5.7-жадвал
Режалаштирилаётган харажатлар динамикасини жорий йил учун омилли
таҳлил усули ёрдамида аниқлаш тартиби, минг сўм
94
Ой-
Лар
Маҳсу-
лот
ишлаб
чиқариш
,
(дона)
Жами таннарх
Хара-
жатлар
динами-
каси
Бир бирликнинг таннархи
Дои-мий
ўзга-рув-
чан
Жами
(Т.)
Дои-мий
ўзга-рув-чан
Жами
1
15
420
8
428
0,0
28,00
0,53
28,53
2
25
420
14
434
15,21
16,80
0,56
17,36
3
35
420
18
438
15,14
12,00
0,51
12,51
4
45
420
20
440
15,07
9,33
0,44
9,77
5
55
420
26
446
15,20
7,64
0,47
8,11
6
65
420
36
456
15,34
6,46
0,55
7,01
7
75
420
45
465
15,30
5,60
0,60
6,20
8
85
420
84
504
16,26
4,94
0,99
5,93
9
95
420
136
556
16,55
4,42
1,43
5,85
10
105
420
206
626
16,89
4,00
1,96
5,96
11
115
420
282
702
16,82
3,65
2,45
6,10
12
125
420
375
795
16,99
3,36
3,00
6,36
Корхона 9-ойда 95 дона маҳсулот ишлаб чиқарганда 556000 сўмлиб жами харажатлар
ҳажмида энг катта даромад олади. Демак, бу ҳолатда корхона 95 бирлик миқдорида
маҳсулот ишлаб чиқариши мақсадга мувофиқдир.
Режалаштирилган жами ва бир бирлик маҳсулотнинг таннархини маҳсулоф ишлаб
чиқариш ҳажмига боғлиқлигини 5.3-чизма ёрдамида таҳлил қилиш? мумкин.
Чизмадан кўриниб турибдики, жами маҳсулот таннархи ойлар давомида_ бир текисда
ўсиб бориш тенденциясига эга бўлган, натижада жами маҳсуло^ таннархи тўғри чизиқ
кўринишида бўлган. Бир бирлик маҳсулотнин^ таннархи эса ёйсимон кўринишга эга
бўлган.
Демак, маҳсулот ҳажми ортиб бориши билан жами таннарх ортиб боради. Шу билан
бирга, бир бирлик маҳсулот таннархи ишлаб чиқарилган маҳсулот* миқдори ортиши билан
қисқариб боради.
VI БОБ. БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг автоном ва интеграциялашган тизимлари
Савдо ва саноат корхоналарида интеграциялашган ҳисоб тизимини автоматлаштириш
хусусиятлари
Хўжалик юритувчи субьектларда бухгалтерия ҳисобини ривожлантириш уларда бошқарув
ҳисобини ташкил этишнинг истиқболли усулларидан фойдаланишга бевосита боглиқ.
Халқаро тажрибада корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг қуйидаги иккита
тизими мавжуд:
— автоном;
— интеграциялашган.
Интеграциялашган ва автоном ҳисоб тизимларини ташкил этиш мақсади, таркиби,
тамойиллари ва вазифалари ҳамда уларнинг компютерлаштирилиш даражаси корхонанинг ягона
ҳисоб юритиш сиёсатида белгилаб қўйилади.
Бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг автоном тизимининг хусусияти шундаки, унда
молиявий ва бошқарув ҳисоби чегаралари аниқ белгиланган болади. Бунга кўра, молиявий
ҳисобда харажатлар иқтисодий элементлари бўйича, бошқарув ҳисобида эса калкулация
моддалари бўйича таснифланади. Бошқамв ҳисобида харажатлар ҳисобини олиб бориш учун 9100-
95
"Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат) таннархи ҳисоби счетлари", 9400-"Давр харажатлари
ҳисоби" каби транзит счетлардан фойдаланилади.
Молиявий ҳисоб синтетик ҳисобни ташкил этиш учун молжаиланганлиги сабабли, у маҳсулотлар
ишлаб чиқариш, иш ва хизматлар бажаришга сарфланган харажатлар суммасини аниқлайди, аммо
уларнинг пайдо бўлиш жараёнини ҳисобга олмайди. Бошқарув ҳисоби эса бу каби жараёнларни
амалга ошириш билан шугьулианади.
Савдо корхоналарида автоном ҳисоб тизимини ташкил этишда маҳсулот сотишдан олинган
тушум молиявий ҳисобда ҳам, бошқарув ҳисобида ҳам акс эттирилади. Бунда молиявий ҳисоб
харажат ва даромадлар ҳисобини олиб боради. Бу ҳолат ҳисоб ахборотларидан ташқи
фбйдаланувчилар учун солиқ тўловлари ҳақидаги малумотларни олишга ёрдам беради.
Бошқарув ҳисобини юритишнинг автоном тизимида 9910-"Якуний молиявий натижа"
счетида ишлаб чиқариш фаолиятидан олинган молиявий натижа маржинал фойда ва даромад
кўринишида ҳисобга олинади.
Молиявий ҳисобда 9910-"Якуний молиявий натижа" счетида баланс фойдаси шаклланиб, у
нафақат асосий фаолиятдан олинган фойда, балки бошқа фаолиятдан олинган фойда
(даромад)ларни ҳам қамраб олади. Молиявий ҳисобда товар-моддий захиралар ҳисобот йили
охирида инвентаризациядан ўтказилгандан сўнг рўйхатга олинади. Молиявий натижани
аниқлашда эса сотувдан олинган соф тушумга йил охирдаги ТМЗлар қиймати қўшилиб,
сарфланган барча харажатлар айрилади.
Интеграциялашган ҳисоб тизимида хўжалик муомалаларини ифодалашда транзит
счетлардан эмас, балки ягона счетлар тизимидан фойдаланилади. Бунда қолдиққа эга бўлган
счетлар бир вақтнинг оғзида ҳам молиявий ҳисобга, ҳам бошқарув ҳисобига тегишли боғлади.
Корхоналарда интеграциялашган ҳисоб тизими олдига қуйидаги вазифалар қўйилади:
— бухгалтерия ҳисобининг марказлашган тизимини яратиш;
— молиявий, бошқарув ва ишлаб чиқариш ҳисобини юритиш ҳамда уларни ўзаро
мувофиқлаштириш;
— тезкор бошқарув ахборотларини олиш учун ҳужжатлар айланишини ташкил этиш;
— ҳисоб тизимини автоматлаштириш;
— бошқарув ахборотларининг махфийлигини таъминлаш;
— самарали бошқарув қарорлари қабул қилиш имконини берадиган ҳисоботлар тизимини ишлаб
чиқиш;
— корхона иқтисодий, ишлаб чиқариш бўлинмалари фаолиятини бюджетлаштириш ва молиявий-
иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш;
— моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш устидан назорат ўрнатиш.
Корхоналарда бухгалтерия ҳисоби хизматининг марказлашган тизими сингари 6.1-чизмада
тасвирлангани болади.
Амалиётда корхоналарда тижорат сирининг махфийлигини таъминлаш учун молиявий
ҳисоб счетларида фақат қолдиқлар кўрсатилиб, бошқарав ҳисоби счетларида эса хўжалик
муомалалари тўлалигича акс эттирилади.
Корхоналарда ўзаро иқтисодий алоқадорликда бўлган жавобгарлик марказлари ва бизнес
сегментлари ўртасида ягона ахборотлар базасини шаклиантириш, қуйи бўлинмалар (сехлар,
омборлар) ўртасида ахборот алмашинуви ҳамда оқилона ҳужжатлар айланмасини таьминлаш
чора-тадбирларини ишлаб чиқиш интеграциялашган ҳисоб тизимини шакллантиришга боглиқ.
Корхона раҳбари
Корхона раҳбарининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари
Корхонанинг бухгалтерия хизмати (бош бухгалтер)
Материал бўлирни
Ҳисоб китоб бўлими
Ишлаб чиқариш
(калкулация) бўлими
Умумий бўлим
Умуман олганда, корхоналарда қуйидаги ҳолатлар интеграциялашган ҳисоб тизимни
ташкил этишга асос болади:
— корхона фаолиятида моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини бошқаришнинг
марказлаштирилган, амалий жиҳатдан асосланган механизми мавжуд бўлмаганда;
— корхона бўлинмалари ўртасида ҳужжатлар айланиши самарали бўлмаганда;
96
— корхонанинг бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан шартномалар тузиш ва бошқа
иқтисодий
муносабатларга
киришишини
таьминлаб
берувчи
ахборотлар
манбаи
шакллантирилмаганда;
— бошқарув қарорлари асосан раҳбарият томонидан таҳлилларсиз қабул қилинганда;
— корхоналарда бошқарув ҳисоби қолда, яъни, журнал-ордер шаклида олиб борилганда;
— инвестиция қарорларини қабул қилишда корхона раҳбарияти томонидан ресурслар асоссиз
равишда ишлатилганда;
— бухгалтерлар тўғридан-тўғри раҳбариятга бўйсуниб, натижада улар холдингнинг умумий
фойдасини ҳисобга олмасдан бошқарув ҳисобини олиб борганда;
— корхоналарда солиқларни режалаштиришнинг марказлашган тизими мавжуд бўлмаган ва бу
ҳолат бюджетга катта миқдорда солиқларни толашга олиб келганда.
Бу ҳолатлар интеграциялашган ҳисоб тизимини жорий этишдан мақсад корхона
раҳбариятининг тўлиқ ишончли ва тезкор ахборот олиши, уларни таҳлил қилиши ҳамда шу асосда
тўғри бошқарув қарорлари қабул қилиши учун мўлжалланган бўлиши зарурлигини англатади.
Интеграциялашган ҳисоб тизимида ахборотларни қайд этиш, тўплаш ва қайта ишлаш
корхонанинг қуйи бўлинмалари (сехлар)дан бошланади. Шундан сўнг, тўпланган ахборотлар
корхонанинг
юқори
бўгьинларида
молиявий
ҳисобот
шаклларини
тузиш
мақсадида
умумлаштирилади. Шу тартибда, корхонада ягона ахборот тизими шаклланади.
Корхоналарда интеграциялашган ҳисоб тизимини ишлаб чиқиш қуйидаги тамойилларга
асосланади:
— ҳисобнинг тезкорлиги ва ишончлилигини таьминлаш;
— тушунарлилик, аҳамиятлилик;
— интеграциялашган ҳисоб тизимини жорий этиш самарадорлигини ошириш ва ҳ.к.
Корхоналарда интеграциялашган ҳисоб тизимини ташкил этиш жараёни бир неча
босқичлардан иборат.
Мазкур тизимни яратишнинг дастлабки босқичида бухгалтерия хизмати бошқарув ҳисоби ва
таҳлили талабларига мувофиқлаштирилади. Бунда бошқарув ҳисобига доир счетлардаги ахборот
тўпланади, корхонанинг моддий, молиявий маблағлари таркиби, уларнинг шакллаиниш
манбаларини ифодаловчи бошқарув ҳисоботи шакллари тузилади. Бу босқичда тўпланган
ахборотларни умумлаштириш учун бошқарув бухгалтерия баланси, молиявий натижалар
тўгрисидаги, капитал фондлар ҳаракати тўғрисидаги бошқарув ҳисоботи каби шакллардан
фойдаланилади. Биринчи босқичда активлар ва мажбуриятлар, харажатлар ва даромадлар,
корхонанинг якуний молиявий натижалари бўйича дастлабки малумотлар олинади.
Интеграциялашган ҳисоб тизимини ташкил этишнинг иккинчи босқичида корхона
молиявий ҳисоботига киритилмайдиган ахборотларни йиг*иш ишлари амалга оширилади. Бу
ахборотларга корхона рақобатчиларининг молиявий ҳолати, ҳаракати тўғрисидаги маркетинг
ахборотлари, инвестиция лойиҳалари ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги ахборотлар,
меҳнат ресурслари тўғрисидаги ахборот кабилар киритилади.
Учинчи, якуний босқичда олдинги босқичлар натижалари асосида бошқарувни
режалаштириш амалга оширилади.
Бошқарув ҳисобининг автоном ва интеграциялашган тизимларини ташкил этишда муҳим
омил мазкур ҳисоб турининг иқтисодий самарадорлиги ҳисобланади. Иқтисодий самарадорлик
бошқарув ҳисобининг колами ва унинг компииютерлаштириш даражасига бевосита боғлиқ. Бу
самарадорликка уни ташкил этишга сарфланган харажатлар толиқ қоплангандагина эришилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |