Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

тавсифий, яъни баъзи бир тизимларнинг ишини тавсифловчи ва бошқарув (мақбуллаштириш) 
мақсадлари учун мўлжалланмаган моделларга бўлинади. 
Баҳолаш усули бўйича моделлар детерминистик, яъни бошлағич маълумотларнинг 
муайян қийматларида ўзгарувчиларни бир сон билан баҳолашдан фойдаланувчи ва стохастик, 
яъни бошланғич маълумотлар эҳтимоллик тавсифлари билан берилганлиги сабабли 
ўзгарувчиларни бир нечта параметрлар билан баҳоловчи моделларга бўлинади.
Детерминистик моделлар стохастик моделларга нисбатан анча оммалашган, чунки улар 
анча арзон, уларни қуриш ва фойдаланиш осонроқ. Бунинг устига кўпинча уларнинг ёрдамида 
қарорлар қабул қилиш учун етарли бўлган деярли тўлиқ ахборотлар олинади. 
Моделлар қўлланилиши мумкин бўлган иловалар соҳаси бўйича ихтисослашган, яъни 
фақат битта тизим томонидан фойдаланишга мўлжалланган ва универсал, яъни бир нечта 
тизимлар томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган моделларга бўлинади. 
Ихтисослашган моделлар анча қиммат, улар одатда ноёб тизимларни тавсифлаш учун 
қўлланилади ва катта аниқликка эга бўлади. Қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш 
тизимларида моделлар базаси стратегик, тактик ва оператив моделлардан, шунингдек уларни 
қуриш учун фойдаланиладиган элементлар сифатида фойдаланиладиган моделлар блоки, 


52 
модуллар ва процедураларнинг мажмуи шаклидаги математик моделлардан иборат бўлади 
(2.7-расм). 
Стратегик моделлар бошқарувнинг юқори даражаларида ташкилотнинг мақсадларини, 
ушбу мақсадларга эришиш учун зарурий ресурслар ҳажмини, шунингдек бу ресурсларни сотиб 
олиш ва улардан фойдаланиш сиёсатини белгилаш учун фойдаланилади. Улар корхонани 
жойлаштириш вариантларини танлаш, рақобатчиларнинг сиёсатини прогнозлашда ва 
ҳоказоларда ҳам фойдали бўлиши мумкин. Стратегик моделлар учун қамраб олишнинг анча 
кенглиги, ўзгарувчиларнинг кўплиги, маълумотларни йиғиқ агрегатланган шаклда тақдим 
этиш хосдир. Аксарият ҳолларда бу маълумотлар ташқи манбаларга асосланган бўлади ва 
субъектив характерга эга бўлиши мумкин. Стратегик моделларда режалаштириш одатда 
йиллар билан ўлчанади. Бу моделлар битта муайян фирмада фойдаланиш учун одатда 
детерминистик, тавсифий, ихтисослашган бўлади. 
Тактик моделлар ўрта даражадаги бошқарувчилар томонидан мавжуд ресурсларни 
тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш учун қўлланилади. Улардан 
фойдаланилиши мумкин бўлган соҳалар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: молиявий 
режалаштириш, ходимларга нисбатан талабларни режалаштириш, сотишни оширишни 
режалаштириш, корхонани компоновкалаш схемаларини қуриш. Бу моделлар фирманинг 
фақат айрим қисмларидагина қўлланилиши мумкин (масалан, ишлаб чиқариш ва сотиш 
тизимида) ва шунингдек ўз ичига агрегирланган кўрсаткичларни ҳам олиши мумкин. Тактик 
моделлар қамраб оладиган вақт муддати бир ойдан бошлаб икки йилгачани ташкил этади. Бу 
ерда шунингдек ташқи манбалардан ҳам маълумотлар талаб қилиниши мумкин, лекин 
моделларнинг маълумотларини амалга оширишда асосий диққат-эътибор фирманинг ички 
маълумотларига қаратилган бўлиши керак. Одатда тактик моделлар детерминистик, 
оптимизацион ва универсал модел сифатида амалга оширилади. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish