Microsoft Word boshqaruv hisobi doc


 Савдо ва саноат корхоналарида интеграциялашган ҳисоб тизимини автоматлаштириш



Download 1,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#41210
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   68
Bog'liq
boshqaruv hisobi

6.2. Савдо ва саноат корхоналарида интеграциялашган ҳисоб тизимини автоматлаштириш 
хусусиятлари
 
Бозор муносабатлари шароитида корхоналар бошқарув ҳисобида замонавий компютер 
технологиялари ва дастурларидан фойдаланиш ҳисоб тизими олдида турган долзарб масалалардан 
бири ҳисобланади.
Бошқарув ҳисобининг интеграциялашган ҳисобини самарали жорий этиш корхоналар 
ҳисоб тизимида компютер технологияларининг қўлланилиш даражасига боғлиқ. Бунда корхона 
бўлинмалари фаолиятини автоматлаштириш орқали қолда бажариладиган қоғоз ва ёзув-чизув 
ишларини камайтириш, зарур ҳолларда тезкор бошқарув ахборотларини олиш имконияти 
яратилиши лозим. Ушбу масалани ҳал қилиш учун корхона бошқаруви ва бўлинмалар ўртасида 


97
ўзаро богланган, ягона компуютер тизими (тўри) ўрнатилади ҳамда малумотларни тезкор узатиш 
ёлга қўйилади.
Савдо корхоналарида интеграциялашган ҳисоб тизимида компииютер технологияларини 
қўллаш қуйидаги фаолиятга нисбатан татбиқ этилади:
— улгуржи товарлар этказиб бериш;
— бошқа хизматларни кўрсатиш.
Бунда барча хўжалик муомалалари компютер дастурларида қуйидаги белгиларга 
ажратилган ҳолда ифодаланади:
— фақат бошқарув ҳисобида акс эттириладиган хўжалик муомалалари;
— фақат молиявий ҳисобда акс эттириладиган хўжалик муомалалари;
— молиявий ва бошқарув ҳисобида акс эттириладиган хўжалик муомалалари.
Савдо корхоналарида интеграциялашган бошқарув ҳисобини олиб бориш учун компуютер 
дастури ёрдамида қуйидагилар бажарилади:
— хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш учун тегишли аналитик счетлар аниқланади;
— дастурга маҳсулот (товарлар), пул маблағлари қолдиқларига доир малумотлар киритилади;
— молиявий ва бошқарув ҳисоботи шаклларини тузиш амалга оширииади;
— аналитик счетлар ва ҳисобот шакллари малумотларини қайта ишлаш орқали зарур бошқарув
ахборотлари тайёрланади ҳамда фойдаланувчиларга тақдим этилади.
Савдо ва саноат корхоналарида интеграциялашган ҳисобни автоматлаштиришнинг муҳим 
хусусиятларидан бири, у орқали корхона бюджетини турли муддатлар учун осонгина тузиш 
имкониятининг мавжудлигидир. Шунингдек, автоматлаштирилган тизим асосида зарур муддат 
учун келгуси даромад ва харажатлар бюджетини тузиш, амалга ошириладиган тўловларни доимий 
равишда кузатиб бориш, сметаларнинг бажарилишини таҳлил қилиш, корхонани истиқболли 
ривожлантиришни назарда тутувчи молиявий (бизнес) режаларни ишлаб чиқиш мумкин.
Интеграциялашган ҳисоб тизимида бизнес режалаштириш аниқ белгиланган оралиқда 
амалга оширилади. Бизнес режалаштиришда бюджетлар бир марталик (асосий воситаларни сотиб 
олиш) ва такрорланадиган (бюджетга солиқ тўловлари, ижара толовларини амалга ошириш) 
хўжалик муомалалари асосида тузилади.
Такрорланадиган хўжалик муомалаларини режалаштириш белгиланган сана ва ҳафта 
кунлари бўйича амалга оширилади. Бунда ҳар бир хўжалик муомалалари компютер дастурида 
алоҳида рўйхатга олинади. Мазкур компютер дастурлари ўтган ҳисобот даврларидаги хўжалик 
муомалалари асосида стратегик режалар тузиш имконини беради.
Интеграциялашган ҳисоб тизимида компютер дастурларидан фойдаланишнинг афзаллиги 
шундаки, унда олдинги даврлар учун тузилган бюджетларга автоматик равишда тузатишлар 
киритиш имконияти мавжуд. Молиявий режа (бюджет)га киритилган хўжалик муомалалари 
бўйича дастлабки ва йиғма ҳужжатлар тайёрланади.
Ушбу компииютер дастурининг якуний қисмида моддий ва пул маблағларининг 
режалаштирилаётган давр охирига бўлган қолдиқлари аниқланади. 
Шундай 
қилиб, 
савдо 
ва 
саноат 
корхоналари 
бошқарув 
ҳисобини 
интеграциялашган тизим бўйкҳа ташкил этишда компииютер технологияларидан 
фойдаланиш корхона ҳисоб тизимида тегишли бюджетларнинг тўғри тузилганлиги
тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилганлиги устидан самарали назорат ўрнатиш 
имконини беради. 

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish