Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ 
ИФОДАЛАШ 
Режа:
1. Автоматлаштирилган ахборот тизимларида маълумотларни такдим этиш.
2. Автоматлаштирилган ахборот тизимларида маълумотларни такдим этиш 
даражалари 
3. Ёзувнинг ички тузилмаси 
 
1. Автоматлаштирилган ахборот тизимларида маълумотларни такдим этиш
Ахборот тизимларини қўлланиш соҳалари турли-туман. Бу шароитларда иккита бир хил 
тизимни топиш қийин. Улар асосий хусусиятлари ва ўзига хос томонлари билан фарқланади, 
масалан: ишлов берилаётган ахборот характери, мақсадли функциялари, тизимнинг техник 
даражаси ва ҳоказо. Санаб ўтилган хусусиятлар ахборотни ҳам тизимда, ҳам фойдаланувчи 
учун тақдим этиш шакли, ахборотга ишлов бериш жараёнларининг характери ва ахборот 
тизимларининг муҳит билан ўзаро алоқаси, аппарат ва дастурий таъминотнинг таркибига 
таъсир этади.
Ахборот тизимларини асосий белгилари бўйича таснифлаш олдинги бўлимларда кўриб 
чиқилган эди. Равшанки, ахборотни сақлаш, ишлов бериш ва излаш учун компьютерлардан 
фойдаланиладиган автоматлаштирилган ва автомат ахборот тизимларини ушбу кўриб чиқиш 
предмети деб ҳисоблаш керак. Сўзсиз, бугунги кунда бу тизимлар функционал 
имкониятларининг кенглиги, ахборотнинг катта массивларини сақлаш ва ишлов бериш 


113 
қобилияти билан фарқланади. Бу тизимларнинг ўзига хос характерли хусусияти 
компьютерлардан турли-туман агрегатларда ва бўғинларда, хусусан ахборотни тўплаш, 
тайёрлаш, узатиш ва тақдим этишда, кенг фойдаланишдан иборат. 
Ҳар қандай ахборот тизими унинг учун киритиладиган ахборот манбаи ва тақдим 
этиладиган ахборот истеъмолчиси ҳисобланадиган ташқи муҳит қуршовида ишлайди. Бундай 
тизим доирасида, тизимга киришдан бошлаб ва ундан чиққунга қадар, ахборот оқими бир 
нечта ишлов бериш босқичидан ўтади. Маълумки, ахборотга ишлов беришнинг асосий 
босқичларига ахборотни тўплаш, рўйхатга олиш ва дастлабки ишлов бериш, алоқа канали 
бўйлаб манбадан компьютерга узатиш, ахборот массивларини яратиш ва сақлаб туриш, 
ахборотни чиқариб бериш шаклларини шакллантириш, алоқа канали бўйлаб компьютерлардан 
истеъмолчига узатищ, фойдаланувчи қабул қилиши учун қулай шаклга ўтказиш кабилар 
киради
Ахборот тизимининг компьютерига тушадиган ахборот атроф муҳитдаги объектлар ёки 
алоҳида таркибий қисмларнинг ҳолатини, алгоритмлар эса унга ташқи муҳитда ишлов 
беришнинг тегишли қоидаларига мос бўлган ишлов беришнинг баъзи қоидаларини акс 
эттиради.
Компьютерларга узатиладиган ахборот хотирада ахборот массивларини ҳосил қилиб 
жойлашади, ахборот массивлари эса биргаликда ахборот фондини ташкил этади. Ахборот 
массивлари муайян тузилма тарзида ташкил этилади, у ҳақиқий олам объектинингтузилиш 
таркиби, унинг айрим элементлари ўртасидаги алоқалар ва уларнинг характерлари билан 
боғлиқдир.
Массив ҳамда фонд элементлари билан умуман олганда ишлов беришнинг турли 
операциялари амалга оширилади, қуйидагилар улар ичида энг асосийлари ҳисобланади: 
мантиқий ва арифметик операциялар, ахборотни саралаш ва излаш, юритиш ҳамда тузатиш 
киритиш. Бу операциялар натижасида ахборотнинг долзарблиги таъминланади, яъни атроф 
муҳит ва унинг компьютердаги модели ўртасида зарурий мувофиқлик таъминланади. Бундан 
ташқари, чиқариб бериладиган ахборот ишлов бериш топшириқларига мувофиқ равишда 
шакллантирилади.

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish