Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

SSI дан фойдаланиш. SSI – Server Side Includes ёки – сервер томонидаги уланиш. SSI – 
бу директивалар, улар бевосита HTML-кодга ўрнатилади ва Wев-серверга кўрсатмалар бериш 
учун хизмат қилади. SSI-қўймалар деб аталадиган бундай директиваларни учратганда Web-
сервер уларни ўзгартиради ва тегишли ҳаракатларни бажаради. Масалан, бошқа файлдан 
HTML-фрагментни қўйиш, баъзи ўзгарувчиларга (масалан, браузер типидаги) боғлиқ ҳолда 
саҳифачаларни динамик тузиш ва бошқа бир қатор унча ёқимли бўлмаган ишларни бажаради. 
SSI нинг афзаллиги бизга муайян тузилишга эга ва барча саҳифаларида код элементлари 
такрорланадиган ҳажми етарли даражада катта бўлган сайтни сақлаб туриш зарур бўлганда 
намоён бўлади. Сервер включениялари қўлланилганда сайтни ҳар бири саҳифанинг ўзига 
тегишли қисми учун жавоб берадиган алоҳида блоклардан иборат сайт сифатида кўриш қулай. 
Бу блоклар деярли ҳеч ўзгармайди ва саҳифадан-саҳифага такрорланади. Бу блокларга 
саҳифанинг бош меню, реклама қўймалари, саҳифани безашнинг такрорланувчи элементлари 
каби элементларини киритиш мумкин. Жисмонан бу блоклар HTML-файллардан иборат бўлиб, 
уларнинг топшириғини бажариш учун зарур бўладиган коднинг бир қисмига эга бўлади. 
Сервер саҳифа оддий саҳифа эмаслиги ва SSI-директивалари мавжудлини билиши учун 
у махсус кенгайтмага эга: *.shtml ёки *.shtm, унинг мавжудлиги Web-серверни саҳифачага 
олдиндан ишлов беришга мажбур қилади. Умуман олганда, кенгайтма Web-сервер 
конфигурациясига боғлиқ ҳолда ҳар қандай бўлиши мумкин, лекин асосан айнан *.shtml 
қўлланилади. 
Тўлиқ саҳифа Web-сервер томонидан бир зумда шакллантирилади, бунда саҳифа коди 
қуйидагича блоклардан йиғилади. Серверга қандай блокни ва қаерга қўйиш зарурлигини 
кўрсатиш учун изоҳ сифатида махсус шаклдаги ёзувдан фойдаланилади. Масалан, мана 
бундай: 
,
бунда # – SSI-қўйманинг бошланиш белгиси; command – SSI-буйруқ; param – SSI-
буйруқ параметрлари. 
Дизайнер нуқтаи назаридан SSI нинг биринчи афзаллиги, сайтни сақлаб турувчи Web-
мастерга бундай ёндашилганда дизайнни тасодифан бузиб қўйишдан қўрқмаса ҳам бўлади. 
Мураккаб верстка (саҳифалаш) элементлари SSI дан фойдаланиш ҳисобига яширилган, ва 
саҳифа ичини сақлаб туриш анча осон ва ёқимли иш бўлади. 
Иккинчи, ундан кам муҳим бўлмаган афзаллиги – бу сайт дизайнини бир зумда 
ўзгартириш имконияти, у ичида ахборот мавжуд бўлган сайтнинг саҳифасини қайта ишлаб 
чиқишни талаб этмайди. Дизайнни алмаштириш учун сайтнинг ташқи кўринишини 
шакллантирувчи SSI-қўймани қайта ёзиш кифоя. 
Каталоглар тузилиши. Web Unix доирасидан келиб чиққанлиги сабабли унинг кўплаб 
битимларига риоя қилади. Масалан, гиперҳаволада URL йўлни тўғри кўрсатиш учун Unix 
платформасида каталогларни ташкил этишни тушуниш талаб этилади. 
Каталоглар ("файлларни сақлаш жойи") иерархик тузилма шаклида ташкил этилган. Энг 
юқори каталог туб каталог сифатида маълум, у бевосита слэш (/) билан белгиланади. Туб 
каталог бир нечта каталогдан иборат бўлиши мумкин, уларнинг ҳар бири ҳам ўзининг кичик 
каталогларига эга бўлиши мумкин ва ҳоказо. Кичик каталог ўзи унинг таркибига кирадиган 
каталогнинг авлоди деб аталади (бу каталогнинг ўзи эса «ота-она» деб аталади). 
Йўл номи (path name) – бу нотация, ундан аниқ бир файл ёки каталогни кўрсатиш учун 
фойдаланилади. У исталган мақсадга етиш учун қандай йўлни босиб ўтиш кераклигини 
кўрсатади. Йўлларнинг икки тури бор: абсолют (туб каталогдан) ва нисбий (турган 
каталогингизнинг ўзидан). 


104 
Файл номлари тўғрисида битим. Файллар тармоқ бўйлаб муваффақиятли саёҳат 
қилиши учун уларни файллар номлари тўғрисидаги битимда белгиланганга мувофиқ равишда 
номлаш зарур: 
 файлларнинг номларида оралиқлар қолдириш ман этилади; 
 файлларнинг номларида ?, %, # каби махсус белгилардан фойдаланмаган маъқул. 
Ҳарфлар, рақамлар, чизиш белгилари (оралиқ ўрнига), дефислар ва нуқталар билан 
чекланиш яхшироқ; 
 кенгайтма тўғри танланиши зарур. HTML ҳужжатлари html (ёки Windows сервери 
учун htm) кенгайтмасини талаб қилади. GIF график файллари gif, JPEG файллари эса 
– .jpg ёки .jpeg кенгайтмасига эга. Кенгайтмаси нотўғри файлларни браузер Web да 
узатиш учун рухсат этилган файллар сифатида таний олмайди; 
 HTML файллари номлари регистрга таъсирчан. Бу мажбурий бўлмаса ҳам, фақат 
қуйи регистр ҳарфларидан фойдаланган яхшироқ. Бу файллар номини эслаб 
қолишни осонлаштиради. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish