Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


Ўз бизнес жараёнларни қайта кўриб чиқиш



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Ўз бизнес жараёнларни қайта кўриб чиқиш 
 Компания стратегик мақсадларининг ўзгариши; 
 Бозорда рақобатнинг кучайиши; 
 Ходимлар ваколатининг ошиши ва компания ичида эҳтиёжларни тушунишнинг 
кўпайиши; 
 Бошқарувнинг Manufacturing Resources Planning (MRP II), Just-In-Time (JIT), 
Supply Chain Management (SCM), Customer Relationship Management (CRM), 
Activity Based Costing (ABC) ва бошқалар каби замонавий, компьютерларни 
ишлатишга мўлжалланган технологияларини жорий этишнинг зарурлиги. 
Мавжуд тизимнинг эскириши 
 Янги аппарат платформасини ишлатишга ўтиш; 
 Замонавий тизим дастурий таъминотини ишлатишга ўтиш; 
 Мавжуд тизим сақланаётган ахборот ҳажми, транзакцияларни қайта ишлаш 
тезлиги ва бошқалар бўйича унумдорлик талабларига жавоб бера олмайди. 
Янги ахборот технологиялариниишлатишга ўтиш 
 2 ёки 3 поғонали мижоз-сервер архитектураси; 
 Узоқлашган мижоз жойларининг ишлашини Internet орқали қўллаб-қувватлаш; 
 Ҳамкорлар ва мижозлар учун ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тизимлари: B2B, B2C 
тизимларини жорий этиш; 
 Турли хил офис иловалари билан интеграциянинг зарурлиги. 
Бунда компаниянинг нафақат ERP тизими тақдим этадиган функционал ва технологик 
устунликларини таҳлил қилиб чиқиши, балки бу устунликларни компанияни стратегик 
ривожланишининг талаблари билан таққослаши таҳлил учун жуда муҳимдир. Жорий этиш 
лойиҳасини амалга оширмасликнинг мумкин бўлган йўқотишларини (opportunity cost) 
ҳисоблаш вазифаси компаниянинг стратегик ва/ёки тактик бизнес режаларига эришмаслик 
зарарларини ҳисоблашга олиб келади. 
ERP тизимига инвестициялар қайтими тизимнинг ўзидан эмас, балки у қўллаб-
қувватлайдиган бизнес жараёнларнинг самарадорлигини ошишидан келади. Корхона 
ресурсларини бошқариш тизими, у қанчалик яхши бўлишидан қатъи назар, компания 
унумдорлигини оширишга жуда кучли таъсир этмайди. Агар сиз янги тизим жорий 
этилганидан сўнг аввалги бизнес жараёнларга амал қилишда давом этсангиз, сиз худди 
ўшандай ёки эҳтимол ёмонроқ унумдорликни кутишингиз мумкин. ERP тизими кўпгина янги 
турдаги бизнес жараёнларни таъминлаши ва қўллаб-қувваталаши мумкин, лекин бу бизнес 
жараёнлар қандай бўлиши кераклигини ечиш ва уларни кейинчалик ишлатиш ёки қабул 
қилмаслик бўйича қарор қабул қилиш – бу компанияни ўзининг вазифасидир. Харажатлар 
самарадорлиги кўрсаткичини олиш учун ҳисоблаш керак бўладиган тизимдан фойдаланиш 
самарадорлиги биринчи навбатда муваффақиятли бизнес стратегиясини амалга оширишга 
боғлиқдир. 
Компания унумдорлиги калит кўрсаткичларининг у ёки бу даражасига эришишни кўриб 
чиқмасдан, компаниянинг бозордаги вазиятини тубдан яхшилашга қаратилган ахборот 
технологияларининг тўғри ва самарали жорий этилиши тўғрисида гапириш мумкин эмас. 
Тизим ташкилотнинг стратегик ва тактик мақсадлариги эришиш учун созланган бўлиши керак. 
Агар компаниялар ERP-тизимларини жорий этишда корпоратив стратегияни инкор этсалар ва 
унинг фақат тактик вазифаларни амалга ошириш технологияси сифатида ишлатилишига 


68 
қарасалар, шубҳасиз олинган устунликларга қарамай, компания бизнесидаги тубдан 
яхшиланишлар бўлмаслиги ҳам мумкин. Бундай лойиҳалардаги нисбий фойда кўпинча 
шунчалик камки, кўпчилик замонавий тизимларни ўта қиммат лаззат деб ҳисоблай бошлайди. 
Шу билан бирга, тизимнинг фойдалилиги сезиларли даражада камайиб борадики, бу нисбатан 
катта бўлмаган эгаликнинг ялпи қийматида ҳам оғир ҳисобланади. Ўз бизнесининг 
стратегиясини аниқлаш ва бу стратегияни танланаётган ERP тизими ечиши лозим бўлган 
мақсад ва вазифаларда акс эттириш жорий этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда энг 
муҳими ҳисобланади. Агар сиз қуйидаги саволларга (албатта, имкон қадар) фактларга 
асосланадиган жавоблар бера олсангиз, инвестициялардан кутилаётган қайтимни баҳолаш 
ҳаракати шунчалик муваффақиятли бўлади: 
 бизнес унумдорлигини ўзгартиришнинг қандай (стратегик ва тактик) кўрсаткичлари 
ишлатилади? 
 бизнес жараёнлар унумдорлигидаги кутилаётган ўзгаришлар жавобгарлиги ва ҳисоби 
аниқланганми? 
 тизим рақобатчиларимиз ишининг самарадорлик даражасига эришишга ёки ундан 
ўзиб кетишга ёрдам берадими? қандай қилиб, қанчалик ва қачон? 
 тизим молиявий ва тезкор режаларни бажаришнинг режалаштирилиши ва назорат 
қилинишини яхшилашга ёрдам берадими? қандай қилиб, қанчалик ва қачон? 
 тизим мижозларимиз билан ўзаро муносабатларни яхшилашга ёрдам берадими? 
қандай қилиб, қанчалик ва қачон? 
 тизим савдолар ҳажмини оширишга ёрдам берадими? қандай қилиб, қанчалик ва 
қачон? 
 тизим буюртмаларни бажариш вақтини камайтиришга ёрдам берадими? қандай қилиб, 
қанчалик ва қачон? 
 тизим ишлаб чиқариш ва операцион харажатларни камайтиришга ёрдам берадими? 
қандай қилиб, қанчалик ва қачон? 
 тизим омбор заҳираларига инвестицияларни камайтиришга ёрдам берадими? қандай 
қилиб, қанчалик ва қачон? 
 тизим янги маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни бозорга олиб чиқиш вақтини 
қисқартиришга ёрдам берадими? қандай қилиб, қанчалик ва қачон? 
Мустақил ахборот агентликларининг маълумотларига қараганда, тўғри, пухта 
режалаштирилган жорий этишда компаниялар ҳақиқатан ҳам сезиларли натижаларга эришиш 
мумкин, масалан: 
 операцион ва бошқарув харажатларини қисқартириш – 15%; 
 айланма маблағлардан иқтисод қилиш – 2%; 
 сотиш циклини камайтириш – 25%; 
 тижорат харажатларини пасайтириш – 35%; 
 омбор заҳираларининг суғурта даражасини пасайтириш – 20%; 
 дебитор қарздорликни камайтириш – 12%; 
 ҳисоб-китоблардаги маблағларнинг айланишини ошириш – 25%; 
 моддий заҳираларнинг айланишини ошириш – 30%; 
 асосий фондлардан фойдаланишни яхшилаш – 30%. 
Замонавий ERP тизимининг қиймати юқори. Шунинг учун талаб этилаётган маҳсулот ва 
муайян тизимни тузиш лозим бўладиган модулларнинг оптимал тўпламини танлаш ўта 
муҳимдир. 
Корхона 
ресурсларини 
бошқаришнинг 
бўлғуси 
тизимидан 
фойдаланиш 
самарадорлигини ҳисоблаш учун тизимнинг бутун амал қилиш (ҳаёт) муддати давомида кўзда 
тутиладиган харажатларни ўта пухталик билан баҳолаш зарурдир. Тизимнинг ҳаёт циклини 
шартли равишда 6 босқичга бўлиш мумкин: 
1. Танлаш; 


69 
2. Харид қилиш; 
3. Жорий этиш; 
4. Ишлатиш; 
5. Яхшилаш; 
6. Янги тизимга алмаштириш. 
Тизим ҳаёти босқичларининг ҳар бирида юзага келадиган харажатларни қуйидагича 
тартибга солишга ҳаракат қиламиз: 
1. Жиҳоз; 
2. Тизим ДТ; 
3. Амалий ДТ; 
4. Ташқи консалтинг – ташқи маслаҳатчилар хизмати; 
5. Ички иш – ERP-тизимини жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш билан банд бўлган 
ходимлар иш ҳақи; 
6. ERP-тизими билан боғлиқ умумий ишлаб чиқариш харажатлари. 
Тизимни танлашга киришишдан аввал, компания тизим билан унинг бутун ҳаёт муддати 
давомида ишлайдиган ички ходимлар гуруҳини тузиши керак. Эҳтимол, компания раҳбарияти 
компания ходимлари фақат тизимни танлаш ва ишлатишда иштирок этади, деган қарорга 
келар, тизимни жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ва келажакда мумкин бўлган ўзгартириш 
ишлари эса тўлиғича маслаҳатчи компанияга юклатилади. 
Бошқа – энг сўнгги вариант ҳам бўлиши мумкин: барча ишни бажарадиган ўз жорий 
этиш гуруҳи тузилади, ташқи маслаҳатчилар эса фақат ўта мураккаб техник вазифаларни ечиш 
учун жалб қилинади. Бинобарин, ERP тизими билан боғлиқ харажатлар тузилиши ва ҳажми 
вариантга қараб сезиларли равишда ўзгариб туради – ва компания раҳбарияти танлаган ўз АТ 
инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ички 
консалтинг харажатларини тавсифлаганда биз исталган ҳолатда фақат компания ходимлари 
томонидан қилиниши керак бўлган харажатларни ажратиб кўрсатамиз, қолган харажатларни 
эса ташқи консалтинг категориясига қўямиз. 
Лойиҳа бўйича умумий ишлаб чиқариш харажатларига келсак, уларни ҳисоблашда 
уларнинг қуйидаги моддаларини эътиборга олиш лозим: 
 ечимнинг потенциал ва танланган етказиб берувчилар билан ўзаро таъсир этишига 
боғлиқ харажатлар; 
 ахборот-таҳлилий материалларни харид қилиш; 
 ички жорий этиш гуруҳи ишлаётган хонани ижарага олиш; 
 ички жорий этиш гуруҳи ишлатаётган жиҳознинг амортизацияси. 
Жиҳозни, шунингдек турли хилдаги дастурий таъминотни харид қилиш бу босқичда 
рўй бермайди. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish