* * *
Раззоқ сўфининг беҳуда тақводорликка суянган сўзлари ва
Қурвонбибининг қайта-қайта ишонтиришлари ила Зебининг кўнгли
бир қадар тинчланди. Ҳовуз бўйида, ёш толларнинг кўм-кўк
баргчалари остида, ҳали ҳам аллақандай белгисиз бир ташвиш ва
ҳадиксираш билан сизлаб ётган кўксини юмшоқ шабадага бериб,
каштасини тикаркан, унинг ғамли овози ғамли куйларни шабадага
қўшиб, олисларга узатарди. Арава би-лан у ёқ-бу ёққа қатнайдиган
Ўлмасжон ўша кундан бери йўлни бу тарафга солганлигидан бу ғамли
овоз унинг қулоғига ҳам баъзи-баъзида кириб қоларди. Ёш йигит
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
77
отининг қоринбоғисини маҳкамроқ боғлаш ба-ҳонаси ила аравани
девор ёнига тўхтатар, қўли от теграсида айланган ҳолда бутун вужуди
девор ошиб ўтаётган қадрдон ва ёқимли унни овлашга тиришарди.
Бир кун қамчиси белида бўлгани ҳолда, девор оша қўринган толдан
хипчин синдирмоқчи бўлиб, арава устига чиқди, унда ҳам бўйи
етмагач, тинч турмаган кегайларга оёқ қўйиб, ғилдиракка тирмашди...
Бир қўли билан деворга осилиб, яна бир қўлини толга узатган вақтида
кўз учи Зебига тушди: бу вақтда сайрашдан тўхтаган у тутқун қушча
бутун меҳрини каштанинг иланг-биланг кунгураларига қўйган эди.
Ўтган-кетганлар гумонсирамасин, деб, йигитча, кўз учи ҳамон ҳовуз
бўйида бўлгани ҳолда, бир қўли билан кичкина бир тол новдасини
синдиришга уринарди. Ниҳоят, кичкина новда қирс этиб сингач, Зеби
ҳам бошини кўтариб қаради, деворда эркак кишининг қўлини
кўрганидан кейин:
— Вой, ўла қолай! Эркак киши! — деб қичқирди... Ва ов еган
қушдай, каштасини ташлаб, ичкари томонга қочди. Бу хил натижани
сира кутмаган ёш йигит, гаврони қўлида, ҳайрон бўлиб қолди. Фақат
ўша топда кўчадан ўтаётган бир тақводорнинг:
— Ҳой, бола, туш бу ёққа! — деган совуқ овози уни
саросималикдан уйғотиб юборди...
Ғилдирак устидан ўзини аравага ташлаган вақтида тақводор
йўловчи ҳали ҳам сўйланмоқда эди:
— Қандай беҳаё боласан! Кап-катта тўнғиздай бўлиб қолибсану,
шарму ҳаё қилмасдан, номаҳрам бор ҳовлига қарайсан-а! Сўфи
кўргундай бўлса, «гўшт кетти!» қилади. Ҳа!!!
Ёш йигит икки бети қип-қизарган ҳолда эшитилар-эшитилмас бир
овоз билан зўрға-зўрға:
— Отимга гаврон синдирай, деган эдим-да... — дея олди.
Сўнгра ноумид қараш билан яна бир марта девор томонга кўз
югуртиргач, арава устидан отга ҳатлаб, йўлига кетди.
Сўнгги хабар билан юраги сиқилганини баҳона қилиб, бир кун
Зеби ҳам Салтанатхонларникига йўл олди. Зеби олдида ўзини айбдор
санаган ва шунинг учун кўнглидан хижолат тортган Салтанат
ўртоғини ортиқ даражада зўр ҳурмат билан қарши олди. Унинг ўз
ўртоғига қилган муомилаларида ҳатто «пистоқи таъ-зим» қабилидан
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
78
бир турли ясамалик асарлари ҳам кўриларди. Қишлоқдаги
воқеаларнинг тагидан бехабар бўлган Зеби Салтанатнинг бу қадар
меҳрибонлашганини ўз кўнглида бошқа нарсага йўяр ва... чин
кўнгилдан хурсанд бўларди. Нима учун хурсанд бўларди бу ёш қиз? У
билардиким, Ўлмасжон Салтанатлар оиласининг ён қўшнисигина
эмас, балки она томонидан бир қадар қариндоши ва бу хонадоннинг
энг қадрдон боласи. Сўнгра Зебилар оиласи сингари бу оилада ҳам
эркак бола йўқ, шу учун қўшни ва қариндош бўлган бу бола ҳамма
вақт шу ҳовлида, у ҳовлидан кўра кўпроқ бу ҳовлининг дастёри ва
югурдаги. У бола энди кап-катта йигит бўлиб қолган... ҳозир
уйлантириш тўғрисида айни оғиз соладиган вақтлари... Салтанат
ўзининг бу севимли қариндошига бу севимли ўртоғини олиб бермоқ
истамайдими? Салтанатда бу истак бўлгандан кейин, уни онаси билан
катта онаси билмай қоладими? Онаси билан катта онаси Зебини ёмон
кўрадиларми? Ёмон кўрсалар, ўз қизларини унга мунча жонажон
ўртоқ қилдириб қўярмидилар? Зеби Салтанатдан кўрган ихлосларни
унинг онасидан ва катта онасидан кўрмаганми? Айниқса, шу сафар?
Бу сафар Салтанат унинг теграсида гир-гир айланган бўлса, у икки
кекса хотин ўз ёшларига яраша пирпирашган эмасми? Зебидай бир
қизнинг келин бўлиб келишини ким истамайди? Қайси ҳовли Зебини
ўз қучоғига олишдан тортинади? Учта хотин устига мингбоши ҳам
талаб бўлибди-ку!..
Бечора қизнинг бутун бу ширин хаёллари шу биргина
«мингбоши» сўзи келиб чиқиши билан бир варақасига паришон бўлиб
сочилади, тўкилган тариқ каби, ҳар томонга тирқираб кетади. Ҳалиги
ширин хаёллар билан кулиб, тўлиб, чўғдай қизариб турган юзлари,
гармсел теккан экин каби, бир нафасда сўлиб, ўлиб, учуғдек бўзариб
қолади...
Ҳар қалай, севимли ўртоғидан ва унинг оналаридан кўрган ихлос
ва ҳурматлари учун ҳалиги мулоҳаза орқасида Зеби хурсанд, унинг
хурсандлигини кўриб, ўз гуноҳларининг кечирилганини ё бўлмаса,
анча енгиллашганини ўйлаган Салти ва унинг оналари хурсанд...
Иккала томон ҳам бир-бирининг кўнглидан бехабар, шу хилда
хурсандликка кўмилди.
Зебининг бу хурсандлиги, албатта, кузатган мақсадига эришмоқ
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
79
билангина пойидор бўларди. У мақсад ҳам, довон ошув қадар зўр
бўлмасдан, ниҳояти де-ворга осилиб, гаврон синдирган йигитни бир
кўришдан иборат эди... Фақат чорбозорчи билан аравакашни уйида
учратмоқ осон нарсами? Ўлмасжоннинг ара-вакашликка киришганига
фақат тўрт ой бўлди, лекин шу тўрт ой ичида тўрт марта бутун кеча-
кундузни уйида ўтказа олдими? Саҳар чиқиб кетади, ярим кечада
кириб келади, агар олисга кетмаса! Олисга кетса, икки-уч кун ўтказиб
келади. Боласининг дарбадарлигига ачинган она ўша куни — Зеби
Салтанатларникига борган куни:
— Ҳунар бўлмай ўлсин! — дея сўзланди. — Болам бечоранинг
юзини кун ёруғида кўролмайман! Ишлаб-ишлаб топгани нима? Топиб
келтиргани нима? Рўзғорга юқ бўлмайди... Қаймоғини карвонбоши
ялайди, албатта. Бу шўрликлар югургани-югурган, қатнагани-
қатнаган, карвонбоши — оғзининг ели билан топади... Шу ҳам
инсофми?
Бунга отанинг ғаши келди:
— Мунча жоврайсан, ҳай! — деди. — Шукур қилсанг-чи!
Қиморбоз бўлиб, бор-йўғингни «гардкам»га берса, нима қилардинг?
Аҳмадалининг катта ўғлидай бутун рўзғорини ичкиликка совурса,
нима қилардинг? Ишга кирганига тўрт ой энди бўлди. Ҳалигача оз
топган бўлса, бундан нари кўп топар. Ҳали ёш, ишласин озроқ...
Меҳнатсиз роҳат борми, қалай!
— Ишга кирганига тўрт ой бўлди-ю, тўрт йиллик чарчади болам!
— деди она. — Тўрт йиллик қариди болам! Бола туғиш, катта қилиш
осонми? Кўча-кўйда юриб, гапира берасизлар-да! «Тўрт ой энди
бўлди-я!..» Оғзингизнинг бир чекасидан чиқади!.. Йўқ, аравакашлиги
қурсин! Бошқа ишга берамиз... бўлмади бу. Бошини есин карвонинг!..
— Бошқа иш осон, дейсанми? — деб эътироз қилди ота. —
Дунёда осон иш борми? Пулинг бўлса, давлатинг бўлса, оғзинг билан
гапириб топсанг... қани эди... Бу давлатни худованди карим ҳаммага
бермас экан! Берганга берар экан!
Она бўш келмади:
— Бермади, деб ётаверасизми? — деди яна. — «Олма пиш,
оғзимга туш!» билан бўладими? Ахтарган топади! Истасангиз,
болангизга дурустроқ касб ҳам топилади. Сал мундоқ дам олиб
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
80
яйрайдиган бўлсин-да!
— Кечагина қизлар билан қишлоққа бориб, бир ҳафта ўйнаб
келди-ку!
Отанинг шу «қизлар билан» деган сўзлари Ўлмасжон тенглик
йигитлар оғзидан чиқадиган даражада, ҳарорат ва илиқлик билан,
туртиб айтилган эди. Она дарҳол пайқади:
— Ёшингиз элликка бориб қолса ҳам, «қизлар»га қизиқмай ўлинг!
«Қизлар билан», деб бир мойлаб айтасизки! Шу афтингизга яна қиз
олгингиз бор! Бўйига етган ўғлингизни ўйланг аввал!
Ота у томонда қаҳ-қаҳ отиб кулди.
— Сен, — деди у, — қишлоққа бориб, бир ҳафта яйраб
келганидан гапир!
Она жавобни дарров тахлади:
— Беш кун яйраб келганига мен қанча нарса сотиб бердим,
билдингизми? — деди. — Уч кўйлаклик чит, икки белбоғ,
Салтанатхоннинг бир фаранг рўмолини сотдирдим!
— Кимга бердинг пулини? Ўлмасинг, ҳали, шунча пулни еб
келдими?
— Қаерда Ўлмас ейди!.. Ўлмас бир чақа ҳам егани йўқ. От-
араванинг ижарасига, деб карвонбошига бердим. «Энди, бир ойгача,
бир чақа ҳам бермайман сенга!» деган экан, бола шўрлик йиғлагундай
бўлиб келди. Унга жавр бўлмасин, деб, Салтанатхон икковимиз,
бисотимиздан нарса сотиб тўғриладик. Ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ,
гапира берасиз-да!
Кулишдан тўхтаб энди жиддийлашган ота яна эътироз қилиб бир
нарса демоқчи эди, даричадан Салтанат билан Зебининг чиқиб
келиши уни бошини қуйи солиб, кўчага чиқиб кетишга мажбур қилди.
Зеби Салтанатларникида туриб, бу айтишувнинг баъзи жойларини
эшитган, ўз бошига бало келтираёзган қишлоқ сафарининг бу йўқсил
хонадонлар учун жуда қимматга тушганини энди билган эди. Шунинг
учун дарров ўртоғидан койиди:
— Қишлоққа ҳаммамиз бирга бориб эдик. Оғирини ўзингиз билан
Ўлмасжоннинг ойисига тортдирибсиз-да! Мен ҳам қўшилишардим-
ку...
Салтанат ҳам ўртоғини дарров ўз қучоғига олди.
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
81
— Битта рўмол кетди, холос, — деди. — Уни ҳам
мингбошиникидан ўраб келмадимми? Ўзиники ўзига бўлди, жоним!
— Ўлмасжоннинг онаси-чи? — деди Зеби. — Бечоранинг уйи
куйибди-ку. Йўқ, ўртоқ, эртага мен сизга бир нарса юбораман!
Албатта, юбораман!
Салтанат бу тўғрида Зебидан ҳатто қуруқ сўзнинг ўзини ҳам
эшитмоқ истамас эди. Шунинг учун дарров сўзни бошқа томонга
бурди:
— Юринг, бўлмаса! Ўлмасжоннинг ойисини юпатиб чиқайлик...
Бу сўз билан бирга ўртоғининг қўлидан тортиб, дарча томонга
бошлади.
Зебининг кўнгли яна ўксиб қолди. Ўлмасжон кечадан бери йўқ
эди. Кеч пайтда келармикин, деб қоронғи тушгунча қолса ҳам
боладан дарак бўлмади. Салтанат билан оналари уни ётиб қолмоққа
қистасалар-да, отасининг қаҳридан қўрқиб, сира унамади. Қоронғи
тушиб қолганлигидан, «Ёш нарса ёлғиз кетмасин», деб бир кампирни
қўшиб бердилар. Булар дарвозадан чиқиб, муюлишга етганда у ёқдан
Ўлмасжон кўринди: чарчаган отини ҳорғин-ҳорғин қамчилаб, аста-
аста судралмоқда эди. Иккаласи бир-бирини кўришди, танишди...
Зеби эҳтиётсиз тўхтаб қолди, Ўлмасжон ҳам ўзи пайқамасдан отининг
бошини тортди... Фақат, на униси бир нарса дея олди, на буниси
овозини чиқаришга ботинди. Улар ўрнига — «номаҳрамлар қасдидан
қўриш» вазифасини устига олган кампир уҳ солди:
— Ҳай, нимага тўхтадингиз? — деди Зебига қараб.
— Ўлмасжон, нимага тўхтадинг, болам? — деди унга томон
бурилиб.
Ўлмасжон жавоб эплай олди:
— Сизни кўриб тўхтадим, хола! — деди у. — Йўл бўлсин кеч
кирганда?
— Мен бу меҳмонни кузатиб бораётирман, — деди кампир.
Сўнгра, бир-икки қадам босгач, орқасига қайрилиб: — Тез боринг,
ойингиз ташвиш тортиб қолди! — деди...
Ва Зебининг кетидан йўлга тушди. Зеби ҳам кампирдан қўрқиб,
орқасига қараёлмасдан, лекин кўнгли ўйнаган ва икки тиззаси
енгилгина қалтираган ҳолда тез-тез юриб кетди.
Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)
www.ziyouz.com
kutubxonasi
82
Бу ёқда отига серзарда қамчи берган Ўлмасжоннинг ҳорғин
вужуди бу қалтис учрашувнинг гулдирама оловида ёнаркан, ўзидан
бегона бўлиб кетаётган Зебининг кўзларида йирик-йирик марварид
доналари йилтирарди...
Do'stlaringiz bilan baham: |