31
улар учун бошқа – қарорлар тезкор қабул қилинадиган анча пастроқ бошқарув даражаси керак.
Бошқарувда шунингдек қабул қилинаётган қарорларни амалга ошириш динамикасини ҳисобга
олиш керак, бу бошқарувни вақт омили нуқтаи назаридан кўришга имкон беради. 1.3-расмда
бошқарувнинг уч даражаси акс эттирилган бўлиб, улар ҳокимият, жавобгарлик, ечилаётган
вазифаларнинг мураккаблиги ошиб бориш даражаси, шунингдек вазифаларни амалга ошириш
бўйича қарорлар қабул қилиш динамикаси каби омиллар билан таққосланган.
1.3-расм. Ҳокимият, жавобгарлик, мураккабликнинг ўсиб бориши ва қарорлар қабул қилиш
динамикасини акс эттирувчи бошқарув даражаларининг пирамидаси.
Бошқарувнинг
операцион (пастки) даражаси кўп марта қайтариладиган вазифа ва
операцияларни бажариш ва кирувчи жорий ахборотнинг ўзгаришига тезда муносабат
билдиришни таъминлайди. Бу даражада бажарилаётган операцияларнинг ҳажми ҳам, бошқарув
қарорларини қабул қилиш динамикаси ҳам анча юқори. Вазиятнинг ўзгаришига тез муносабат
билдиришнинг зарурлиги сабабли, бошқарувнинг бу даражасини кўпинча
тезкор деб аталади.
Бошқарувнинг
функционал (
тактик) даражаси биринчи даражада тайёрланган
ахборотни бирламчи таҳлил қилишни талаб қилувчи вазифаларни ечишни таъминлайди. Бу
даражада бошқарувнинг таҳлил каби функцияси катта аҳамият касб этади. Ечиладиган
вазифалар ҳажми камаяди, лекин уларнинг мураккаблиги ошади. Бунда керак бўлган қарорни
тезкор ишлаб чиқишга ҳар доим ҳам имкон бўлмайди, таҳлил учун, англаш учун, етишмаётган
маълумотларни тўплаш ва бошқалар учун қўшимча вақт талаб қилинади. Бошқарув
маълумотларнинг келиб тушиш вақтидан то қарорлар қабул қилингунча ва улар амалга
оширилгунча, шунингдек қарорларни амалга ошириш вақтидан то уларга бирор-бир тарзда
муносабат билдирилгунга қадар юз бериши мумкин бўлган бир оз узилиш билан боғлиқдир.
Стратегик даража ташкилотнинг узоқ муддатли стратегик мақсадларига эришишга
йўналтирилган бошқарув қарорларини ишлаб чиқишни таъминлайди. Қабул қилинаётган
қарорларнинг натижалари узоқ вақт ўтганидан кейин намоён бўлиши сабабли, бу даражада
бошқарувнинг стратегик режалаштириш каби функцияси алоҳида аҳамиятга эга. Бу даражада
бошқарувнинг бошқа йункциялари ҳозирча тўлиғича ишлаб чиқилмаган. Кўпинча
бошқарувнинг стратегик даражасини
стратегик ёки
узоқ муддатли режалаштириш деб
аташади. Бу даражада қарор қабул қилишнинг ҳаққонийлиги анча узоқ вақт ўтганидан сўнг
тасдиқланади. Ойлар ёки йиллар ўтиши мумкин. Бошқарув қарорларини қабул қилиш
масъулияти жуда юқори ва нафақат математик ва махсус аппаратдан фойдаланиб таҳлил
қилишнинг натижалари билан, балки менежерларнинг касбий фаҳм-фаросати ва олдиндан кўра
билиш қобилияти билан белгиланади..
Ташкилотни бошқаришда ташкилот ходимларига алоҳида эътибор беришга мажбурмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: