Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


 – мавзу: Маълумотлар тузилмаси. МАълумотларни хотирада саклаш



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

 
13 – мавзу: Маълумотлар тузилмаси. МАълумотларни хотирада саклаш.
Режа:
1. Маълумотлар тузилишининг таснифи.
2. 
Хотирада маълумотларни кетма-кет ва боғлиқ тақдим этиш
3. Ташқи сақлаш қурилмаларида маълумотларни ташкил этишнинг ўзига хос 
хусусиятлари 
 
1. Маълумотлар тузилишининг таснифи 
Илгари ААТ ларнинг ишлаш жараёнида ёзувлар ва массивлар ўзгаради деб айтиларди. 
Бунда массивларга янги ёзувлар қўшилади ва керак бўлмай қолган ёзувлар ўчирилади. Шу 
муносабат билан массивлар билан амалга ошириладиган операциялар ва массивларни ташкил 
этадиган айрим ёзувларнинг ичидаги маълумотлар устида бажариладиган операциялар 
фарқланади.
Ёзувларни қўшиш (киритиш) ва ўчириш (чиқариб ташлаш) дан иборат бўлган ахборот 
массивини долзарб ҳолатда сақлаб туриш жараёни юритиш деб аталади. 
Объектларнинг айрим тавсифлари вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин, шунинг учун 
ёзувларга тегишли ўзгартиришларни киритиш зарур. Ёзувларга ўзгартиришларни киритиш 
жараёни тузатиш ёки модификация деб аталади. 
ААТ да амалга ошириладиган ҳар қандай операциянинг охирги мақсади ёзув 
ҳисобланади. Муайян ёзувга янги ёзувларни қўшиш, эскиларини ўчириш ёки тузатиш, ундаги 
ахборотга ишлов бериш учун энг аввало керакли ёзувни ёки унинг массивдаги жойини топиш 
зарур. Шунинг учун излаш операциялари ахборотни сақлаш ва ишлов бериш тизимлари учун 
анъанавий бўлиб, АМС да энг кўп бажариладиган операциялар деб ҳисоблаш мумкин. Ёзувни 
излаш имкон қадар тез амалга оширилиши зарур, чунки излаш вақти маълум даражада ахборотга 
ишлов бериш умумий вақтини белгилайди. Равшанки, ААТ нинг бу хусусиятлари сақлаш 
даражаси қандай ташкил этилганлиги ва массивлар ҳамда файлларда ёзувларни излаш учун 
қандай қоидалар, алгоритмлар қабул қилинганлигига боғлиқ бўлади.
5.5-расм. Массивлардаги ёзувлар устида бажариладиган операциялар 
Ахборот 
массиви 
1-ёзув 
2-
ёзув
………. 
……….. 
i-ёзув
………. 
k-ёзув 
m-ёзув 
i-ёзув 
Массивни 
юритиш: 
қўшиш, 
ўчириш 
Ёзувни тузатиш ёки 
модификациялаш 
Массивда ахборотни ажратиш учун– излаш зарур 
J май- 
доннинг 
янги 
қиймати 
i-майдон 
…….. 
j-майдон 
……. 
f-майдон 


119 
Ахборот массивининг «ҳаётийлигини» таъминлаш учун маълумотларни ташкил этувчи 
тузилмалар массивни юритиш ва айрим ёзувларни тузатиш, ёзувларни тезкор излаш имконини 
бериши, массивлар учун хотиранинг кам сарфланишини таъминлаши керак. Юқорида санаб 
ўтилган талаблар қарама-қарши талаблардир, шунинг учун АИС нинг битта тавсифини яхшилашга 
олиб келадиган талабларни кучайтириш унинг бошқа тавсифлари ёмонлашишига олиб келиши 
мумкин. Маълумотларнинг тузилмаларини танлашда кўпинча бу масаланинг ҳар томонини ҳисобга 
оладиган ечимларга тўхталинади. 
Маълумотлар тузилиши чизиқий ва ночизиқий тузилмаларга бўлинади. Нозиқий 
тузилмаларда чизиқийлардан фарқли ўлароқ тузилма элементлари (ёзувлар) ўртасидаги алоқа 
бўйсуниш 
муносабатлари 
ёки қандайдир 
мантиқий 
шартлар 
билан 
белгиланади. 
Маълумотларнинг чизиқий тузилмаларига массив, стек, навбат, жадвал киради. Ночизиқий 
тузилмалрга дарахтлар, графлар, кўпбоғланишли рўйхатлар ва рўйхатли тузилмалар киради. 
Маълумотларнинг бир қатор тузилмалари ёзувга бошқа ёзувни қўшиш ёеи ўчириш 
имконини бермайди, фақат ёзувни тузатишга йўл қўяди. Бу ўлчами қайд этилган тузилмалардир. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish