Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc


 Ахборот тизимида ташкилотни бошқарув тузилмаси



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

2. Ахборот тизимида ташкилотни бошқарув тузилмаси 
Ҳар қандай ахборот тизимини ишлаб чиқувчилар ўз олдига қўядиган асосий мақсад ва 
вазифаларни қуйидагича таърифлаш мумкин: 


30 
1. ахборот тизимининг тузилиши, унинг функционал мақсади ташкилот олдида турган 
мақсадларга мос келиши керак. Масалан, тижорат фирмасида – самарали бизнес, давлат 
корхонасида – ижтимоий-иқтисодий масалаларни ечиш. 
2. ахборот тизими одамлар томонидан назорат қилиниши керак, улар томонидан 
тушунилиши ва асосий ижтимоий ва этика тамойилларига асосан ишлатилиши керак. 
3. аниқ, ишончли, замонавий ва тизимга солинган ахборотни ишлаб чиқиш. 
Ахборот тизимини қуришни уйни қуриш билан солиштирса бўлади. Ғиштлар, михлар, 
цемент ва бошқа бирга тахланган материаллардан уй чиқмайди. Уй пайдо бўлиши учун 
лойиҳа, ер тузилиши, қурилиш ва бошқалар керак. 
Ташкилот барча бўлинмаларининг ишларини мувофиқлаштириш турли даражадаги 
бошқарув органлари томонидан амалга оширилади. Бошқарув деганда қуйидаги функциялар: 
ташкилий, режа, ҳисоблаш, таҳлил, назорат, рағбатлантириш функциялари амалга 
оширилганда қўйилган мақсадни таъминлаш тушунилади. 
o
Ташкилий функция ташкилий тузилмани ва меъёрий ҳужжатлар комплекси: 
бўйсуниш, жавобгарлик, ваколат доираси, ҳуқуқ ва мажбуриятлар ва бошқалар кўрсатилган 
ҳолда фирма, бўлим, лаборатория, гуруҳ ва бошқаларнинг штат жадвалини ишлаб чиқишдан 
иборат. Кўпинча бу бўлим, лаборатория бўйича низомда ёки лавозим йўриқномаларида баён 
этилади. 
o
Режалаштириш (режа функцияси) қўйилган вазифаларни бажариш бўйича 
режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат. Масалан, турли муддатлар (йил, чорак, 
ой, кун)га бутун фирма учун бизнес-режа, ишлаб чиқариш режаси, маркетинг тадқиқотлари 
режаси, молиявий режа, илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш режаси ва ҳ.к. 
o
Ҳисоб функцияси фирма фаолиятининг кўрсаткичларини ҳисобга олиш усуллари ва 
шакллари: бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби ва бошқаларни ишлаб 
чиқиш ёки тайёрларини ишлатишдан иборат. Умуман олганда, ҳисоб-китоб функциясига реал 
хўжалик жараёнлари тўғрисидаги ахборотни олиш, рўйхатга қўйиш, жамлаш, қайта ишлаш ва 
тақдим этиш деб таъриф бериш мумкин. 
o
Таҳлил ёки таҳлил функцияси режа ва буюртмаларни бажариш якунларини 
ўрганиш, таъсир этувчи омилларни аниқлаш, заҳираларни аниқлаш, ривожланиш 
тенденцияларини ўргани ва ҳ.к. билан боғлиқ. Таҳлил қилинаётган объект ёки жараённинг
мураккаблиги ва даражасига қараб, таҳлил турли мутахассислар томонидан бажарилади. 
Фирманинг бир йил ёки ундан кўпроқ давр мобайнидаги хўжалик фаолиятини натижаларини 
мутахассислар, цех, бўлим даражасида эса иқтисодчи-мутахассис билан биргаликда ушбу 
даража менежери (бошлиқ ёки унинг ўринбосари) таҳлил қилиб чиқади. 
o
Назорат функцияси кўпинча менежер томонидан амалга оширилади: режаларнинг 
бажарилиши, моддий ресурсларнинг сарфланиши, молиявий маблағларни ишлатиш ва 
бошқалар устидан назорат қилиш. 
o
Рағбатлантириш ёки мотивация функцияси қўл остидаги ходимлар меҳнатини 
рағбатлантиришнинг турли усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашни кўзда тутади: 
o
молиявий рағбатлар – иш ҳақи, мукофот, акциялар, лавозимда кўтарилиш ва 
ҳ.к.; 
o
психологик рағбатлар – ташаккурномалар, ёрлиқлар, унвонлар, даражалар, 
ҳурмат тахтаси ва ҳ.к. 

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish