрнидан турди:
— «Ошқовоқ сомса»! «Ошқовоқ сомса»! Камбағаллик қурсин,
илоҳим! «Камбағал — худойимнинг суйган бандаси»,
дейдилар,
шуми суйган банданинг ҳоли?!
Боядан бери шу тўғрида ўйланиб, оққан сувга хашак ташлаб
ўтирган келиннинг юзларида худди шу пайтда бир ёқимли
кулимсираш пайдо бўлган эди. Ўрнидан туриб, ҳалиги
ширин
кулимсираши борган сари очилгани ва ёйилгани ҳолда Энахонга яқин
бор-ди:
— Хафа бўлманг, айланай! — деди. — Мен иложини топдим.
Бойларникига
ўхшаган
ғалати
зиёфат
қилиб
жўнатамиз
меҳмонларимизни!
Энахон бу иложнинг нималигини англаёлмаганидан ҳайрон бўлиб
келинбибисига қарар, ҳали юзи кулмас эди.
— Нечук? — деди у ва келинбибисининг кўзларига бақрайиб
тикилгани ҳолда унинг иккала қўлини қўллари орасига олди.
— Ўзимизнинг кучимиз етмаса, тенг-тўшларимиз, ўртоқларимиз
бор. Уларга айтиб чақиртирамиз...
Энахоннинг юзи бирданига очилди. Лабларига кенг бир табассум
ёйилди. У келинбибиси топган иложни англаган эди:
— Мингбошининг қизига айтмоқчимисиз? Ўша чақирсин,
дейсизми?
— Ё у, ё бўлмаса кичик хотини Султонхон-чи?
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
33
— Бўлармикин?
Шу ергача улар иккови бир жойда тўхташиб сўзлашмокда эдилар.
Кейин:
— Бўлдиришни менга қўйиб беринг. Ишингиз бўлмасин.
Ишқилиб меҳмонларни хурсанд қилсам, бўлдими? — деди.
Шундан сўнг
иккаласи бел ушлашиб, уйга томон юра
бошладилар.
— Яхши маслаҳат! Жон, келинбиби, бир иш қилинг! — деди
Энажон келинбибисини маҳкамроқ қучоқлаб.
Келин бирданига тўхтаб:
— Уларникидан ҳеч кимни чақитирдикми? — деб сўради.
Энахон ҳам етган жойидан тўхтаб:
— Йўқ! — дея жавоб берди. — Ким билади, дейсиз, муни?
«Мингбошининг фалон-фалонлари бизни кўзига иладими?» деб хабар
ҳам қилмабмиз. Энди қандай бўлар экан?
— Биз шу кечага мингбоши тоғанинг қизи билан кичик хотинини
чақиртирайлик.
Кеча
чақиртирганимизда
келмасалар,
бугун
чақитирсак, албатта, келишади. Сиз нима деб ўтирибсиз! Зебихоннинг
овози, ашулалари ундан каттарокларни ҳам судраб келтиради. Сиз
хотиржам бўлинг. Мен ўзим ғизиллаб чиқиб келаман. Бу кеча битта-
яримта
ашула эшитиб, суҳбатни кўришса, эртага, албатта,
чақиртиришади.
Иккаласи, юзлари юлдуздай чарақлагани ҳолда, даричадан
ичкарига ҳатлаган вақтларида Зебининг «Қора сочим» куйига
айтаётган ашуласи қулоқларни ширин-ширин қитиқламоқда эди...
Do'stlaringiz bilan baham: