Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

Ахборотни йиғиш. Тизим ташкилот ходимига мижоз тўғрисидаги ахборотни 
маълумотлар базасига қулай усулда киритиш ёҳуд мижознинг ўзига бу ахборотни киритишга 
(масалан, рўйхатдан ўтишда ёки интернет-магазинда товар харид қилишда) имкон беради. 
CRM-тизимига мижоз тўғрисидаги барча мавжуд маълумотлар киритилади. Табиийки, мижоз-


62 
компания ўзаро таъсир этишига тааллуқли ахборот ҳам ҳисобга олинади (ўзаро таъсир 
этишнинг мақсади – харид, ахборотни олиш; харид қилишда – харид қилинган товарнинг 
тавсифи, нархи, сони, харид мақсади, тўлов тури ва ҳ.к.). Ушбу барча маълумотлар 
компаниянинг мижоз билан ўзаро таъсир этишида, яъни икки томон ўтрасидаги ихтиёрий 
алоқада, хоҳ бу мижознинг компанияга шахсий ташрифи бўлсин, телефон, почта факс ёки 
Интернет орқали алоқа бўлсин, ҳар гал янгиланади. 
Сақлаш ва қайта ишлаш. Тизим олинган ахборотни сақлаш ва берилган мезонлар 
бўйича муҳимлигига кўра саралашга (ранжирлашга) имкон беради. Бунда барча маълумотлар 
корпорация учун стандарт шаклда сақланади (одатда, Microsoft SQL Server технологиясидан 
фойдаланилади). Бундан ташқари, CRM-тизими берилган параметрларга мувофиқ олинган 
ахборотни уни кейинчалик экспорт қилиш мақсадида таҳлил қилиши мумкин. 
Ахборотни экспорт қилиш. CRM-тизими томонидан ахборотни тақдим этиш унинг 
муҳим функцияси ҳисобланади. Тизимда сақланаётган маълумотлар турли бўлинмалар 
томонидан ва турлича кўринишда талаб қилиниши мумкин. Масалан, CRM-тизими тарихий 
маълумотларнинг экстраполяцияси асосида муайян мижозга қандай товарни таклиф қилиш 
афзалроқ эканлигини аниқлаши мумкин. Агар мижоз доимий харидор бўлса, тизим унга 
чегирма берилиши кераклигини эслатади. Ниҳоят, компания ходимига фақат мижознинг 
фирма билан тарихий алоқалари тўғрисида ахборот керак бўлиб қолиши мумкин ва тизим бу 
маълумотларни кўргазмали кўринишда тақдим этади. Табиийки, ахборотни алоҳида мижоз 
бўйича ҳам, мақсадли гуруҳ бўйича ҳам чиқариш имконияти кўзда тутилган (савдолар бўлими 
ходимига муайян мижоз тўғрисида ахборот қизиқарли бўлса, маркетинг бўлимига маълум 
гуруҳ бўйича умумлаштирилган маълумотлар муҳим бўлса керак). 
CRM-тизими яратиши мумкин бўлган маълумотларни ишлатиш тўғрисида гапирганда, 
нафақат компания ходимлари, балки бевосита мижознинг ўзи ҳам ушбу ахборотдан 
фойдаланиши мумкинлигини қайд этиш лозим. Бунда замонавий технологиялар буни 
ташкилот ходимларининг ҳеч қандай ёрдамисиз қилишга имкон беради. Аввал айтилганидек, 
CRM-тизими мижоз ва компаниянинг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ тарихий маълумотлар 
билан ишлайди, лекин бу унинг барча имкониятлари дегани эмас. Баъзан компанияга илк 
маротаба мурожаат этаётган мижозга унга мос келадиган маҳсулотни реал вақт режимида 
танлашга имкон беради. Мижоз, унинг фикрича, компания таклиф қилиши мумкин бўлган 
маҳсулот тўғрисида маълумотларни киритади, тизим эса бу маълумотларни қайта ишлагач, 
унга белгиланган параметрларга мос келадиган товарлар рўйхатини чиқариб беради. Бунинг 
учун тизимда компания таклиф этаётган барча товарлар бўйича маълумотлар бўлиши керак. Бу 
маълумотлар автоматик тарзда ERP-тизимининг ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳисобига 
жавоб берадиган қисмидан импорт қилиниши мумкин. 
CRM-тизимлари мослашувчан ва ҳар томонлама ҳисобланади, компанияларга турли 
вазифаларни ечишга имкон беради. CRM-тизимини жорий этаркан, компания ўз олдига 
қўйадиган мақсадларидан келиб чиқиб, кирувчи параметрлар ва ушбу маълумотларни қайта 
ишлаш, таҳлил қилиш усуллари ўзгаради. Фойдаланиш мақсадига мувофиқ, стандарт CRM-
тизимларининг уч кўринишини ажратиб кўрсатиш мумкин. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish