51
киритиш масаласи кенг тадқиқ этилмоқда. Агар бу ҳужжатларнинг
мазмуни компьютер
хотирасига ёзиб олинса ва баъзи бир муҳим тавсифлар бўйича ( мол етказиб берувчилар,
истеъмолчилар, саналар, хизмат турлари ва бошқалар) ишлов берилса, тизим ахборотнинг янги
қудратли манбаини олади.
Маълумотларни бошқариш тизими қуйидаги имкониятларга эга бўлиши керак:
агрегатлаш ва фильтрлаш процедураларидан
фойдаланиш воситасида турли
манбалардан олинадиган маълумотлар комбинациясини тузиш;
у ёки бу маълумотлар манбаини тезда қўшиш ёки чиқариб ташлаш;
фойдаланувчининг атамаларида маълумотларнинг мантиқий структурасини тузиш;
фойдаланувчининг иш муқобилларини экспериментал текшириш учун норасмий
маълумотлардан фойдаланиш ва жойига қўйиш;
ушбу маълумотлар базасининг фирмадаги мавжуд бошқа
операцион маълумотлар
базасидан тўла мантиқий мустақиллигини таъминлаш.
Моделлар базаси. Моделларни яратишдан мақсад баъзи объектлар ва жараёнларни
тавсифлаш ва мақбуллаштиришдан иборатдир. Моделлардан фойдаланиш қарорлар қабул
қилишни қўллаб-қувватлаш тизимида таҳлиллар ўтказишни таъминлайди. Моделлар
муаммони математик интерпретациялашга асосланган ҳолда муайян алгоритмлар ёрдамида
қарорлар қабул қилиш учун фойдали бўлган ахборотни топишга кўмаклашади.
Мисол.
Линияли
дастурлаштириш
модели
ресурслар
чекланган
ҳолатларда
маҳсулотнинг бир неча турларини тайёрлашнинг ишлаб чиқариш дастурини аниқлаш
имкониятини беради.
Ахборот тизимлари таркибида моделлардан фойдаланиш
статистик усуллар ва
молиявий таҳлил усулларни қўлланишдан бошланди, улар одатдаги
алгоритм тили билан
бериладиган буйруқлар билан амалга оширилади. Кейинчалик «агар бундай қилинса нима
бўлади?» ёки «шундай бўлиши учун нима қилиш керак?» каби ҳолатларни моделлаштириш
имконини берадиган махсус тиллар яратилди. Моделларни қуриш
учун махсус яратилган
бундай тиллар ўзгарувчилар ўзгарган ҳолатларда ечимни топишни таъминлайдиган муайян
турдаги моделларни қуриш имконини беради. Моделларнинг кўплаб
турлари ва уларни
таснифлаш усуллари, масалан, фойдаланиш мақсадига кўра, қўлланилиши мумкин бўлган
иловалар соҳасига, ўзгарувчиларни баҳолаш усулига кўра бўлинадиган моделлар мавжуд.
Фойдаланиш мақсадларига кўра
моделлар мақбуллаштирувчи (оптимизацион), яъни
баъзи бир кўрсаткичларнинг минимум ёки максимум нуқталарини (масалан, бошқарувчилар
уларнинг қандай ҳатти-ҳаракатлари энг кўп фойда олиш ва харажатларни имкон қадар
камайтиришга олиб келишини билишни истайдилар) топиш билан боғлиқ бўлган моделлар ва
Do'stlaringiz bilan baham: