Microsoft Word chulpon kecha va kunduz cyr ziyouz com doc



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/30
Sana24.02.2022
Hajmi1,47 Mb.
#254609
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
2.Cho lpon-Kecha va Kunduz [uzsmart.uz]

 
* * * 
Кампирчанинг сўроғига аравакаш ҳазиллашиб жавоб берди: 
— Шаҳардан бир арава меҳмон олиб келдим, эна! Уйингиз куйди 
тоза! Икки кунда бор-йўғингиздан ажралиб қоқланасиз энди! Қани, 
бўлинг, эшикни очинг! Қорнимиз ўлгудек оч... 
Қизлар кулдилар. Кампир қизларнинг кулишини эшитганидан 
кейин меҳмонларнинг кимлигини англади: 
— Ҳа-а-а, Салтанатхонлардир? — деди у. 
Шу сўз билан бирга кичкинагина занжирининг шириқлаб тушгани 
ва эшикнинг ғичирлаб очилгани эшитилди. Кампирча эшикни очар-
очмас севинчиламоқ учун ичкарига югурган эди. 
Аравакаш: 
— Қани, тушинглар энди, опалар! — деб музаффарона бир овоз 
билан қичқирди. 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
25
Фақат унинг бу чақириғи фойдасиз эди. Чунки занжирнинг заиф 
шириқлаши қулоқларга кирар-кирмас, қизлар ўзларини аравадан 
таппа-таппа ташлай бошлаган эдилар. Ёруғидан кўра тутуни ва 
буруқсаши кўп фонарчани ушлаган кампир билан бирга Зебилар 
тенглик бир қиз «Вой, ўлайин, ухлаб қолибман! Вой, ўлайин, кўзим 
уйқуга кетибди!» деб, ҳў... аллақаердан узр айтиб чиқиб келди. Бу 
ёқдан: 
— Вой, айланай! Энахон! Жоним ўртоғим! Бормисиз? — деб 
паранжисини қўлига олиб Салти югурди. Қучоқлашиб кўриша 
кетдилар. Бошқа қизлар билан наридан бери қўл учини теккизиб 
кўришгач, Энахон яна Салтига ёпишди ва иккаласи қўлтиқлашиб 
ичкарига томон юрдилар. Иккала ўртоқнинг шарақ-шарақ гаплашган, 
бир-бирларига севинч билдиришган қувноқ ва баланд овозлари бошқа 
ҳамма унларни босиб кетди... 
Фақат кўчада — арава устида бошқа ҳангомалар бўлаётган 
эдиким, булардан ҳалиги икки бахтлининг ҳеч бир хабари йўғиди: 
Салтининг онаси билан катта онаси уни ўзи тенглик ёш қизлар 
билан бирга олис жойга юбораркан, эҳтиёт томонини ҳам унутмаган 
эдилар. Унинг ойиси ўз қайнонасига: 
— Ёш қизларнинг ўзларини юбориб, бўладими, қалай? Битта-
яримтамиз биргалашмасак бўлмас? — деб ўзининг эслик хотин 
эканини билдирган вақтида, қайнонаси жуда кескинлик билан жавоб 
берган эди: 
— Албатта, айланай! Ўзлари ёлғиз боришадиган бўлса, жавоб 
йўқ!.. 
Тандир олдида куйиб-пишиб, шабнам доналаридай йирик-йирик 
терларга ботиб, Зеби билан бирга патир ёпаётган Салтига бу маслаҳат 
жуда ёмон қаттиқ теккан ва у ҳам дарҳол ўз овозини эшиттирган эди: 
— Бизни бўри ермиди? Ёш нарсалага қариларни аралаштириб 
нима бор? Сиқилиб ўлмайдими одам?.. 
Катта она неварасининг бу эркалигига фақат эркалик дебгина 
қараган, шу учун: 
— Айланай, болам, патирингни ёп! Кечга қолаётирсиз. Бу сиз 
аралашадиган иш эмас! — деб қўйиб яна ўзининг «эслик» келини 
билан маслаҳатини давом эттирган эди. 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
26
Маслаҳат натижасида қайнона билан келин уйда қоладиган бўлиб, 
икки-уч ойдан бери буларникида яшайдиган қариндошлардан 
Саврибиби деган кампир қизларга кўз-қулоқ қилиб берилган эди. 
Бу қари кампирнинг қўшилганига қизлар хафа бўлмаган, балки, 
аксинча, севинган эдилар. Бу кампир, аравага оёқ қўяр-қўймас, 
қизларнинг ўртасига жойла-ниб олиб, Зебининг тиззасига бош 
қўйгани ҳолда уйқуга кетган ва шу бўйича қишлоққа келиб етганда 
ҳам кўзини очмаган эди... 
Қизлар ўзларини таппа-таппа аравадан ташлаб, эшикдан ичкарига 
кираркан, Зеби секингина кампирни уйғотди: 
— Энажон, туринг, келиб қолдик! 
Энажондан жавоб бўлмади. Зеби ўша паст овоз билан яна бир 
уйғотди, энажон ҳали ҳам жим эди. Араванинг олди томонидан келиб, 
аравакаш ҳам ёрдамлашди: 
— Ҳў... хола, туринг, келиб қолдик! 
Эркак кишининг кучлик овози билан кампир кўзини очди, лекин 
уйқусираб туриб: 
— Ҳозир айланай... хўп, тураман... — дегандан кейин яна уйқуга 
кетди. 
Зеби камоли ҳайрон бўлганидан аравакашнинг номаҳрамлигини 
ҳам унутиб, ҳалиги тангриқош назари билан унга қаради. Бу вақтда ой 
анчагина юқори кўтарилиб қолган эди. Аравакаш юмшоққина 
кулимсиради. Ёш йигитнинг бу ёш ширин табассумини ой ёруғида 
алайна кўра олган ёш қиз бутун баданларидан мулойимгина дуркираш 
кечганини пайқади ва қизариб, тескари қаради... У қараш аравакаш 
йигитчага ҳам бошқача таъсир қилган бўлса керак, кампирни туртиб 
уйғотмоқ учун қўлини юқори узатди. Шунда кампирнинг бошидаги 
қўл бошқа бир қўлнинг ўзига келиб текканини боягидан кучлироқ бир 
дуркираш билан сезди. Эркак зоти билан биринчи марта бу хилда 
учрашган ёш қиз шу пайтда бир оз ганграган эди. Шунинг учун 
қўлини дарров тортиб олмасдан, ўзига келганидан кейин, бирданига 
жеркиб тортди. Фақат ёш йигитнинг кучли қўллари уни маҳкам 
ушлаб, кампирнинг бошидан пастроқ туширди ва иккала ёш, шу 
бўйича, турган жойларида туриб қолдилар... 
Ичкарида ўтирган бахтли меҳмон ўзидан бахтли измон билан 


Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
27
бирга, ҳў... анча вақт ўтгандан сўнг йўқолган икки меҳмонни излаб, 
кўчага чиққан вақтида, кўчадаги икки ёш вужуд қўлларини бир-
бирларидан ҳануз ажратиб ололмаган эдилар. Кампир эса икки 
ёшнинг бу талвасали учрашувига қуруқ гавдаси билан гувоҳ бўлиб, 
ҳали ҳам ширин уйқуда данг қотиб ётарди... 
Қизларнинг бу «итдек» пойлоқчисини кўплашиб уйғотдилар, 
кўплашиб аравадан туширдилар. У Салти билан Энахоннинг 
қўлтиғига кириб, кўзи уйқуда, давдирай-давдирай ичкарига йўл 
солди. Зеби ҳам бошқа ўртоқларидай, аравадан ўзини «тапп!» этиб 
ташламоқчи бўлди, фақат қамчили йигит келиб, яна қўлини узатди ва 
шунинг учун шунча баланд аравадан ўзини ташлаган энг сўнгги 
меҳмоннинг оёғ товуши ҳеч кимнинг қулоғига қоқилмади... 
Меҳмонлар ош-сув тараддудига йўл қўймасдан, сут-қатиқ билан 
қуруқ чой ичиб, дарҳол ўтирган жойлари-га узандилар ва аравада 
уриниб келганлари учун узанар-узанмас уйқуга кетдилар. 
Аравакаш ичкаридан чиққан икки нон билан бир пиёла қатиқни 
ичиб олди-да, отни ташқарига боғлаб, ўзи арава устига чўзилди. 
Уйқуси қочган эди... Мияси-да, умрида биринчи мартаба ўлароқ, 
ажиб ва ширин хаёллар айланарди. Кўқдаги ойга қараб, ердаги ойни 
ўйлар ва боягидай ширин-ширин қулимсирарди... 
Ичкаридагилар ҳам донг қотдилар. Фақат, оралари-да, худди 
кўчадаги ёш йигитча сингари, уйқуси очилган, кўкрагидаги янги, 
бегона ва ширин ҳисларни англаёлмасдан хайрон бўлган биров бор 
эди. У ҳам кўкдаги ойга қараб, ердаги «той»ни ўйлар ва юзлари 
анордай қизарарди... 
Шу топда, қишлоқнинг дарбадар итлари авжга келган, ҳар 
томондан ҳуришларини юксалтирганлар; тор кўчанинг тугалишидаги 
сой ҳамма ухлаб жим бўлганда, ҳайбатли овозини борича қўйиб 
юбориб, оч йўлбарсдай «гув-гув» бўкирарди... 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish