Microsoft Word chulpon kecha va kunduz cyr ziyouz com doc



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/30
Sana24.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#254609
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
2.Cho lpon-Kecha va Kunduz [uzsmart.uz]

IV 
 
Кундошининг қизи билан апоқ-чапоқ бўлиб, уйига қайтган 
Султонхон, мингбошининг шаҳарга кетган бўйича қайтмаганини 
билганидан кейин, ўз уйига кирди ва жой солиб, ечиниб ўтирмасдан, 
шундоққина тўшакчанинг устида биргина ёстиққа бош қўйиб уйқуга 
кетди. 
Эрталаб уйқудан кўзини очганида, бош томонида ён қўшни 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
40
хотинлардан Умринисабиби ўтирарди. Тез-тез чиқиб, мингбоши 
оиласининг рўзюр ишларига қарашиб кўрпа ва тўнлари бўлса, қавиб, 
пахталарини саваб берадиган ўрта ёшлардаги бу хотин шу йўл билан 
кичик қизига сеп орттирарди. Катта қизини бундан икки йил бурун 
чиқарган, энди бу қизи одам кўзига кўриниб келарди. 
Султон кўзини очар-очмас: 
— Яхши чиқибсиз, Умриниса хола, — деди, — ўзим ҳам 
чақиртирмоқчи 
эдим. 
Эртага 
Энахонларникидаги 
шаҳарлик 
меҳмонлар чиқишади. Ош-сувга қарашиб бермасангиз бўлмайди. 
Бугун бир-икки тандир патир ёпиб олсак, дейман. 
— Мен ҳам шу тўғрида сиз билан гаплашгали чиқиб эдим, — 
деди Умринисабиби. 
— Жуда яхши бўлибди. Нонуштани қилиб хамирга урина 
берайлик бўлмаса. Бир-икки жойга бориб, дутор-мутор сўраб 
келадиган ишларингиз ҳам бор ҳали. 
Умринисабиби ўтирган кўйи суриниб Султонхонга яқин келди: 
— Мен сизга бошқача маслаҳат билан чиқиб эдим... — деди. 
Бу сўзлар ярим пичирлаш билан ва ҳам кўзлар икки томонга 
аланглаб туриб айтилганидан келинчакнинг кўнгли дув этиб кетди. У 
ҳам Умринисабиби томонга ўгирилди: 
— Нимага пичирлаб гапираётирсиз? Нима демоқчисиз? Яқинроқ 
келсангиз-чи! Имилламай қолинг, илоҳим! — деди. 
Умринисабиби энди келинчакнинг худди қулоғига эгилди: 
— Шаҳарлик меҳмонларни эртага чакирибсиз, эшитдим. Кеча 
кечқурун менинг Баҳрим ўша ердайди... 
Шу сўзни айтгач, у бир нафас жим қолди. Келинчакнинг кичкина, 
қоп-қора ва ўйноқи кўзлари кенг очилиб, қўшни хотиннинг оғзига 
тикилган эди. Умри-нисабиби яна бир қур кўзларини жаланглатиб 
олгач: 
— Киши деган ўз томирига болта чопадими? — деди. — Кечаси 
билан ухлаёлмасдан, шуни ўйлаб чиқдим... 
Султонхоннинг ранги ўча бошлаган эди, икки бетидаги 
шапалоқдай қизилига сўлғунлик югурди. Оғзи ярим очилган, кўкраги 
бир ётиб-бир турмоқда, дармони танидан узоклашиб борарди. 
— Гапиринг тезроқ... Нима демоқчисиз? — деди у ҳансираш 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
41
билан. 
Умринисабиби бўйнини имкон борича чўзиб туриб, очиқ эшикдан 
ташқарига қаради. Сўнгра, яна келинчакнинг қулоғига эгилиб, деди: 
— Келин бўлиб келганингизга энди беш ой бўлди. Ҳалитдан 
бошингизга 
янги 
кундош 
орттирмоқчимисиз? 
Эрингизнинг 
қайлиқбозлигини билардингиз-ку! 
Султонхон: 
— Вой, ўла қолай!.. Жинни бўлибман мен! — деб қичқирди ва 
юзини ёстиққа қўйиб, чап қўли билан бошига муштлади... 
— Ёшлик қилибсиз, айланай. Билмабсиз. У ашулачи қизнинг 
довруғи дунёни босди... Ҳамманинг оғзида ўша. Эрингиздай учига 
чиққан хотинбоз у булбулни-кидай овозни ўз қулоғи билан эшитсину 
дарров совчи қўймасин — бўладими, қалай? 
Келинчак бирданига ётган еридан туриб, Умринисабибининг 
елкасига осилди: 
Нимасини айтасиз, холажон? Мен эсимни ебман, эсимни!.. 
Энди нима қилдик, энди? Айтсангизчи, нима қилдим энди мен? 
Умринисабиби унинг бошини мулойим-мулойим силади: 
— Энди ҳовлиқманг, — деди у, — бўлар иш бўлди. Бир иш қилиб 
зарар етадиган томирини кесайлик! 
— Энди иложи борми, қалай? 
— Шошманг, ўйлайлик. Бир маслаҳат топилиб қолар. Иккаласи 
жим қолиб, ўйга ботдилар. Умринисабиби оқ дока рўмолининг учини 
тугимлаб ўйланар экан, келинчак эса қўлидаги тилла узугини 
бармоғидан олиб, ўша билан ўйнаркан, хаёл сурарди. Бирданига 
тилла узукни ўзи кўзи олдига олиб борди, у ёқ-бу ёғини айлантириб, 
хўп қарагандан кейин секингина қўл узатиб уни Умринисабибининг 
синчалағига киргизиб қўйди. Бу вақтда зўр бериб ўй ўйламоқда ва 
тадбир ахтармоқда бўлган Умринисабиби тилла узукни ўзга қўлдан ўз 
қўлига ўтганини икки кўзи билан кўриб турса-да, бу катта топишнинг 
қимматини пайқаёлгани йўқ эди. Кейин узукка қараб туриб, унинг 
қандай қимматли нарса эканини, қизи Баҳри учун зўр бир давлат 
қозонилганини эслагач, севинчдан юзлари алвон товлаб кетди ва 
тезгина узукни бармоғидан чиқариб, рўмолнинг учига маҳкам тугиб 
қўйди. 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
42
— Қани, гапиринг, хола! 
— Нима дейишимга ҳайронман... Меҳмонларни чақириб 
қўйибсиз. Энди, бир илож қилиб, қайтариш керак. Кундошларингизга 
билдирмасдан иш тутиш керак. Хайриятки, кундошингизнинг қизи 
чақирмабди. У чақирганда, ёмон бўларди. 
— Мен ўлгур, ўша куни Зебихоннинг овозига маст бўлиб, ҳеч 
нарсани 
ўйлаёлмабман-да! 
Кундошимнинг 
қизига: "Сиз 
чақирсангизмикан, мен чақирсаммикан?" деб маслаҳат солибман-а! 
Мени қаранг! Хайрият, у қиз эслилик қилиб: "Мен бувимдан берухсат 
меҳмон чақирмайман. Сиз каттасиз, ўзингиз чақиринг", деди... 
— Аслини ўйлаганда, у ҳам эсипастлик қилибди. Лекин унинг бу 
эсипастлиги сизнинг фойдангиз. 
Умринисабиби бир озгина жим қолгач, яна келинчакнинг 
қулоғига эгилди: 
— Энди сиз, бир иш қилиб тобингиз қочган бўласиз-у, мен бориб, 
Энахонга айтаман. "Бошини кўтариб қолса, мен ўзим хабар қиламан", 
дейман. Шу билан қолиб кетади... Меҳмонлар бугун-эрта қайтиб 
кетишар эмиш. Зебихон жуда сўфи одамнинг қизи экан. Отаси бир-
икки кунга базўр ижозат берган эмиш... 
Келинчак ҳали ҳам ўзига келмаган эди, яна Умри-нисабибининг 
бўйнига осилди: 
— Қандай бўлар экан? Жуда хунук бўлади-да. Бутун қишлоққа 
гап тарқалади... Бу кундошларим, денг, тарқатмай қўйишадими? 
Бошқа бир иложини топсак яхши бўларди. 
Келинчак Умринисабибининг кўзларига бир оз тикилиб тургач: 
— Шу топда онам нотоб бўлиб чақиртирса, хафа бўлмас эдим! — 
деди. 
— Бўлмаса, онангизни касал қилайлик. У сизни жадаллатиб 
чақиртирсин. Сиз узр айтиб, жўнай беринг... Шу шаҳарлик қизлар 
кетгунча онангизникида турганингиз ҳам яхши. 
— Буни қандай қиламиз? 
— Бу осон. Мен ҳозир паранжимни ёпиниб, сизларникига 
жўнайман. Ҳамма гапни онангизга уқтириб, тездан қайтаман. 
Орқамдан думма-дум одам келади, сиз кета берасиз. Кеч пайт мен 
ўзим кириб, Энахонга айтиб қўяман. 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
43
Келинчак 
бу 
маслаҳатга 
тамом 
қойил 
бўлган 
эди. 
Умринисабибининг кўзларидан ўпди: 
— Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман, хола, — деди. — 
Қизингизни, худо хоҳласа, ўзим тўй қилиб, ўзим узатаман! Сиз 
дарров жўнанг! Ана, мистовоқда нон, ликопчада майиз бор, нондан, 
майиздан олиб, йўлга тушинг! Тез бўлинг, жон хола! 
Умринисабиби ирғиб ўрнидан турди, нон билан майизнинг 
ҳаммасини рўмолчасига тугиб, уйдан чиқди. Унинг уйдан чиқиб, ўз 
ҳовлисига томон кетаётганини келинчак эшик олдида кузатиб турди. 
Ташқарида кундошлардан бири Умринисабибидан нима қилиб 
юрганини сўраган бўлса керак, у кичкина даричани очиб, бир оёғини 
ўз ҳовлисига қўяркан, баланд овоз билан: 
— Султонхон эртага меҳмон чақиртирмоқчи экан, шунга қарашиб 
берай, деб чиқиб эдим! — деди. 
Бу баланд ва кескин овоз Султонхоннинг қулоғига жуда хуш ёқар 
эди... 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish