Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

белгисида бўлади. Тизимдаги мавжуд барча файллар, уларни сақлаш манзиллари билан 
биргаликда махсус каталогга ёзилади, унинг ёрдамида файлларни номи бўйича автоматик 
тарзда излаш таъминланади. Файлнинг кўриб чиқилган таърифи бу атаманинг мантиқий 
интерпретациясини беради. Жисмоний файл ахборот ташувчи юзасининг участкасидан иборат 
бўлади, бу ерда жисмоний ёзувлар умумий ном остида сақланади. Файл, масалан МЛ нинг бир 
қисмини, бутун бир лентани ёки бир нечта лентани эгаллаши мумкин. 
Файл ёзувлари билан ҳам оператив хотирада сақланаётган массив ёзувлари билан 
амалга ошириладиган барча операциялар бажарилади: киритиш, модификация, излаш. Ёзув ёки 
бир нечта ёзув билан амалга ошириладиган алоҳида операция транзакция деб аталади. Ҳар 
қандай транзакцияни бажариш учун ишлов берилиши керак бўлган ёзув калити ва операция 
турини аниқлаш зарур. Бир қатор ҳолларда қўшимча ахборот зарур бўлади. 
Файллар тизимда турли элтувчиларда сақланиши мумкин. Ҳар бир элтувчини, унга 
жойлаштирилган файл ўлчамидан қатъи назар, тўла номлаш имконияти бўлиши учун 
маълумотлар томи деган тушунча киритилган. Том – бу алоҳида манзилли жисмоний элтувчи, 
масалан алмаштириладиган дисклар пакети, магнит барабан, магнит лета бобинасидир. Битта 
том чегарасида битта ёки бир нечта файл жойлаштирилиши мумкин ва бунда том 
тегишлича бир ёки кўп файлли деб аталади. Битта файл бир нечта томни эгаллаши мумкин, 
бундай ҳолда у кўп томли файл бўлади. Томни идентификацияловчи ахборот ташувчининг 
махсус ажратилган участкасида жойлаштирилади ва махсус ёзув – том белгисини ҳосил 
қилади. Операцион тизим у бўйича томни ТХҚ га ўрнатиш тўғрилигини назорат қилишни 
таъминлайди. 
ТХҚ томлари тизимда катта миқдорларда тўпланиши мумкин. Ҳар бир томнинг 
аҳамияти ва мазмуни тўғрисидаги ахборот махсус ёрлиқчалар – ташқи белгиларга ёзилади. 
Улар ҳар бир томга ташқи томондан ёпиштириб қўйилади. Ташқи белгининг тузилишини 
ҳисоблаш маркази маъмурияти белгилайди. 
ТХҚ да сақланадиган маълумотлар манзилини аниқлаш қандай амалга оширилишини 
қисқача кўриб чиқамиз. Томларнинг манзилини белгилаш (идентификациялаш) ташқи 
белгиларга мувофиқ амалга оширилади. Ҳар бир файл ТХҚ да абсолют манзилга эга 
бўлади. Файл тизими файлларнинг номлари ва уларнинг абсолют манзиллари ўртасидаги 
мувофиқликни белгилайди. Файлнинг бошланиши файл белгиси билан аниқланади. 
Ҳар бир блок ва ҳар бир мантиқий ёзув ҳам манзилига эга – бу уларнинг биринчи байти 
манзили. Манзил мутлақ ёки нисбий бўлиши мумкин. Мутлақ манзил томдаги ёзувнинг жисмоний 


126 
ҳолатини муайян қурилма атамаларида бевосита белгилайди. Мутлақ манзил вазифасининг 
тамойили илгари кўриб чиқилган. Блокнинг нисбий манзили – бу блокнинг файлнинг биринчи 
блокига нисбатан тартиб номери. Ёзувнинг нисбий манзили бу ёзув жойлашган блок 
манзили ва суриш йўли билан белгиланади. Суришлар ёзув манзили олдинги 
блокдаги байтлар сонига тенг. Смещение равно числу байтов в блоке, предшествующих 
началу адресуемой записи. Муайян ёзувга мурожаат қилинганида нисбий манзили мутлақ манзилга 
ўзгартирилади. 
ТХҚ да маълумотлар тузилишини ташкил этиш учун кўрсаткичлардан кенг 
фойдаланилади, улар файлдаги бошқа ёзувга ёки бошқа файлнинг ёзувига юбориладиган 
ахборотдан иборат бўлади. Кўрсаткич сифатида ёзув калити, унинг мутлақ ёки нисбий манзилидан 
фойдаланиш мумкин. 
Кўрсаткич сифатида мутлақ манзилдан фойдаланишда кўрсаткичлар кўрсатиб турган 
ёзувларни ташувчида жисмоний жиҳатдан суриш мумкин эмас, чунки акс ҳолда кўрсаткичлар 
«осилиб қолиши», яъни хотиранинг бўш жойларини кўрсатиб туриши мумкин. Бу ҳолда шунингдек 
ёзувларни ўчириш ҳам хавфли. Хотиранинг бўшаган жойларига янги ёзувларни жойлаштиришда 
эски «осилиб қолган» кўрсаткичлар сохта мантиқий боғланишларни ўрнатиши мумкин. 
Кўрсаткичларнинг «осилиб қолиши» хавфини бартараф этиш учун ҳар бир ёзувни ўчиришда унга 
ўрнатилган барча кўрсаткичларни излаб топиш ва тузатиш зарур.

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish