78
мослашувчан боииши лозим. Бунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг замонавий
талабларга жавоб бермай қолиши, технологияларни янгилаш заруратининг юзага келиши
ҳолларида корхона маҳсулот номенклатурасини такомиллаштириш орқали
бозордаги
ўзгаришларга тезда мослашиши зарур.
Жаҳон тажрибасида корпорацияни бошқаришда асосан 4 даража фарқланади.
Биринчи даражада корпорацияни бошқаришнинг умумий сиёсати ишлаб чиқилади.
Иккинчисида эса бошқариш ва уни мувофиқлаштириш амалга оширилади. Учинчи
даражада хизмат кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш бўлинмалари тузилади.
Корпорацияни бошқаришнинг тўртинчи даражаси бошқарув жараёнини амалга
оширишга мўлжалланган.
АҚШ корпорацияларида умумий раҳбарликни амалга оширувчи директорлар
кенгаши ички ва ташқи аьзолардан иборат.
Ички
директорларга
қатфий
белгиланган
маьмурий-бошқарув
вазифаларини
бажарувчилар киради. Уларни, одатда, "бошқарувчи директорлар" ёки бошқарув
тизимига мансублиги сабабли, "топ-менежерлар" деб ҳам аташади.
Ташқи директорлар—бу аксияларнинг асосий эгалари болган бошқа йирик
фирмалар, молиявий муассасаларнинг вакилларидир. Агар ички директорлар
муайян миқдорда
маош олишса, ташқи директорлар фақатгина кенгашнинг
ҳар бир мажлиси учун мукофот олишади.
Бошқарув кенгаши таркибида ташқи директориал сонини белгилаш ва
кўпайтириш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳолат корхона раҳбарияти
томонидан унинг фаолиятини баҳолашга ҳаққоний ёндашиш имконини беради.
Шу сабабли, Ню-Ёрк фонд биржасида котировкага кенгаш таркибида камида
учта, тафтиш комиссиясида эса камида бешта ташқи директорга эга бўлган
корхоналарнинг аксияларига рухсат этилади.
Ривожланган мамлакатлар корхоналари кузатув кенгашлари таркибида
тафовутлар мавжуд. Бу уларнинг вазифаларидаги фарқларга эмас, балки
аксиядорларнинг таркиби ва сонидаги фарқларга ҳамда тарихий сабабларга
боғлиқ.
Масалан, АҚШ тарихида кузатув кенгашининг ташқи
аьзолари бир
вақтнинг ўзида бошқа корхоналарнинг бошқарувчилари бўлишган эди. Мазкур
ҳолат ҳозирги кунда ҳам тез-тез учраб туради.
АҚШда юқори технологияли корхоналарда кузатув кенгашининг ташқи
аьзолари илмий муассасаларнинг ходимлари ҳам бўлиши мумкин. Йирик
корхоналарда улар турли "жамиятлар"нинг аьзолари ҳисобланишади. Аммо
кузатув кенгаши аьзоларининг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача
корхона бошқарувининг аьзоларидан иборат бўлиши талаб қилинади.
Ўз таркибида саноат тузилмаларини бирлаштирувчи ташқи аьзоларга эга
бўлган кузатув кенгашларининг устунлик томонлари шундан иборатки, улар
орқали корхона бошқарувини баҳолашни саноат соҳасида этарлича иш
тажрибасига эга бўлмаган кенгаш аьзосига қараганда муваффақиятли амалга
ошириш мумкин. Кенгашнинг ташқи
аьзолари, шунингдек, бошқарувни
келгуси ривожлантириш борасида ҳам маслаҳатлар беришлари мумкин.
Британияда корхона кузатув кенгашларининг таркиби кўп жиҳатдан АҚШ
корхоналари амалиёти билан ўхшаш, лекин Британияда кузатув кенгаши
раиси кенгашнинг мустақил аьзоси ҳисобланади. Иккинчидан, кузатув
кенгашида корхона бошқарувининг кўп аьзолари иштирок этишади.
Германия корхоналарида эса амалдаги қонунчиликка мувофиқ, кузатув
кенгаши таркибида корхона бошқарувининг вакиллари қатнашмайди.
Бунда фақат аксиядорлар ва корхона ходимлари
кенгашнинг аьзолари
ҳисобланадилар.
79
Шунингдек,
Германияда
банклар
йирик
компанияларнинг
аксия
пакетларига эгалик қилади ва кузатув кенгаши таркибига киради. АҚШда
банклар учун компаниянинг аксиядори бўлиш тақиқланган.
Германиянинг
йирик
компанияларида
1949-йилдан
бошлаб
кенгашларнинг деярли 50 фоизи компаниялар ходимларидан ташкил
этиладиган бўлди.
Жаҳон тажрибасидан маьлумки, холдинг компанияларида бизнесни қайта
таркиблашни амалга оширишнинг истиқболли йўналишларидан бири холдинг
таркибига банк ва бошқа молия тузилмаларини киритган ҳолда уни молия-
саноат гуруҳига айлантиришдир.
Молия-саноат гуруҳлари (MSG) молиявий, ишлаб чиқариш ва
товар
капиталини қайта ишлаб чиқариш, жамгьариш ва уни иқтисодиётнинг устувор
соҳаларига йўналтиришни таьминловчи давлат сиёсатини амалга
оширишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Уларни тузиш асосларини
"Аксиядорлик жамиятлари ва аксиядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
тўғрисида"ги ўзбекистон Республикаси қонуни, Молия-саноат гуруҳлари
тўғрисидаги Низом, шунингдек, монополияга қарши қонун ҳужжатлари
ташкил этади.
MSG да иштирок этиш корхоналарга қуйидаги афзалликларни беради:
—истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун
инвестицияларнибирлаштириш;
—илмий-текшириш. ишларини олиб бориш,
янги технологияларни яратиш
мақсадида илмий-тадқиқот бўлинмаларини сақлаб туриш учун зарур
ресурсларни тўплаш;
—инвестицияларни кам рентабелли тармоқлардан фойдали тармоқларга
ўтказиш имконияти;
— инвестицияларни амалга ошириш учун кредит ресурслари билан
таьминлаш;
— бозорни тадқиқ қилиш, маҳсулот ва хизматларни сотишни яхшилаш учун
ягона маркетинг хизматини ташкил этиш;
— ягона таьминот хизматини барпо этиш ва гуруҳнинг барча
корхоналари учун улгуржи харид қилиш орқали ишлаб чиқариш харажатларини
камайтириш имкониятларини яратиш ва ҳ.к.
Банклар учун да иштирок этишнинг жозибадорлиги ишлаб чиқариш
фаолиятида бевосита иштирок этиш, ўз навбатида фойда олишнинг янги
манбаларига эга боииш, банк фаолиятини кенгайтириш ва табақалашдан
иборат.
Келгусида MSG га киришдан пенсия жамгьармалари,
инвестиция ва
сугьурта компаниялари ҳам манфаатдордир. Бунда захираларни юқори
даромадли активларга инвестиция қилиш билан шугьулланувчи нодавлат
пенсия жамгьармалари учун пенсия миқдорини ошириш мақсади қўйилади.
Инвестиция компаниялари омонатчилар жамгьармаларини жалб этган ҳолда
олинган пул маблағларини гуруҳнинг қимматли қоғозларига инвестиция қилади. MSG
га кирувчи корхоналарнинг корпоратив қимматли қоғозларини олдиндан тахминлаш
мумкин. Шунинг учун гуруҳнинг қисқа ва узоқ муддатли инвестицион лойиҳаларида
иштирок этиш хатари инвестиция компанияси учун анча пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: