Юкланиш бўйича кенг кўламлилик (масштаблилик). Абонентлар базаси ўсган
шароитда, қўшимча хизматлар пайдо бўлганида БТни ўзгартириш ёки унинг дастурий қисмини
қайтадан ишлаб чиқиш зарурати юзага келмаслиги керак. БТнинг имкониятларини
кўпайтиришга тизимнинг аппарат қисмини замонавийлаштириш ҳисобига эришилиши керак.
Кенг кўламлилик тизимларни лойиҳалаштираётганда катта ҳажмдаги маълумотларга
мўлжалланган МББТдан фойдаланиш керак. МББТ кўп жараёнли иш режимини қўллаб-
қувватлашни таъминлаши учун турли компьютер платформаларига мос келиши керак.
Ишончлилик – исталган тизимга қўйиладиган асосий талаблардан биридир. БТнинг
ишончлилиги тизимни ишлаб чиқишда фойдаланиладиган МББТ ва технологияларнинг
ишончлилиги билан аниқланади. Амалий дастурий таъминотни етказиб берувчиси (ишлаб
чиқувчи)нинг ишончлилиги: унинг бозордаг ишлаш вақти ва билвосита кўрсаткич сифатида
телекоммуникациялар бозорида у ишлаб чиққан тизимлар мавжудлигининг фоизи ҳам муҳим
аҳамият касб этадиганлар қаторидадир. Бироқ, БТнинг ишончлилиги уларни ишлаб чиқишда
аниқ стандартларга риоя қилиниши билан ҳам таъминланади.
Кўп тиллилик – ахборотни тақдим этиш учун турли тилларни ўрнатиш имконияти.
Кўп валюталилик – ихтиёрий валюталар билан ишлаш имкони.
Кечиктирилган биллинг – ҳисоб-китоблар амалга оширилган қўнғироқлардан кейин
амалга ошириладиган биллинг.
Тезкор биллинг – ҳисобварақ балансининг ўзгариши сўзлашув жараёнида амалга
оширилади ва Сизнинг ҳисобварағингиздаги қолдиқ тўғрисидаги ахборотни қўнғироқдан сўнг
дарҳол олиш мумкин.
Биллингни оптималлаштириш – операторлар томонидан ўз БТларини яхшилаш ва
такомиллаштириш.
Катта БТлари – йирик операторлар томонидан қўлланиладиган тизимлар.
58
Биллингнинг постинги – биллинг ҳисоб-китобининг натижаларини қайд этиш; ҳисоб-
китоблардан сўнг натижалар фойдаланувчиларга очиқ бўлади (жўнатилади, босмадан
чиқарилади).
БТ мижозлар билан ҳисоб-китобларни автоматлаштиришга мўлжалланганлиги сабабли,
у шартномани имзолашдан тортиб то уяли алоқа хизматлари учун ҳисобварақларни ёзишгача
автоматлаштиришни, шу билан бирга тўғри қилиб автоматлаштиришни таъминлаши керак.
Автоматик хизматлар ва маълумотларни автоматик йиғиш кичик тизимлари ёрдамида АҲКТ
абонентларга ўз-ўзига хизмат кўрсатишга имконият бериши керак. Баъзи БТлари абонентларга
Интернет орқали уланиш буюртмаларини расмийлаштириш ва хизматларга ҳақ тўлашга имкон
беради.
Биллингни ташкил қилиш схемаси мураккаб эмас: уланишлар ва уларнинг давомийлиги
тўғрисидаги ахборот коммутатор томонидан ёзилади ва бирламчи қайта ишлашдан сўнг ҳисоб-
китоб тизимига берилади. Ҳисоб-китоб тизимига тарифлар «маълум». У чақирувни аниқлайди
ва зарур ҳисоб-китобларни бажаради, бу билан абонентнинг ҳисобварағини тузади. Табиийки,
тизимнинг хотирасида нафақат меъёрлар, тарифлар ва хизматлар тўғрисидаги ахборот, балки
мижозлар, абонентлар ва бошқа алоқа хизматларини етказиб берувчилари (агар шундайлари
мавжуд бўлса) билан имзоланган шартномалар, шунингдек турли каналлар ва йўналишлар
бўйича ахборотни узатиш қиймати тўғрисидаги маълумотлар сақланиши керак (тизимда
дилерларнинг мавжудлиги ҳам кўзда тутилган бўлиши керак: уларда бошқача нархлар бўлиши
мумкин, масалан, уланишга). Бундан ташқари, исталган БТ тўловлар тарихини сақлайдиган
базага эга бўлиши керак: фақат шу маълумотларгина тўлов жараёнини назорат қилиш ва
абонентларни фаоллаштириш/деактивация қилишга имкон беради. БТнинг бу функциясини
яна ҳимоя функцияси деб ҳам аташ мумкин, чунки у алоқа хизматларига ҳақ тўламайдиганлар
учун ушбу хизматалардан фойдаланишга имкон бермайди.
2.9-расм. Биллинг тизимининг тузилиши
БТни функционал имкониятларига кўра уч тоифага бўлиш мумкин: трансмиллий алоқа
операторлари учун мўлжалланган, буюртмали миллий кўламдаги ва ҳудудий тармоқлар учун
ўрта тоифадаги тизимлар.
Биринчи тоифага мансуб БТлари миллатлараро даражада, турли вақт минтақаларида
ўзаро таъсир этишни таъминлаши керак, яъни улар кўп валютали ва кўп тилли бўлиши керак.
Миллий кўламдаги буюртма тизимлари муайян операторга мос қилиб яратилади.
Операторга мавжуд ҳисоб-китоб тизимига мос келадиган янги БТ керак бўлиб қолиши мумкин.
Албатта, бундай биргина тизимларнинг қиймати анча юқори.
Ҳудуд кўламида БТ стандартлари билан чекланиб қолиш мумкин. Бироқ, бу тизимлар
ҳам юқорида қайд этилган жиҳатлар: мослашувчанлик, кенг кўламлилик, ишончлиликка эга
бўлиши керак. Исталган БТ муайян алоқа операторининг бизнес-жараёнига тузилади ва
Коммутатор
Биллингн тизими
Операторлар иш
жойи
59
созланади, хизматларни тақдим этишнинг технологик циклига мос келадиган ўз функциялар
тўпламига эга, чақирувлар ва уланишлар тўғрисида унга ахборот етказиб берадиган муайян
тармоқ жиҳози билан ишлаши мумкин – яъни БТ «қути» маҳсулоти ҳисобланмайди. Лекин
амалда барча БТлари кўллаб-қувватлайдиган стандарт функциялар тўплами ҳам мавжуд. Унга
қуйидагилар киради:
бошланғич ахборотни бирламчи қайта ишлаш ва таҳлил қилиш босқичида
бажариладиган
операциялар,
масалан,
уланишлар
ва
хизматлар
тўғрисида
маълумотларни олиш функцияси (коммутаторга сўровлар);
тармоқ
жиҳозини
бошқариш
операциялари:
абонентларни
фаоллаштириш/деактивация (қамал қилиш/қамалдан чиқариш) қилиш функциялари ва
бевосита коммутаторга бериладиган абонентларни обуна қилиш шартларини
ўзгартириш буйруқлари;
қуйидагиларни ўз ичига оладиган МББТ иловасининг асосий функциялари:
коммутаторнинг чақирувлар ва хизматлар тўғрисидаги ёзувларини тарификация
қилиш; ҳисоб-китоб тизими маълумотлар базасининг жадвалларини тузиш ва таҳрир
қилиш;
ҳисобварақларни
тақдим
этиш
ва
уларни
босмадан
чиқариш;
ҳисобварақларнинг кредит назорати; ҳисоботлар тузиш; архивлаш.
Аввал айтилганидек, БТ мослашувчанлик ёки модуллиликка эга бўлиши керак. АҲКТ
нинг ҳар бир унсури мижозга хизмат кўрсатиш технологик занжирининг муайян участкасини
амалга оширилишини таъминлайди. Биллингга хос асосий кичик тизимлар: уланишлар
тўғрисидаги маълумотларни бирламчи қайта ишлаш кичик тизими, биллингни тезкор
бошқариш ва мижозларни хабардор қилиш кичик тизими.
Маълумотларни бирламчи қайта ишлаш кичик тизими уланиш тўғрисидаги бошланғич
ахборотни таҳлил қилади, тақдим этилаётган хизмат тоифаси ва траффик параметрлари
(чақирувнинг йўналиши, манба, ўзаро ҳисоб-китоблар зонаси, роуминг шартлари)ни
аниқлайди. Ушбу кичик тизим таркибига уланишлар тўғрисидаги бошланғич ахборот декодери
киради. Ушбу кичик тизимнинг энг мураккаб процедураларидан бири – роумингни қўллаб-
қувватлаш. Гап шундаки, турли коммутаторлар (алоқа каналида ахборотни узатишнинг турли
стандартларини ҳисобга олган ҳолда) ва биллинг тизимларининг турли хил форматдаги
роуминг ёзувларини ушбу БТ фойдаланадиган ёзув форматига ўгириш талаб қилинади.
Дастурий таъминот (ДТ) операторлар ўртасидаги уланишлар тўғрисидаги барча ёзувларга
(ўтаётган трафикка мувофиқ) тарифлар белгилайди ва бошқа кичик тизимлар томонидан
абонентлар билан ҳисоб-китоб қилиш, алоқа операторларининг ўзаро ҳисоб-китоблари ва
ҳисоботлар тузиш учун фойдаланиладиган хизмат жадвалларини яратади. Замонавий БТлари
турли
телекоммуникация
хизматларини қайта
ишлашга
имкон
беради
ва қулай
ҳисобварақларни тақдим этишни (бир мижоз – бир баланс – бир ҳисобварақ) таъминлайди.
Бунга алоқа туридан қатъи назар тарификация қилишни бажарадиган уланишлар, трафик ва
хизматлар тўғрисидаги бошланғич ахборотни дастлабки қайта ишлашнинг «интеллектуал
тизимлари»ни қўллаш ҳисобига эришилади.
Биллингни тезкор бошқариш кичик тизими автоматик тарзда ёки биллинг тизими
оператори орқали коммутаторда абонентларнинг обуна шартларини ўзгартиришга, яъни
муайян абонентнинг алоқасини тўсиш ёки ушбу тўсишни бекор қилиш, хизматни улаш ёки
узишга имкон беради. Сиз операторга телефон қиласиз ва «Илтимос, менга овоз қутисини ёқиб
беринг» дейсиз. Сизга «Илтимос, ўз рақамингизни айтинг» деб жавоб беришади. Бир неча
«илтифот алмашуви»дан сўнг Сизнинг овоз қутингиз ёқилган бўлади.
Замонавий биллингнинг ажралмас қисми – овоз ва электрон хабарлар ёрдамида
мижозларни хабардор қилиш кичик тизимидир. Ушбу кичик тизим хабарлар ва эълонлар
жўнатиш учун ахборотни база жадвалларидан олади. Барча БТлари учун қайд этилган
функционал подсистемаларга ажратиш «қатъий» ҳисобланмайди. Бу фақат «классик» АҲКТ
нинг мисолидир.
60
Do'stlaringiz bilan baham: |