Назорат саволлари.
1. Web-дизайн ва браузерлар
2. Web – сахифалар ва уларга мурожаат
3. Web-саҳифадан фойдаланишни таъминлаш
4. Web-саҳифаларида матн ва гарфикани тақдим этиш
5. Web-серверлар
11- Мавзу: Сайт яратиш. Электрон почта.
Режа:
1. Сайт яратишнинг асосий қоидалари ва босқичлари
2. электрон почта.
1. Сайт яратишнинг асосий қоидалари ва босқичлари
Браузерларни танлаш ва янги технологиялардан фойдаланиш тўғрисида тўғри қарор
қабул қилиш кўп ҳолларда фойдаланувчиларнинг танланган аудиториясига боғлиқ бўлади.
Янги сайт ишлаб чиқишдан аввал тадқиқотлар ўтказиб, қандай платформалар, браузерлар,
техник янгиликлар афзал кўрилаяпти, фойдаланувчилар уланишнинг қандай тезликларидан
фойдаланаётганлигини аниқлаш зарур. Агар мавжуд сайт қайта ишланаётган бўлса, олдин
серверда рўйхатга олинган ёзувлар, сайтдан фойдаланиш тўғрисида сақланаётган ахборот
таҳлил қилинади.
106
Ҳамма нарсани олдиндан кўра билиш мумкин эмас, лекин дастлабки босқичда қуйидаги
қоидаларга амал қилиш мумкин:
Агар илмий ёки академик мазмундаги сайт ишлаб чиқилаётган бўлса, ушбу сайт
Lynx (ёки бошқа нографик браузер)да қандай ишлашига алоҳида эътибор қаратиш
зарур;
Агар сайт истеъмолчилар учун мўлжалланган, масалан, сайт болалар учун ўргатувчи
ўйинчоқларни таклиф этадиган бўлса, AOL-браузерлар учун сайтнинг юкланиш
тезлиги ва ташқи кўринишига эътибор берилади;
Агар сайт назорат остидаги истеъмолчилар учун мўлжалланган, масалан, корпоратив
бўлса, сизнинг мижозларингиз қайси платформа ва қандай браузерлардан
фойдаланишини аниқ билган ҳолда, бу браузер нимага қодирлигини, шу жумладан
товуш эффектлари – хуштаклар, қўнғироқлар ва ҳатто ўз ишланмаларингизни
кўрсата оласиз;
Агар ёш фанатлар учун компьютер ўйинлари сайти ишлаб чиқилаётган бўлса, улар
браузерлар ва ўрнатилган иловаларнинг энг сўнгги версияларидан фойдаланишлари
(ёки сиз бу нарса улар учун зарурлигини айтсангиз, албатта уни топишлари) ни аниқ
тахмин қилиш мумкин.
Кўп мақсадли сайтларнинг аксарияти учун «фарқларни ажратиш» ёндашувидан
фойдаланиш мақулдир, агар ресурслар имкон берса, бир нечта версияларни яратинг ва уларга
тегишлича хизмат кўрсатинг.
Қандай қилиб дисплейларнинг кўплаб турлари ва кўриш шарт-шароитлари саҳифаларни
ишлаб чиқишда қарорлар қабул қилишга таъсир этиши мумкин? Кўпинча дисплейларни фақат
унинг ўлчамларига (ёки, аниқроқ айтилса унинг ажратаолишига) кўра ва ранг имкониятлари
бўйича фарқлайдилар. Шунга қарамай, фарқлар шу билан тугамаслигини ёдда тутиш зарур.
Баъзи фойдаланувчилар сайтни телевизор экранларида кўришлари мумкин. Шу билан бирга
бошқалар Web ни ўз кафтларида PDA (Personal Digital Assistant, персонал рақамли котиб) ёки
уяли телефон экранида кўришлари ҳам мумкин. Кўриш қобилияти чекланган фойдаланувчилар
эса сизнинг саҳифангизни кўрмайдилар, балки эшитадилар.
Дисплей ўлчамини билиш– бу фақат ишнинг бир қисми, холос, чунки операцион тизим
ва браузернинг ўзи экранда анча катта жойни эгаллайди. Браузер ойнасидаги ҳақиқатан ҳам
фойдаланилиши мумкин бўлган макон ўлчами (у браузер ойнасининг «иш» ёки «тирик»
макони деб ҳам аталади) компьютернинг операцион тизими, фойдаланилаётган браузер ва
фойдаланувчининг ўзи шахсан ўрнатган параметрларга боғлиқ бўлади.
Ойнанинг энг кичик иш макони браузернинг барча кўринадиган асбоблари (тугмачалар,
жойлашиш панеллари ва айлантириш полосаси кабилар) билан ўлчанади. Ойнанинг энг катта
иш макони барча мажбурий бўлмаган элементларни ёпган ҳолда ўлчанади, бу браузер
ойнасини ушбу ажратаолиш учун энг катта бўлишини таъминлайди.
Лекин бу фақат иккита энг чекка ҳолатлардир. Амалиётда барузер ойнасининг
ўлчамлари ўзгариб туради. Тугмачаларниг бир қисми экранда кўриниб туради, лекин ҳаммаси
эмас. Айлантириш полосалари автоматик тарзда уланиб ва ўчириб турилади, шунинг учун
уларни ҳисобга олиш қийин. Ажратаолиши жуда юқори бўлган (1024 пиксел ва ундан юқори)
дисплейдан фойдаланувчилар ҳар доим ойнани тўла очадилар, кўпинча эса бир вақтнинг ўзида
бир нечта ойнани очадилар. Булар билан бир қаторда яна кўплаб маълум бўлмаган омиллар
борки, улар ҳам браузер ойнаси ўлчамига таъсир қилиши мумкин.
Дисплей рангларининг ўзига хос хусусиятлари. Мониторлар, агар улар рангли бўлса,
тасвирлаб берадиган ранглари бўйича фарқланади. Бу ишлаб чиқувчининг қарорига таъсир
қиладиган яна битта омил. Мониторлар одатда 24-разрядли (16,77 млн. ранг), 16-разрядли (65
536 ранг) ёки 8 разрядли (256 ранг) бўлади.
107
«Ҳақиқий»,
рангларнинг
24-разрядли
маконида
олинган
ранглар
8-разрядли
дисплейларда браузерлар билан ишлов берилганда бузилади (доғлар ва майда холлар билан
чиқарилади).
Лекин 216 рангдан иборат тўплам мавжуд бўлиб, у МасOS ва Windows тизимий
палитралари рангларидан тузилган ва 8-разрядли дисплейларда бузилмайди. Бу ранглар
тўпламининг номларидан бири– Web-палитра (Web Palette). Кўпчилик дизайнерлар саҳифа
барча фойдаланувчилар учун бирдек кўриниши учун Web-графики ва HTML элементларини
яратишда шу палитрадан фойдаланишни афзал биладилар.
Агар монохром ёки яримтонли (Gray Scale) дисплейлардан фойдаланувчиларга
мўлжалланадиган бўлса, юқори контрастли графикани қўлланиш зарур. Ранглар кулрангнинг
кўплаб тусларига ўзгартирилганда (ёки қора ва оқ пикселлар билан аралаштирилганда) фақат
рангларнинг ёрқинлиги аҳамиятга эга бўлади. Тўқ кулранг-яшил фонда ёзилган тўқ қизил ранг
матнни тасаввур қилиб кўринг. Булар контраст тусларнинг ранги бўлса ҳам, улар умумий
ёрқинлиги бўйича бир-бирига яқин, шу сабабли матн яримтонли дисплейда кўрилганда деярли
кўринмайдиган бўлиб қолади.
Web-саҳифанинг аниқ ўлчамини аниқлашдаги биринчи қадам дисплей таъминлаб
берадиган энг катта маконни аниқлаш бўлиши зарур. Компьютер дисплейлари турли стандарт
ўлчамларга эга бўлади ва одатда дюймларда ўлчанади. Дисплейларнинг баъзи бир типик
ўлчамларини келтириш мумкин – 14", 15", 17", 19" ва 21".
Дисплейнинг ажрата олиши – экрандаги пикселларнинг умумий сони (picture's element –
сурат элементи) анча муҳим тавсиф ҳисобланади. Ажрата олиши қанчалик юқори бўлса,
тасвир анча муфассал ва аниқ кўриниши мумкин. Сиз пикселларнинг сонини билган ҳолда
унга мувофиқ равишда тасвир (пикселларда ўлчанадиган) ва саҳифа элементларини
яратишингиз мумкин.
Шуни ёдда тутиш муҳимки, ушбу дисплейда ажрата олиши қанчалик юқори бўлса,
экраннинг мавжуд маконида шунча кўп пикселлар прессланган бўлади. Натижада пикселлар
камроқ бўлиб қолади ва тегишлича саҳифанинг бошқа элементлари ва тасвири ҳам
кичиклашади.
Айнан ана шу сабаб бўйича Web да ўлчовлар дюймларда эмас, балки пикселларда
ўлчанади. Сизнинг тизимингизда дюймларда берилган катталик бошқа фойдаланувчиларнинг
дисплейларида камроқ ёки кўпроқ кўриниши мумкин. Сиз пикселлар билан ишлаётганингизда
элементлар ўлчамининг бир-бирига нисбати қандайлигини биласиз.
Энди Web нафақат шахсий компьютерлар учун мўлжалланган. Web-браузерлар WebTV,
чўнтак PDA-қурилмалари ва ҳатто уяли телефонлар шаклида яшаш хоналари, портфеллар ва
машиналарга тобора дадил кириб бормоқда. Дизайнерларнинг янги ташвишлари улар
дисплейларининг ўлчамлари жуда кичиклиги билан боғлиқдир.
WebTV. WebTV – оддий телевизорни ва телефон линиясини Web-браузерга
айлантирадиган қурилма 1996 йилда бозорларга чиқарилди ва секин-аста, лекин оғишмай ўз
ўрнини кенгайтира бошлади. Фойдаланувчилар сони ошиб бораётганлиги сабабли баъзи
дизайнерлар бу қурилманинг алоҳида талабларини ҳам ҳисобга ола бошладилар. Баъзи сайтлар
WebTV учун махсус ишлаб чиқилмоқда..
WebTV тасвирни акс эттириш қурилмаси сифатида телевизордан фойдаланади. WebTV
макони 544x378 пикселни ташкил этади. Браузер саҳифаларни тик ҳолатда варақлаш
имкониятини беради, лекин бўйламасига айлантириб бера олмайди, чунки анча кенг бўлган
графика қисман кўринмай қолади. Телевидение стандартларига мос бўлган дизайн
тамойиллари тўқ фонда очиқ рангли матнлар, аксини эмас, яратиш, шунингдек кенглиги 2
пикселдан кам бўлган элементлардан фойдаланмасликдан иборат.
WebTV Primetime деб номланадиган сайтда дизайнерлар учун тавсияларни эълон
қилади.
WebTV
нинг
талаблари
тўғрисидаги
янада
муфассалроқ
ахборотни
http://www.Webtv.net/primetime
сайтидан топиш мумкин..
108
Чўнтак қурилмалари. Web нинг янада кўпроқ оммалашуви алоқанинг чўнтак
компьютерлари, PDA ва уяли телефонлар каби чўнтак қурилмаларидан фойдаланишнинг
тобора кенгайиб бориши билан биргаликда шунга олиб келдики, Web-браузерлар жуда кичик
ўлчамларгача зичлашди. Бундай қурилмаларнинг аксарияти сайт мазмунини акс эттириш учун
«юпқа» мижоз (thin client) – мижоз-терминал каби браузерлардан фойдаланади. Браузернинг бу
тури процессорга жуда кам талаблар қўйган ҳолда мижоз томонида ишлайди ва ишларнинг
асосий ҳажмини бажаришни серверларга қолдиради.
Масалан, HitchHiker браузери томони 2 дюймли уяли телефоннинг монохром квадрат
дисплейидан ишлаш учун махсус ишлаб чиқилган. ProxiWeb браузери оммалашган PDA
PalmPilot (шунингдек IBM WorkPad ва янги Palm III) дан эркин фойдаланишни
таъминлайдиган бошқа мижоз мисоли сифатида келтирилиши мумкин. У портатив
қурилмаларда акс эттириш учун мўлжалланган Web-саҳифаларга ишлов берадиган прокси-
сервердан фойдаланиб ишлайди. ProxiWeb ҳатто графикани ҳам монохром маиший карталарга
айлантириб беради, бунда муайян даражада саҳифанинг дастлабки кўриниши сақланиб қолади
(бу график сарлавҳалар учун энг фойдалидир).
Портатив қурилмалар учун унча кўп сайт махсус ишлаб чиқилмаган, лекин улар тобора
оммалашиб бораётганлиги сабабли ҳозирнинг ўзидаёқ фойдаланувчиларнинг бу қисми
манфаатларини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Аксарият ҳолларда чўнтак қурилмалари
дисплейлари маконининг чекланганлиги шароитида Lynx каби матнли браузерлар учун
фойдаланиш мумкин бўлган сайтлар яратиш бўйича тавсиялар саҳифалар ишлаб чиқишда
қўлланилиши мумкин. Бунда эркин фойдаланишни таъминлаш бўйича юқоридаги
маслаҳатларни ҳам ҳисобга олиш зарур.
Ўзгарувчан саҳифалар (ўлчами ўзгаради ва ойнанинг турли ўлчамларига созланади) ва
ўлчами қайдланган (ишлаб чиқувчига саҳифалар ўлчамини яхшироқ бошқариш имконини
беради) саҳифалар ўртасида улардан бирини танлаш масаласи дисплейнинг ажрата олиш
хусусиятлари билан боғлиқ. Ҳар бир ёндашув фойдасига анча салмоқли аргументлар мавжуд.
В пользу каждого из подходов есть веские аргументы. Табиийки, улардан ҳар бирига қарши
чиқиш ва ёқлаш учун яхшигина сабабларни топиш мумкин.
Мослашувчан саҳифаларни ишлаб чиқиш. Web-саҳифалар сукут бўйича мослашувчан
қилиб ишлаб чиқилади. HTML-файл матни ва элементлари браузер ойнасига тушади, бунда
улар, дисплейнинг ўлчамидан қатъи назар, бутун маконни тўлдиради. Агар браузер
ойнасининг ўлчами ўзгарса, элементлар янги ўлчамларга созлаш учун бошқатдан киритилади.
Web нинг моҳияти мана шунда намоён бўлади. Кўплаб дизайнерлар онгли равишда
саҳифаларни улар Web-ойна кенгайишлари ва зичланишларига бардош бериши учун шундай
қилиб ишлаб чиқадилар. Бу ёндашув ўзининг афзалликлари ва камчиликларига эга.
Афзалликлари:
Web-саҳифалар ажрата олиши турлича бўлган дисплейларда акс эттирилади,
мослашувчан саҳифани ҳар қандай дисплейга чиқариш учун созлаш мумкин;
Дисплейнинг бутун макони тўлдирилган, аксарият ҳолларда ўлчами қайдланган
саҳифаларни ишлаб чиқувчилар томонидан режалаштириладиган бўлмаслиги
маъқул бўлган очиқ жойлар йўқ;
Мослашувчан саҳифалар дизайни ўз табиатига кўра ҳеч қандай қийинчилик
туғдирмайдиган бўлиб, «олтин ўрталик»ка анча яқин туради. Бундай стандартларга
мувофиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти учун қулай бўлган саҳифа «яхши» деб
ҳисобланади.
Камчиликлари:
катта дисплейларда қатор узунлиги ҳаддан ортиқ бўлиши мумкин, бунда матн
браузер ойнасининг бутун энини тўлдиради. Узун қаторлар экрандан ўқиш учун
айниқса ноқулайдир, шунинг учун ойна ёки фреймнинг бутун эни матн билан
тўлдирилганда кўп фойдаланувчилар учун ўқиш шароитлари анча ёмонлашади;
109
катта дисплейларда элементлар экранда етарли даражада уйғун жойлашган бўлади,
кичик дисплейларда улар зич бўлади;
мослашувчан дизайн натижаларини олдиндан айтиш қийин, ва саҳифалар турли
фойдаланувчиларда турлича бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |