Microsoft Word ахборот технологиялар фанидан мажмуа doc



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/141
Sana23.02.2022
Hajmi2,73 Mb.
#151941
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   141
Bog'liq
axborot texnologiyalari

базаси (МБ) деган ном олди. МБ ни яратиш ва уни долзарб ҳолатда сақлаб туришни амалга 
оширадиган, шунингдек турли фойдаланувчиларнинг МБ да сақланаётган ахборотлардан ўз 
мақсадлари учун фойдаланиш имкониятларини таъминлайдиган дастурлар мажмуи 
маълумотлар базасини бошқариш тизими (МББТ) деб аталади. МБ да барча маълумотлар 
билан бажариладиган операциялар МББТ бошқаруви остида автомат тарзда амалга 
оширилади. МБ нинг ишлаши маълумотлар базаси маъмури деб аталадиган мутахассис ёки 
мутахассислар жамоаси томонидан таъминланади. Маълумотлар базаси, МББТ, шунингдек 
МБ амалга оширилган техник воситалар мажмуи маълумотлар банкини ҳосил қилади. 
Маълумотлар банкининг дастурий таъминоти таркибига шунингдек маълумотлар банкининг 
ўзини бошқарадиган дастурлар мажмуи ҳам киради. 
МБ да сақланаётган маълумотлардан турли фойдаланувчиларнинг фойдаланиш 
имконияти МБ ни тавсифловчи ва сақловчи дастурларни фойдаланувчиларнинг амалий 
дастурларидан ажратиш йўли билан таъминланади. Тизим ва фойдаланувчиларнинг 
дастурлари ўртасидаги алоқа МББТ таркибига кирадиган махсус боғловчи қўшимча дастур 
блоклари ёрдамида амалга оширилади. Қўшимча дастурлар фойдаланувчига МБ даги кўплаб 
маълумотлар ичидан унинг масаласини ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотни ажратиб 
беради. МБ да сақланаётган ва бу фойдаланувчини қизиқтирмайдиган бошқа маълумотлар 
унинг учун «кўринмас» бўлиб туради. Фойдаланувчиларнинг дастурлари шундай ташкил 
этилганлиги туфайли МБ ва маълумотлар банкининг техник таъминотидаги ўзгаришларга 
боғлиқ бўлмайди, яъни мустақил бўлади. Ўзгаришлар юзага келган тақдирда эса МБ маъмури 
қўшимча блокларга зарур ўзгартиришларни киритади, фойдаланувчиларнинг дастурлари эса 
ўзгаришсиз қолади.
МБ да сақланаётган маълумотлар реал, ҳақиқий дунёдаги объектларнинг тавсифларини 
беради, шу сабабли маълумотларнинг тузилиши объектлар ва уларнинг тавсифлари ўртасидаги 
мавжуд аниқ муносабатлар ва мантиқий алоқаларни акс эттириши зарур. МБ нинг иш 
қобилияти ва самарадорлиги аксарият ҳолларда маълумотлар тузилиши қанчалик тўғри ташкил 
этилганлиги ва у компьютер хотирасида қандай акс эттирилганлиги билан белгиланади.
МБ муайян қонун-қоидаларга мувофиқ тузилади ва бир қатор талабларга жавоб бериши 
зарур бўлиб, улардан асосийлари қуйидагилардан иборат: 
маълумотларнинг ортиқча такрорланмаслиги (энг кам ортиқчалик)
Маълумотларнинг ҳар бир элементи hi га бир марта киритилади ва у ерда ягона нусхада 
сақланади. Маълумотларни киритишда МББТ уларнинг такрорланмаслигини текширади; 
долзарблаштириш имконияти. МБ да сақланаётган маълумотлар эскириши 
мумкин, бунда янги маълумотларни киритиш зарурияти туғилади. Маълумотларнинг 
тузилиши янги маълумотларни киритиш ва эскирганларини чиқариб ташлаш, шунингдек 
сақланаётган маълумотларга ўзгартириш киритиш имконини бериши зарур. Бунда МБ нинг 
умумий схемаси ва фойдаланувчиларнинг дастурлари ўзгармаслиги керак. МБ схемасига 
ўзгартиришларни фақат маъмургина кирита олади; 
маълумотларнинг бутунлигини таъминлаш. Тизимда фойдаланувчиларнинг 
эҳтиётсиз ҳаракатлари оқибатида тасодифий хатоликлар юз бериши, дастурларда хатолар ва 
ускуналарнинг тўхтаб қолиши юзага келиши мумкин. МББТ бундай ҳолатларда 
маълумотларнинг йўқолиб кетмаслигини ва бузилган маълумотларни қайта тиклаш 
имкониятини таъминлаши зарур. 
қидирувнинг юқори тезлиги. Хотира қурилмаларида маълумотларни сақлаш 
усули маълумотлар банкининг диалог режимида ишлашини таъминлаши зарур; 
хавфсизлик ва махфийлик. Фойдаланувчилар фақат уларга зарур маълумотлар 
билангина ишлашлари зарур. Бошқа маълумотлардан фойдаланиш улар учун чекланган 
бўлиши керак. Тизимда сақланаётган маълумотлардан бунга тегишли ҳуқуқи бўлмаган 
шахслар фойдаланмасликлари зарур. МББТ одатда фойдаланувчиларни идентификациялаш 


25 
воситаларига эга бўлади, бундан ташқари махфий ахборотларни сақловчи МБ учун 
махфийликни таъминлашнинг махсус воситалари ишлаб чиқилади; 
 турли фойдаланувчиларнинг турли-туман сўровларини таъминлаш имконияти. 
Бу МБ учун асосий талаб ҳисобланади. 
Маълумотлар банки одатда ҳисоблаш техникаси соҳасида мутахассис бўлмаган 
фойдаланувчиларга ахборот хизмати кўрсатишга мўлжалланган бўлади. Бунинг учун МББТ 
таркибига муайян лингвистик воситалар: махсус ишлаб чиқилган сўровлар тили ёки бир нечта 
оператордан иборат ва маълумотларни излаш, ўқиш, ёзиб олиш, ўзгартириш имконини 
берадиган маълумотлар билан манипуляцияларни амалга ошириш тили киритилади. 
Ҳозирги вақтда тайёр универсал МББТ лар яратилган бўлиб, уларни муайян ахборот 
тизимларини лойиҳалашда асос сифатида олиш мумкин. 
Автоматлашган ахборот тизимлари муайян ҳудуд бўйлаб тарқалган ва ўзаро бир-бири 
билан боғланган бир нечта алоҳида маълумотлар базасидан иборат бўлган бўлинган 
(тақсимланган) маълумотлар банки асосида ишлаши мумкин. Тақсимланган маълумотлар 
банкининг ишлашини таъминловчи ҳисоблаш техникаси воситаларининг мажмуи кўп 
машинали тизимни ҳосил қилади ва ахборот-ҳисоблаш тармоғи (АҲТ) деб аталади. 
Компьютер ва абонент қурилмалари бундай тармоқнинг бўғинлари ҳисобланади, улар 
маълумотларни узатиш каналлари билан ўзаро боғланган шахсий компьютерлар асосида 
тузилиши мумкин. Алоҳида ахборот базалари корхоналар, ташкилотларнинг ҳисоблаш 
марказларида ташкил этилади ва ишлатилади, улар турли соҳалар бўйича ихтисослашган 
бўлиши мумкин. Тақсимланган маълумотлар банки доирасида алоҳида олинган МБ ва 
тармоқнинг алоҳида бўғинлари ўртасида ахборот билан эркин алмашиниш таъминланган. 
Зарурият туғилган ҳолларда алоҳида МБ дан ягона ахборот фонди сифатида фойдаланилиши 
мумкин. Бир нечта ЭҲМ ни АҲТ га бирлаштириш айрим ҳисоблаш марказларини 
бошқаларининг техник воситалари ҳисобига резерв сифатида сақлаб туриш, шунингдек айрим 
марказларнинг ҳисоблаш ресурсларини мураккаб масалаларни ечиш учун бирлаштириш 
имконини беради.
Тақсимланган маълумотлар банклари ва АҲТ ҳудудий тарқоқлиги даражасига кўра 
қуйидагиларга бўлинади: глобал – бир мамлакат ёки бир неча мамлакат ҳудудини қамраб 
олади, минтақавий, муайян ҳудудий минтақалар, вилоятлар ва ҳоказоларни қамраб олади;

Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish