Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Ҳужжатларни юклаш (FTP). Web-дизайнер серверга мурожаат қиладиган энг кўп 
транзакция серверга HTML-ҳужжатларни, тасвирларни ёки мультимедия файлларини 
юклашдир. Файллар тармоқ бўйлаб FTP (File Transfer Protocol, файлларни узатиш протоколси) 
деб аталидган усул ёрдамида компьютерлар ўртасида узатилади. Telnet сессиясида Unix да 
ишлашда ftp дастурини ишга тушириш ва буйруқ қатори аргументлари сони жуда кўп бўлган 
файлларни узатиш мумкин.
IBM PC ва Маcintosh компьютерларида бир қатор график интерфейсли FTP дастурлари 
бор, улар файлларни Unix буйруқ қаторидан фойдаланиб узатиш заруриятидан озод этади. 
Бундан ташқари, аксарият ҳолларда FTP функциялари GoLive Cyberstudio, Claris HomePage ва 
Dreamweaver каби HTML-муҳаррирлари бевосита WYSIWYG га ўрнатилган бўлади. Macintosh 
компьютерларида махсус дастурлар оммалашган бўлиб, улар файлларни «ташиш» усулида 
узатади. PC да WS__FTP ва AceFTP каби анчагина оддий FTP дастурлари мавжуд. 
Netscape Navigator ва Internet Explorer браузерлари шунингдек оддий FTP-мижозлар 
сифатида ҳам ишлайди ва "drag-and-drop" интерфейсидан фойдаланиб, файлларни ҳам юклаш, 
ҳам тушириш имконини беради. 
FTP жараёни. Қандай инструментарийдан фойдаланишдан қатъи назар, базавий 
тамойиллар ва жараёнлар ўзгаришсиз қолади. 
1. FTP дастурини ишга тушириш, сервер билан улаш. Сервернинг аниқ номини, 
рўйхатга олинган номни ва паролни киритиш керак. 
2. Файллардан нусха олиш керак бўлган каталогни топамиз. FTP-дастурларини 
бошқариш воситаларидан фойдаланиб янги каталог яратиш ёки сервердаги мавжуд файллар ва 
каталогларни ўчириш мумкин. 
3. Узатиш режимини белгилаймиз. Узатиш вақтида энг асосийси – маълумотларни 
иккиланган ёки ASCII режимида узатишни ҳал қилиш зарур. ASCII-файллар ҳарфий-рақамли 
символлардан иборат бўлади. Баъзи FTP-дастурлар ASCII файлларини «матнли файл» 
сифатида қарайди. HTML ҳужжатларини ASCII ёки матн сифатида узатиш керак. 
Иккиланган файллар компиляцияланган маълумотлардан (бир ва нуллардан) иборат 
бўлади, уларга бажарилаётган дастурлар, тасвирлар, фильмлар ва ҳоказо мисол бўла олади. 
Баъзи дастурлар иккиланган режимни «ишлов берилмаган маълумотлар» ("raw data") ёки 
«тасвирлар» ("Image") сифатида қарайди. Барча график (.gif ёки .jpeg) ва мультимедия 
файллари иккиланган ёки "Raw Data" сифатида узатилиши зарур. Fetch (MacOS) да сиз вы 
MacBinary параметрларини аниқлашингиз мумкин, у файлни тўлалигича, ресурслар шаҳобчаси 
(файлнинг иш столи пиктограммалари ва Маcintosh компьютери учунгина хос бўлган 
маълумотлардан иборат қисми) билан узатади. Бу вариантдан фақат бир Маcintosh 
компьютеридан иккинчисига узатишдагина фойдаланиш мумкин. Иккиланган режимда 


105 
узатишда ресурслар шаҳобчаси Маcintosh компьютерларида яратилган мультимедия 
файлларидан ажратилади. 
Баъзи FTP-дастурлари шунингдек Auto параметрига эга, у сизга ҳар икки турдаги 
файллардан иборат бутун каталогни узатиш имконини беради. Дастур ҳар бир файлни 
текширади ва уни матнли ёки иккиланган режимда узатиш кераклигини аниқлайди. Бу 
функция барча дастурларда ҳам 100 % га ишончли эмас, шунинг учун ундан эҳтиёткорлик 
билан, натижа тўғрилигига ишонч ҳосил қилингандан сўнг фойдаланиш керак. 
4. Файлларни серверга узатиш. FTP стандарт протоколси файлларни фойдаланувчи 
компьютеридан сервега узатишни белгилаш учун «жойлаштириш» ("put") ва файлни сервердан 
компьютерга юклашни белгилаш учун «олиш» ("get") атамаларидан фойдаланади, шунинг 
учун улардан FTP дастурида ҳам фойдаланиш мумкин. Бир вақтнинг ўзида бир нечта файлни 
юклаш мумкин. 
5. Узиш. Узатиш тугаганидан сўнг сервер билан алоқа тугатилади. Бундан олдин 
узатиш муваффақиятли бўлганлигига ишонч ҳосил қлиш учун браузерга узатилган файлларни 
тестлаш мумкин. 
Эркин фойдаланиш ҳуқуқини ўрнатиш. Файлларни Web-серверга узатишда файллардан 
эркин фойдаланиш бўйича барча ҳуқуқлар ҳар бир киши ўқий оладиган қилиб 
ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Фойдаланиш ҳуқуқини ким файлни (агар бу 
дастур бўлса) ўқий ва ёза олса (таҳрир қилса) ёки бажара олса ўша назорат қилади. Эркин 
фойдаланиш ҳуқуқини файл, файллар гуруҳи эгаси ёки барча фойдаланувчилар учун ўрнатиш 
талаб этилади. Файлдан фойдаланиш ҳуқуқини фақат файл муаллифи ўрната олади.
FTP дастуридан эркин фойдаланиш ҳуқуқини ўрнатиш. Баъзи FTP-дастурлар эркин 
фойдаланиш ҳуқуқини диалог ойнасида сукут бўйича ўрнатиш имконини беради. Web нинг 
кўпроқ мақсадларига эришиш учун фойдаланувчига тўла фойдаланиш эркинлигини бериш
бошқа фойдаланувчиларни чеклаш, уларга фақат ўқиш имкониятини бери зарур. Балки сервер 
маъмурининг бундай ўрнатишга розилигини олиш керак бўлар. 
Файллар типи (MIME-типы). Серверлар ҳар бир ҳужжатга сарлавҳа қўшади, у 
браузерга қандай турдаги файл жўнатилаётганлигини хабар қилади. Браузер бу ахборотга 
асосланиб, файл билан нима қилиш кераклигини: ёки унинг мазмунини ойнада акс эттириш 
ёки тегишлича ўрнатилган ёки ёрдамчи иловани ишга туширишни аниқлайди.

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish