Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


Ўлчами қайдланган саҳифалар ишлаб чиқиш



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Ўлчами қайдланган саҳифалар ишлаб чиқиш. Кимда-ким саҳифаларни белгилаш 
устидан кўпроқ назорат ўрнатишни истаса, эни қайдланган саҳифалар ишлаб чиқиш керак 
бўлади, у, дисплей ўлчами ёки ойна ўлчамлари ўзгаришларидан қатъи назар, барча 
фойдаланувчилар учун доимий бўлади. Бу ёндашув ноширлик ишида саҳифалар яратиш 
тамойилларига асосланган бўлиб, бу тамойиллар доимий тўрни, саҳифада жойлашган 
элементларнинг нисбатини ва қаторларнинг қулай узунлигини сақлаб туриш кабилардан 
иборатдир. 
Афзалликлари: 
 дисплей ўлчамларидан қатъи назар саҳифа бир хил кўринади. Бу айниқса барча 
ташриф буюрувчилар учун ўзининг имиджини бир хил қилиб кўрсатишга 
интиладиган компаниялар учун муҳимдир; 
 кенглиги қайдланган саҳифа ва устунлар узун қаторларни яхшироқ бошқаришни 
таъминлайди. Катта дисплейларда кўришда қаторлар жуда ҳам узун бўлиб 
кетмаслиги учун жадваллардан фойдаланиш мумкин. 
Камчиликлари: 
 агар браузернинг ушбу ойнасининг ўлчами саҳифа тўридан кам бўлса, саҳифанинг 
баъзи қисмлари кўринмай қолади ва бўйламасига айлантириш талаб этилиши 
мумкин. У деярли ҳар доим ишни қийинлаштирувчи тўсиқ сифатида қабул 
қилинади, шунинг учун ҳам аксарият ҳолларда ундан қочиш зарур. Ечимлардан 
бири – кўпчиликка тўғри келадиган саҳифа ўлчамини танлаш; 
 илгаригидек браузерларда чиқариладиган символлар ўлчамини назорат қилиш 
мураккаб иш, элементлар ишлаб чиқиш вақтида фойдаланилган ўлчамга нисбатан 
каттароқ ёки кичикроқ ўлчамдан фойдаланиш натижасида олдиндан айтиб 
бўлмайдиган даражада сурилиб кетиши мумкин; 
 саҳифа тасвирини тўлалигича назорат қилишга интилиш бу муҳитга қарши чиқиш 
демакдир. Web – бу босма нашр эмас, унинг ўз кучли томонлари ва хусусиятлари 
бор. Мослашувчан дизайн стратегияси ҳимоячилари Web да қайдланган дизайнга 
ўрин йўқ деб айтадилар. 
Албатта, Web-саҳифалар тўлалигича қайдланган ёки мослашувчан бўлиши шарт эмас. 
Ҳар иккала ёндашувни бирлаштирувчи саҳифалар ишлаб чиқиш мумкин.
Битта барчага маълум бўлган усул шундан иборатки, жадваллардан фойдаланиб 
қайдланган саҳифа белгилари яратилади, сўнгра у саҳифада шундай марказлаштириладики, 
катта дисплейларга чиқарилганда янада мувозанатлашган ҳолатда кўринади (ўнг томондан 
экран худди бўшдек кўринмайди). Бу усулдан фойдаланишда жадвални фон тасвирига 
нисбатан аниқ жойлаштириш мумкин эмас. 
Иккинчи ёндашув жадваллар ёки фреймлар гуруҳидан фойдаланишдан иборат бўлиб, 
улар абсолют ва нисбий ўлчамларининг комбинациялари белгиланган устунлар (ёки фреймлар) 
дан таркиб топади. Бу ҳолда ойна ўлчами ўзгарганида битта устун ёки фрейм олдинги 
кенглигини сақлаб қолади, шу вақтнинг ўзида бошқалари ўлчамини ўзгартиради ва бўш 
жойларни тўлдиради.
Анчагина миқдордаги анимациялар, товушлар ва интерфаолликнинг ажойиб 
усулларидан иборат бўлган саҳифачани 100 Кбайтли файлга жойлаштириш мумкинми? Бу 
саҳифа Netscape Navigator да ҳам, Internet Explorer Internet Explorer да ҳам бирдек ишлашини 
таъминласа бўладими? Macromedia компанияси уйғунлик ва унумдорлик муаммоларининг 
аксариятини Flash ишлаб чиқариш йўли билан ҳал қилди, бугунги кунда у жуда ривожланиб 
кетди ва Web-дизайн техник асбобларининг тўлақонли қисмига айланди. 


110 
Бу нималиги тўғрисида қисқа ва аниқ тушунтириш. Рlug-in'ы (уланадиган модуллар) 
мавжуд, улар браузер ичига ўрнатилади ва Flash саҳифаларни кўриш учун хизмат қилади. Улар 
Flash Player деб аталади. Netscape Navigator ва Internet Explorer нинг охириг версияларида бу 
модуллар ўрнатиб қўйилган (агар ўрнатилмаган бўлса, уларни бепул Macromedia сайтидан 
кўчириб олиш мумкин). Шунингдек Flash дастури ҳам мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида бу 
саҳифалар яратилади. 
Flash нинг асосий афзалликлари ва Macromedia дан профессионал ишлаб 
чиқувчиларнинг фойдаланиш тўгрисидаги статистикани келтириб ўтамиз: 
 ҳосил бўладиган файллар ўлчамининг кичиклиги, ва тегишлича уларни тармоқдан 
анча тез юклаш мумкинлиги. Flash тасвирларнинг вектор форматидан фойдаланади 
ва растрли ҳамда товушли файлларни зичлайди, (улардан Flash саҳифаларда 
фойдаланиш мумкин), бу саҳифа ўлчамини кичрайтиришга ва уни чиқариб олиш 
вақтини қисқартиришга ижобий таъсир қилади; 
 браузерлар ўртасидаги уйғунлик муаммоларини бартараф этиш. HTML дан фарқли 
равишда Flash Internet Explorer да, Netscape Navigator да ҳам бирдек ишлайди. Хатто 
браузерлар учун Java (Flash Java Player) поддержка қиладиган махсус примочка-
проигривател варианти ҳам бор; 
 қудратли ҳодисавий-бошқариладиган тил. Macromedia Flash да махсус тилдан 
фойдаланилади, унинг ёрдамида ўз саҳифангиз учун «интеллект» яратиш мумкин. 
Агар Flash 4 да бу бир нечта асосий функцияларга эга бўлган скрипт (script) бўлса, 
Flash 5 да ("ActionScript" деган номига қарамай) – бу деярли тўлақонли 
дастурлаштириш тили бўлиб, шартлар, цикллар, массивлар, функциялар ва 
синфларни поддержка қилади, уларни кейинги авлодга ўтказиш мумкин; 
 Flash anti-aliasing (қўшни рангларни аралаштириш ёрдамида контурларни текислаш) 
автомат поддержкасига эга. Натижада Flash да чизилган оддий линия ёки доира кўз 
учун жуда ёқимли кўринади. Профессионаллар чизадиган расмлар тўғрисидаку, 
гапирмаса ҳам бўлади; 
 Flash да саҳифалар яратишни ҳатто бола ҳам эплай олади ва, тан олиш керакки, бу 
жуда ёқимли машғулотдир. Агар дизайн ва рассомлик малакаларига эга бўлсангиз, 
Сизнинг ҳаёлотингиз учун Flash берадиган кенг майдон очилади; 
 Flash аста-секин де-факто стандарти бўлиб бормоқда. Кенг интерфаоллик, графика, 
товуш ва кичик ўлчам зарур бўлган ҳолларда Flash нинг ўрнини ҳеч нарса боса 
олмайди. 
Macromedia Flash 5 нинг ўзига хос хусусиятлари. "Flash 5 – вектор анимацияли 
ностандарт 
интерфейсларни 
дастарлаштириш 
тилидир. 
Бу 
ерда 
интерфейсларнинг 
ностандартлигига асосий эътибор берилади. Бунда нима назарда тутилади, бу нима учун керак 
ва нимага олиб келади? 
"Ностандарт" интерфейсларнинг "стандарт" ("стандарт" дейилганда одатдаги HTML 
интерфейслари назарда тутилади) интерфейслардан бир қатор фарқлари бор. 
1. Махсус бошқарувчи объектлар (тугмачалар, панеллар, блоклар). Мисол учун, 
Microsoft Word да рулетка – ностандарт объект. Уни HTML да деярли амалга ошириб 
бўлмайди, фақат суратни, лекин интерфаол функционалликни эмас. 
2. Объектларнинг мустақил жойлаштирилиши, бошқача айтганда объектларни бир-
бирига нисбатан жойлаштириш эмас, балки координаталари ва даражалари бўйича 
жойлаштириш. DHTML да бундай имконият мавжуд, лекин DHTML да фақат жуда оддий 
нарсаларнигина амалга ошириш мумкин. 
3. Ҳар қандай объект билан «шаффоф» ўзаро алоқа, яъни барча объектлар тенг, унинг 
бир қисми тизимга, бир қисми сизнинг кодингизга тегишли деган ҳолат юзага келмайди, ва 
бунда ишлов бериладиган ҳодисалар тўплами барча учун битта бўлади. 


111 
Шу каби «ностандартлик» натижасида анчагина қулай, янада кўргазмали, янада 
функционал интерфаол интерфейс яратишда эркинлик юзага келади. Бу тақдим этиладиган 
сервис даражасини аниқ оширади, демак, "customer satisfaction" (мижоз талабларини 
қондириш) га эришилади ва оқибатда тизим янада рақобатбардош бўлиб боради. 
Айнан Flash 5 ҳар қандай асбобга нисбатан бундай интерфейсларни умуман соддароқ 
қилиш имкониятини беради. 
Macromedia Flash дан қачон фойдаланиш керак. Бу ерда Flash ни қўлланишнинг иккита 
принципиал шарти мавжудлигини тушуниш муҳим: 
1. Анимация доирасидан ташқарида Flash ни қўлланиш соҳасини аниқ танлаш зарур. 
2. Бу асбобдан тўғри фойдаланишни билиш зарур. 
Биринчи шарт жудда оддий. Flash қаерда ностандарт интерфейс кўплаб янги 
имкониятлар берадиган бўлса, қаерда интерфаоллик зарур бўлса, қаерда №спартанча» ташқи 
кўриниш тўғри келмайдиган бўлса, ўша ерда зарурдир. Барча бу талаблар тўғри келганда Flash 
5 дан тизим қуриш асбоби сифатида фойдаланиш тўғрисида ўйлаб кўриш мумкин бўлади. 
Flash 5 ни қўлланишнинг «саводхонлиги» нима билан белгиланади ? Муайян лойиҳада 
айнан Flash дан фойдаланишнинг афзалликлари қандайлигини ва қандай қийинчиликларга дуч 
келиш мумкинлигини аниқлаб олиш зарур. 
Flash 5 муҳитида дастурлаштиришнинг асосий плюслари нимадан иборат – ишлаб 
чиқиш жараёнида: 
1. Деярли ҳар бир аниқ дастурлаштирилган функция кўплаб жойларда фойдали 
бўлиши дарҳол равшан бўлади. 
2. Универсал серверни қуриш имконияти бор. 
3. Мантиқнинг бир қисми сервер қисмидан мижоз қисмига осон кўчирилади. 
4. control-элементлари (босма тугмачалар, меню, рўйхатлар, жадваллар) тўпламида ва 
версткасида эркинлик. 
Қийинчиликларнинг катта қисми ишнинг умумий усуллари ва қоидаларини ишлаб 
чиқиш билан ҳал қилинади. Сервер қисмида ҳам, Flash да ҳам баъзи механизмлар тўпламини 
яратиш дастурлаштиришнинг тамомила янги даражасига чиқиш имконини беради. 
Браузерларнинг функционал имкониятлари фарқлари дилеммаси кўндаланг бўлганда 
Web-дизайнерлар муаммони ҳал қилишга турлича ёндашувларни ишлаб чиқдилар, улар бир-
бирига зидлик даражаси бўйича фарқланади. У ёки бу сайтни таъминлашнинг «тўғри» усули 
унинг нимага мўлжалланганлиги ва аудиториясига боғлиқ бўлиши равшандир. 
Энг оддий саҳифани ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқувчиларнинг унча кўпчиликни ташкил 
этмайдиган қисми Web дан барча фойдалана оладиган бўлиши керак деб ҳисоблайдилар. Улар 
шунингдек ташқи томондан тақдим этиш усули муаллифнинг эмас, балки охирги 
фойдаланувчининг қўлида бўлиши керак деб ҳисоблашлари мумкин. Улар фақат энг ишончли, 
текширилган стандартдан фойдаланишга ва саҳифа барча браузерлар билан ишлашига ишонч 
ҳосил қилишга интиладилар. 
Охирги версия учун ишланма. Ишлаб чиқувчиларнинг яна битта гуруҳи умуман 
бошқача нуқтаи назарни қўллаб-қувватлайдилар. Улар оммалашган браузерларнинг энг
охирги, энг янги версиялари учунгина саҳифалар яратадилар. Уларни бошқа браузерлардан 
фойдаланувчилар бу саҳифадан эркин фойдалана олмасликлари ташвишга солмайди. «Уларга 
янги версияни ўрнатишни маслаҳат беринг – бу бепул» деган фикр кўпинча бундай йўл 
тутишни оқлагандек айтилади. Бундан ташқари, фақат битта муайян браузернинг охирги 
версияси билан ишловчи муаллифлар ҳам мавжуд. Шуни қайд этамизки, бундай ёндашув 
интранет тармоқлари доирасидагина оқилона бўлиши мумкин.
Фарқларнинг бўлиниши. Аксарият дизайнерлар келишувни афзал кўрадилар. 
Дизайнерлар орасида Web-саҳифалар тўғрисида «нозик деградацияланади» ("degrade 
gracefully") ибораси кенг тарқалганган бўлиб, у DHTML ёки JavaScript каби энг янги 
технологиялардан шундай фойдаланишни билдирадики, бунда саҳифаларнинг браузерларнинг 
анча олдинги версияларида ҳам ишлаши таъминланади. 


112 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish