50
Қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими таркибига учта асосий компонент:
маълумотлар базаси, моделлар базаси ва маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ),
моделлар базасини бошқариш тизими (МдББТ) ва фойдаланувчи ҳамда компьютер ўртасидаги
интерфейсни бошқариш тизимидан иборат бўлган дастурий кичик тизим киради.
2.7–расм. Қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш ахборот технологияларининг асосий
компонентлари
Маълумотлар
базаси
қарорлар
қабул
қилишни
қўллаб-қувватлаш
ахборот
технологияларида муҳим роль ўйнайди. Маълумотлардан бевосита фойдаланувчининг ўзи
математик моделлар ёрдамида ҳисоб-китобларни бажариш учун фойдаланиши мумкин.
Маълумотларнинг манбалари ва уларнинг хусусиятларини кўриб чиқамиз.
1. Маълумотларнинг бир қисми операцион даражадаги ахборот тизимларидан келиб
тушади. Улардан самарали фойдаланиш учун бу маълумотларга дастлабки ишлов берилиши
зарур. Бунинг учун икки имконият мавжуд:
фирманинг операциялари тўғрисидаги маълумотларга ишлов бериш учун қарорлар
қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими таркибига кирадиган маълумотлар базасини
бошқариш тизимидан фойдаланиш;
маълумотларга қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимидан ташқарида
ишлов бериш, бунинг махсус маълумотлар базасини яратиш. Бу вариант катта
миқдорда тижорат операцияларини амалга оширадиган фирмалар учун анча афзал.
Фирманинг операциялари тўғрисида ишлов берилган маълумотлар файлларни ҳосил
қилади, улар ишончлиликни ошириш ва фойдаланиш тезлигини таъминлаш учун
қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимидан ташқарида сақланади.
2. Қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимининг ишлаши учун фирманинг
операциялари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари бошқа ички маълумотлар ҳам, масалан
ходимларнинг ҳаракати тўгрисидаги маълумотлар, муҳандислик маълумотлари талаб этилади,
улар ўз вақтида тўпланиши ва компьютерга киритилиши ва сақланиши зарур.
3. Ташқи
манбалардан
олинган
маълумотлар,
айниқса
бошқарувнинг
юқори
даражаларида қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун муҳим аҳамият касб этади.
Ташқаридан олиниши зарур бўлган маълумотлар сифатида рақобатчилар, миллий ва жаҳон
иқтисодиёти тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш мумкин. Ички маълумотлардан фарқли
ўлароқ, ташқаридан олинган маълумотлар одатда бундан маълумотларни тўплашга
ихтисослашган ташкилотлардан сотиб олинади.
4. Ҳозирги вақтда маълумотлар базасига яна битта маълумотлар манбаини – ўз ичига
ёзишмалар, хатлар, контрактлар, буйруқлар ва ҳоказоларни оладиган ҳужжатларни ҳам
Do'stlaringiz bilan baham: