Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Ташқи консалтинг
o
бизнес жараёнларнинг реинжениринги; 
o
тизимни қисман ёки тўлиқ қайта жорий этиш. 
Ички иш – кам ёки кўп кўламда, худди тизимни жорий этиш жараёнидагидек. 
Жиҳоз ва тизим дастурий таъминоти – аппарат платформаси, ишлатилаётган 
операцион тизимлар ва тизим ишлайдиган МББТ ўз соҳасидаги индустриал стандарт ва ERP 
тизими ишлаб чиқарувчилари орасида қанчалик тарқалган ҳисобланади. Агар шундай бўлса, 
кейинги тизимни харид қилиш компанияга арзонроққа тушиши аниқдир. Ташқи консалтинг – 
маълумотларни янги тизимга кўчириб ўтказиш ва трансформация қилишни ташкил қилиш 
қанчалик мураккаб ва куп меҳнат талаб қилади. 
Агар компаниянинг лойиҳани жорий этиш билан боғлиқ рисклари кўриб чиқилмаса, 
тизимнинг режадаги ялпи қийматини ҳисоблаш тўлиқ бўлмайди, чунки уларни минимал қилиш 
ёки уларни ҳақиқатда бартараф этиш ишлари компания учун қўшимча ресурсларни сарфлашни 
англатади, буларнинг асосийлари: 
1) жорий ёки талаб этиладиган бизнес жараёнлар учун ДТ функционаллигининг мос 
эмаслиги: 
a) «кўп тўлаш» – яқин келажак (~ 2 йил)да ишлатилмайдиган функционалликка ҳақ тўланади 
ёки
b) «кучсиз тизим» – ДТ талаб этилаётган жараёнларни автоматлаштириш учун зарур 
функционалликка эга эмас; 
2) тизимни жорий этиш сметасидан ошиб кетиш (маслаҳат хизматлари): 
a) лойиҳа кўламларини етарлича баҳолай олмаслик,
b) ўз инсон ресурсларини ортиқча баҳолаб юбориш: талаб этилаётган мутахассисларни 
ёллашнинг иложи йўқлиги, лойиҳада иштирок этиш учун вақт ажратишнинг иложи 
йўқлиги ва ниҳоят, етарли бўлмаган профессионал тайёргарлик, 
c) жорий этиш лойиҳасини қониқарсиз тарзда бошқариш 
3) жорий этишнинг итератив жараёни:
a) узоққа чўзиладиган жорий этиш ҳолатида, бизнесни юритишнинг устувор йўнлашилари ва 
усуллари (нобарқарор шароитда) ўзгариши мумкин, демак, жорий этилган тизим уни 
ишлатишга топшириш вақтида бизнеснинг жорий талабларига мос келмайди, 
b) бизнес-жараёнларни кейинчалик тизимнинг функционаллигига ўтказиш учун бизнес-
жараёнларни анча батафсил қайта ишлашни талаб қиладиган тизим корхонага ички 
жараёнларни бозорнинг ташқи шартларига мослаштириш учун «тезда» қайта қуришга 
имкон бермайди; 
4) корхона иш самарадорлигининг пасайиши: 
a) пероналнинг ўзгаришларга қарши чиқиши, 
b) тизимдаги ички ахборот оқимларини, ҳаттоки ўз соҳасида жаҳон тажрибасининг энг яхши 
ютуқлари бўлса ҳам, маҳаллий шароитларда тўлиқ қўллаб бўлмайди ёки умуман қўллаб 
бўлмайди, 
c) жорий этишнинг узоқ жараёни унга корхона экспертларининг ҳар доим ва шунингдек узоқ 
вақт жалб қилинишини талаб қилади, 


72 
d) мураккаб тизим узоқ ўқитишни ва тажрибасиз сўнгги фойдаланувчиларнинг мослашишига 
кўп вақт талаб қилади. 
Бизнес учун қизиқарли ушбу бўлимнинг хулосасида сўнгги пайтдаги энг машҳур ERP-
даъвогарлар: Microsoft Navision Axapta ва SAP R/3 га тўхталиб ўтиш жоиз эди. ДТ учун 
лицензия, техник қўллаб-қувватлаш, МББТ, сервер жиҳозининг қиймати каби нарх 
параметрларини қиёслаш устида тўхталиб ўтирмаймизда, бу тизимларни жорий этиш бўйича 
бир неча шарҳлар бериб ўтамиз. 
Бой функционалликнинг мавжудлиги ERP тизими учун катта плюс ҳисобланади, лекин 
шундай бўлиши мумкинки, уларнинг энг зўри оддий калькулятор ёки солиқ ҳисоботни 
тайёрлаш воситаси сифатида ишлатилиши ҳам мумкин. Бу ерда бир неча сабаблар бўлиши 
мумкин – жорий этишни амалга оширувчи маслаҳатчи компанияни нотўғри танлашдан тортиб 
лойиҳанинг мақсад ва вазифаларини нотўғри ифодалашгача. Ҳозир сотиб оламиз – бўладиган 
бўлса бўлсин, керак бўлиб қолар ёки кейин бир гап бўлар – каби тариқасидаги сабаблар эса 
кўпинча етарлича баҳоланмайдиган қўшимча ресурслар сарфланишига олиб келади. 
Ўртача тоифадаги деярли барча тизимларни ва хусусан бу тоифанинг яхши вакиллари 
сифатида MS Navision Attain ва Axapta тизимларини жорий этиш услубиятига корхонанинг 
талаб этилаётган жараёнларига мослашувчанлигига бошидан мўлжалланиши хосдир, яъни 
жорий этиш фокуси тизимнинг функционаллилигига эмас, буюртмачининг жараёнларига 
қаратилган. ERP-тизимида интеграция қилинган, юқори поғонали ва тўлиқ функционал ишлаб 
чиқиш муҳити мавжуд бўлганида эса жорий этиш командасининг қўлидан чиққан ҳақиқий 
санъат асари бўладиган тизимни яратиш мумкиндир. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish