Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


боғланишли, кўрсаткичлар сони кўп бўлса рўйхат кўп боғланишли



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

боғланишли, кўрсаткичлар сони кўп бўлса рўйхат кўп боғланишли бўлади. 
Маълумотлар тузилмаси ёзувларнинг қуйидаги мантиқий кетма-кетлигини акс эттиради 
дейлик: А ёзув, В ёзув, С ёзув, F ёзув. Ёзувлар 01, 03, 05, 10 манзилли хотира уяларида 
жойлаштирилган. Ҳар бир ёзувнинг кўрсаткич майдонида алоқа манзили (АМ) жойлашади ва у 
мантиқан шу ёзувдан кейинги ёзувнинг уяси манзилини белгилаб беради. Массивни сақлаш 
тузилмаси 5.8,а-расмда кўрсатилган. Бу расмда стрелкалар билан ёзувларни ўқиш тартиби 
кўрсатилган. 
Уялардан бири – бош уя – рўйхатнинг биринчи ёзуви жойлашган уяни кўрсатувчи 
кўрсаткичга эга. Кўрсаткичларга мувофиқ 01 уянинг ичидаги ёзув (А ёзув) ўқилади, кейин 05 
(В ёзув), 03 (С ёзув), 10 (Ғ ёзув) уяларнинг ёзувлари ўқилади. Рўйхатнинг охирги ёзуви 
кўрсаткич майдонидаги АМ О белгиси рўйхатнинг охирини билдиради. АМ О белгиси ўрнига 
тизим томонидан кўрсаткич сифатида қабул қилинмайдиган маълумотларнинг исталган 
элементидан фойдаланиш мумкин.
Маълумотларни боғланган ҳолда тақдим этиш маълумотлар билан турли операцияларни 
бажариш 
учун кенг имкониятлар очиб беради ва сақлаш тузилмаларининг катта 
мослашувчанлигини таъминлайди. Боғланган рўйхатни юритиш жараёнида янги ёзувларни қўшиш 
ва эскиларини ўчириш массив элементларини қайта ёзишни талаб этмайди, балки тегишли 
кўрсаткичларни ёзувларнинг мантиқий тартибини бузмаган ҳолда ўзгартириш йўли билан амалга 
оширилади. 
Бир боғланишли рўйхатни юритиш жараёнида кўрсаткичларни ўзгартириш процедурасини 
кўриб чиқамиз. 
Ўчириш операциясини бажаришда ўчирилаётган ёзув ўзининг барча майдонлари, шу 
жумладан кўрсаткич майдони билан билан бирга массивдан чиқарилади. Бунда кўрсаткичлар 
занжири узилади ва рўйхатнинг кейинги ёзувларига кириш мумкин бўлмай қолади. Мантиқий 
жиҳатдан ўчирилаётган ёзувдан кейин келадиган ёзув кўрсаткичи «осилган» деб аталади, чунки у 
мавжуд бўлмаган ёзувни кўрсатиб туради ва рўйхатнинг ёзувлар занжири унда узилади. Ёзувлар 
эргашишининг мантиқий занжири ўзгармаслиги учун ёзувни ўчиришдан олдин кўрсаткичларни 
алмаштириш керак. Бунда ўчирилаётган ёзув кўрсаткичининг қиймати мантиқан ундан олдинги 
ёзув кўрсаткичи майдонига киритилади. 
Рўйхатдан 03 манзилли уяда сақланаётган ва АМ10 алоқа манзилига эга бўлган С ёзувини 
чиқарамиз (5.8,а-расм). Бунинг учун ундан олдинги ёзув (В ёзув)нинг кўрсаткчи қийматини 
АМ10 га ўзгартирамиз. Энди С ёзувига ўтиб бўлмайдиган ва С ёзув рўйхатдан чиқарилган бўлиб 
қолди (5.8,б-расм). Бўшаган уя кўрсаткичлар ёрдамида бўш уяларнинг боғланган рўйхатига 
қўшилади. 
Ёзувларни ўчиришнинг бошқа усули ҳам бор, бунда чиқариб ташланаётган ёзув махсус 
ўчириш белгиси билан белгиланади, жисмонан эса рўйхатда қолаверади. Бу ҳолда кўрсаткичлар 
майдонидан эркин фойдаланиш мумкин, ёзувлар занжири бузилмайди ва кўрсаткичларни 
алмаштириш талаб этилмайди. 
Бир боғланишли рўйхатга янги ёзув киритиш учун бўш уялар рўйхатидан биринчи уя 
олинади, унинг ахборот майдонига янги ёзув жойлаштирилади, кўрсаткич майдонига эса 


122 
мантиқий жиҳатдан ундан кейин келадиган ёзув сақланадиган манзил киритилади. Янги ёзувли 
уя манзили эса мантиқан ундан олдинги ёзувнинг кўрсаткичи бўлиб қолади. Янги ёзувларни 
жойлаштириш учун исталган бўш уядан фойдаланилиши мумкинлиги учун рўйхатни 
чекланмаган тарзда кўпайтириб бориш мумкин ва бунинг учун олдиндан хотирани заҳиралаш 
талаб этилмайди. 
5.8-расмда мантиқан С ёзувидан кейин келадиган янги киритилган D ёзувли рўйхат 
тасвирланган. D ёзув 15 манзилли уяга жойлаштирилади. Кўрсаткичлар алмаштирилгандан сўнг 
ёзувларнинг А ёзув, В ёзув, С ёзув, D ёзув, F ёзув мантиқий кетма-кетлигини таъминлайдиган 01, 
05, 03, 15 ва 10 хотира уяларини ўқиш тартиби белгиланади. 
Бир боғланишли рўйхатни ёпиқ ҳалқа шаклида ташкил этиш мумкин (5.9-расм). Бу ҳолда 
биринчи ёзувнинг манзили охирги ёзувнинг кўрсаткичи бўлади. Бундай рўйхат яна циклик рўйхат 
ҳам деб аталади. Циклик рўйхатни исталган уядан бошлаб кўриб чиқа бошлаш мумкин. Кўриб 
чиқилган ёзувлар сони рўйхатдаги ёзувлар умумий сонига ёки кўрсаткичнинг биринчи ўқилган уя 
манзили билан тўғри келиши кўриб чиқишнинг тугаганлиги шартидир. Охирги ҳолатда биринчи 
ўқилган уя манзили эслаб қолиниши ва ҳар сафар навбатдаги ёзувни ўқишда унинг кўрсаткичи 
билан солиштирилиши керак.
5.9-расм. Циклик рўйхат 
Маълумотларни боғланган ҳолда тақдим этишдан маълумотларнинг ночизиқий 
тузилмаларини сақлаш учун, шунингдек ахборот массивининг энг чегаравий ўлчами олдиндан 
номаълум бўлган (демак, хотира ўлчамига талабларни ҳам олдиндан белгилаб бўлмайди); ахборот 
массиви тез-тез ўзгартириб туриладиган, маълумотлар устида кўп сонли қўшиш ва ўчириш 
операциялари бажариладиган ҳолларда чизиқий тузилмаларни амалга ошириш учун 
фойдаланилади. ЭҲМ хотирасида маълумотларни қандай тақдим этишни танлаш масаласини ҳал 
қилишда маълумотларни боғланган тарзда тақдим этиш кўрсаткичлар учун машина хотирасининг 
қўшимча сарфланишига олиб келишини ёдда тутиш зарур. 
А ёзув 
АМ N 

M ёзув 
АМ 05 
K+1 
N ёзув 
АМ 


123 
Бир қатор вазифаларни бажаришда боғланган рўйхат бўйича ҳар икки йўналишда 
ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлиш зарур. Бунинг учун рўйхатнинг ҳар бир элементига 
қўшимча кўрсаткич киритилади, у рўйхат бўйича тескари йўналишда ҳаракат қилишни 
белгилайди. Бундай рўйхат икки йўналишли деб аталади. Кўрсаткич майдонига мантиқан 
ушбу ёзувдан олдин келадиган ёзувли уя манзили киритилади (5.10,а-расм). Бош уя бу 
ҳолда рўйхатнинг биринчи ва охирги уяси кўрсаткичларига эга бўлади. Икки йўналишли 
рўйхатда излаш ишларини рўйхатнинг ҳам бошидан, ҳам охиридан бошлаш мумкин. 
Ёзувларни қўшиш (ўчириш) жараёнида икки боғланишли рўйхатда, 5.10,б-расмда 
кўрсатилганидек, тўғри ва тескари кўрсаткичларнинг ўзгариши юз беради. Тескари 
кўрсаткичнинг мавжудлиги кўрсаткичларни ўзгартириш алгоритмини соддалаштириш имконини 
беради, чунки ўчирилаётган ёзувнинг тескари кўрсаткичи мантиқан бу ёзувдан олдинги ёзув 
уясининг манзилини сақлаб қолади.
Битта боғланишли рўйхатда бу манзилни қўшимча процедуралар ёрдамида аниқлаш зарур. 
Икки йўналишли рўйхатдан фойдаланишда ахборот массивларини излаш ва юритиш жараёнлари 
тезлашади, лекин кўрсаткичлар учун хотира сарфи ошади. 
Маълумотларни боғлиқ ҳолда тақдим этишни амалга ошириш учун дастурлаштириш тили 
муайян воситаларга, хусусан «кўрсаткич» типидаги маълумотларга эга бўлиши керак. 
«Кўрсаткич» типидаги маълумотларга эга бўлмаган дастурлаштириш тиллари билан ишлашда 
маълумотларни боғлиқ ҳолда тақдим этиш массив тузилмаси ёрдамида моделлаштирилади. 
Рўйхат боши 
кўрсаткичи 
Рўйхат охири 
кўрсаткичи 
А ёзув 01 
АМ пр 03 
О 
05 D ёзув 
О 
AМ обр 03 
03 В ёзув 
АМ пр 05 
АМ обр 01 
Рўйхат боши 
кўрсаткичи 
Рўйхат охири 
кўрсаткичи 
01 А ёзув 
АМ пр 03 
О 
03 В ёзув 
АМ пр 12 
АМ обр 01 
05 D ёзув 
О 
AМ обр 12 
12 D ёзув 
АМ пр 05 
AМ обр 03 
5.10-расм. Икки йўналишли рўйхат, а) дастлабки рўйхат, 
б)янги ёзув рўёхатига киритиш. 


124 
Маълумотлар тузилмаси М (I) массив cифатида белгиланган бўлсин. Ёзувлар 
жойлашишининг жисмоний тартибига мос келмайдиган массив элементларини ўқиш 
тартибини белгилаш учун кўрсаткичларнинг ёрдамчи векторини N(J) ташкил этиш мумкин, 
унинг элементлари – яхлит сонлар – асосий массив ёзувларининг тартиб номерини (индексини) 
белгилаб беради. 5.11-расмда иккита бир ўлчамли массив: кўрсаткичлар массиви N(J) ва М(I) 
ёзувларнинг асосий массиви, шунингдек моделлаштирилаётган рўйхат акс эттирилган. Асосий 
массивни ўқиш процедураси I = N(J) эканлигини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Шундай 
қилиб N(J) вектор J қиймати 1 дан 4 гача ўзгарганда асосий массивнинг ёзувларини ўқишнинг 
қуйидаги тартибини белгилаб беради: А ёзув, В ёзув, С ёзув, D ёзувМассив тузилмаси ёрдамида 
боғланган ҳолда тақдим этилган маълумотларни моделлаштиришнинг бошқа усулидан 
фойдаланиш мумкин. Бунда массивнинг ҳар бир элементи бир нечта (камида иккита) майдондан 
иборат бўлиши керак. Охирги майдон кўрсаткич учун ажратилади. Бу майдоннинг қиймати 
(бутун сон) боғланган рўйхатнинг кейинги элементи ҳисобланадиган массив элементининг 
индекси ёки номеридан иборат бўлади. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish