Иккиланган модели. Бундай тизимда олийгох кундузги талабаларни ҳам, қисман кундузги ва
қисман масофали дастур асосида ўқитади. Ҳар иккаласида ҳам дарс жадваллари, ўқитиш
дастурлари, имтиҳонлари ва баҳолаш мезонлари бир хил бўлади. Одатда иккиланган моделни
ривожлантираëтган олийгох кундузги талабалар сони масофали ўқиëтган талабалар сонидан
катта бўлган анаънавий олийгохлардир. Шунинг учун бир университетнинг ўзида икки
шаклнинг биргалигида кўпроқ ўзларида катта ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятига
эга бўлган кундузги талабалар ютадилар. Бундай олийгохларда масофали курслар ҳар доим
ҳам фойда келтирмайди, баъзан у қисман кундузги талабаларни ўқитиш ҳисобидан амалга
оширилади. Бундай ҳолатларда асосий урғу тажрибага, педагогика ва услубий инновациялар
тадқиқотига ва бошқаларга берилади. Масофали ўқитишнинг бундай модели Австралиянинг
янги Англия университети (University of New England, Australia – http://www.une.edu.au) да
ташкил этилган. Аралаш модел. Бу модел университет талабаларини масофали ўқитишнинг
турли шаклларини, аниқроғи шаклларнинг интеграциясини назарда тутади. Масалан, кундузги
шаклда ўқиëтган талабалар масофали ўқитиш курсларининг дастурларидагиларни ёки ушбу
университетининг ўқитувчиси ўқиётган кундузги курслари билан параллел равишда қисман
ўқийдилар. Шунингдек, бу моделда анъанавий курслар доирасида виртуал семинарлар,
тақдимотлар, маърузалар кўринишидаги машғулотлар алоҳида шаклларининг бирлашмаси
бўлиши мумкин. Университет ахборот ва коммуникация технологиялари воситалари билан
қанчалик юқори жихозланган бўлса, шунчалик ўқитиш шакллари турли-туман бўлади.
Интеграллашган бундай курслар Янги Зелландиядаги Массей университетида (Massey
University,
New
Zealand
–
http://www.massey.ac.nz)
ташкил
этилган.
Консорциум. Ушбу модел икки университетни бирлашмасидан иборат. Бунда улар ўқув
атериаллари билан алмашадилар ёки баъзи вазифаларни бўлишиб оладилар. Масалан, бир
университет масофали ўқитиш учун ўқув материаллар ишлаб чиқаради, бошқаси виртуал ўқув
гуруҳларини ўқитувчилар билан таъминлайди ёки масофали ўқитиш дастурларини расмий
акредитациясини ўтказади. Бундай ҳолларда университет бутунлай ëки унинг алоҳида
марказалари, факультетлари, хатто таълим измати бозорида ишлаётган тижорат ёки давлат
ташкилотлари ҳамкор бўлишлари мумкин. Консорциумлар фақат қаттий марказлашган
бошқариш ва яратилаётган ашёларнинг муаллифлик ҳамда материал хуқуқларини риоя этиш
шартларидагина самарали бўлади. Канададаги Очиқ ўқув Агентлиги (Open Learning Agency,
Canada
–
http://www.ola.bc.ca)
консорциумга
мисол
бўлиши
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |