Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

3. Эксперт тизимлари 
Компьютер ахборот тизимлари ўртасида энг катта тараққиёт сунъий интеллектдан 
фойдаланишга асосланган эксперт тизимларини ишлаб чиқиш соҳасида қайд этилди. Эксперт 
тизими менежерга ёки мутахассисга тизимларда тўпланган билимларга доир ҳар қандай 
муаммо бўйича маслаҳат олиш имкониятини беради. 
Сунъий интеллект дейилганда одатда компьютер тизимларининг шундай ҳаракатларни 
бажариш қобилияти тушуниладики, агар бу ҳаракатларни одам бажарганда уни интеллектуал 
деб аташ мумкин бўларди. Аксарият ҳолларда бу ерда одамнинг фикрлаши билан боғлиқ 
қобилиятлар назарда тутилади. Сунъий интеллект соҳасидаги ишлар эксперт тизимлари билан 
чегараланмайди. Улар ўз ичига шунингдек одамнинг асаб тизими, унинг эшитиш, кўриш, 
сезиш, ўқиш-ўрганиш қобиялиятини моделлаштирувчи роботлар, тизимлар яратишни ҳам 
олади. Махсус масалаларни ёки вазифаларни ҳал қилиш махсус билимларни талаб этади. 
Лекин ҳар қандай компания ҳам ўз штатида унинг иши билан боғлиқ барча муаммолар бўйича 
экспертларни сақлай ёки ҳатто ҳар сафар бундай муаммолар пайдо бўлганда уларни таклиф 
қила олмайди. Эксперт тизимлари технологиясидан фойдаланишнинг бош моҳияти экспертдан 


54 
унинг билимларини олиш ва уни компьютер хотирасига киритиб, ҳар сафар зарурият туғилган 
ҳолларда ундан фойдаланишдан иборатдир. Эксперт тизимлари сунъий интеллектнинг асосий 
иловаларидан бири бўлиб, экспертларнинг у ёки бу билим соҳасидааги тажрибаларини 
эвристик қоидалар шаклида трансформацияловчи компьютер дастурларидан иборатдир. 
Эвристиклар қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш технологиялари доирасида 
масалаларни ҳал қилиш учун фойдаланиладиган оддий алгоритмлар сингари ишонч билан 
оптимал натижа олишни кафолатламайди. Лекин кўпинча улардан амалда фойдаланиш учун 
етарли даражада мақбул бўлган ечимларни беради. Буларнинг ҳаммаси эксперт тизимларидан 
маслаҳат берувчи тизимлар сифатида фойдаланиш имкониятини беради. 
Эксперт тизимларида ва қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимларида 
фойдаланиладиган ахборот технологияларининг ўхшаш томонлари шундан иборатки, уларнинг 
ҳар иккаласи ҳам қарорлар қабул қилишнинг юқори даражсини таъминлайди. Лекин уларнинг 
учта муҳим фарқлари бор. Биринчи фарқ шу билан боғлиқки, қарорлар қабул қилишни қўллаб-
қувватлаш тизими доирасида муаммоларни ҳал қилиш фойдаланувчининг уни тушуниш 
даражасини ва қарорни олиш ҳамда фикрлаш имкониятларини акс эттиради. Эксперт 
тизимлари технологияси, аксинча, фойдаланувчига унинг имконияти даражасидан ошиб 
кетадиган қарорлар қабул қилишни таклиф этади. Кўрсатилган технологияларнинг иккинчи 
фарқи эксперт тизимларининг ўз фикр-мулоҳазаларини қарорлар қабул қилиш жараёнида 
тушунтириб бериш қобилиятида акс этади. Аксарият ҳолларда бу тушунтиришлар 
фойдаланувчи учун қарорнинг ўзидан ҳам муҳим бўлади. Учинчи фарқ ахборот 
технологияларининг янги компоненти – билимлардан фойдаланиш билан боғлиқ. 
Эксперт 
тизимида 
фойдаланиладиган 
ахборот 
технологияларининг 
асосий 
компонентлари қуйидагилардан иборат (2.8-расм): фойдаланувчининг интерфейси, билимлар 
базаси, интерпретатор, тизимни яратиш модули. 


55 
2.8-расм. Эксперт тизими ахборот технологияларининг асосий компонентлари 
Менежер (мутахассис) эксперт тизимига ахборот ва буйруқларни киритиш ва ундан 
чиқариб бериладиган ахборотни олиш учун интерфейсдан фойдаланади. Буйруқлар 
билимларга ишлов бериш жараёнини йўналтириш параметрларини ўз ичига олади. Ахборот 
одатда муайян ўзгарувчиларга бериладиган қийматлар шаклида берилади. Менежер ахборотни 
киритишнинг тўртта усулидан фойдаланиши мумкин: меню, буйруқлар, табиий тил ва ўз 
интерфейси. Эксперт тизимлари технологияси чиқиб бериладиган ахборот сифатида фақат 
ечимларни эмас, балки зарурий тушунтиришларни ҳам олиш имкониятини кўзла тутади. 
Тушунтиришларнинг икки тури фарқланади: 
 сўровлар бўйича бериладиган тушунтиришлар. Фойдаланувчи исталган вақтда 
эксперт тизимидан ўз ҳаракатларини тушунтириб беришни талаб қилиши мумкин; 
 муаммони ҳал қилиш бўйича олинган ечимни тушунтириш. Фойдаланувчи ечимни 
олганидан сўнг у қандай олинганлигини тушунтириб беришни талаб қилиши мумкин. 
Тизим масалани ечишга олиб келган ўз мулоҳазаларининг ҳар бир қадамини 
тушунтириб бериши зарур. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish