5. Автоном ўқитиш тизимлари. Бундай тизимлар доирасида ўқитиш тўла ТВ ва радиодастур,
шунингдек, қўшимча нашр этилган қўлланмалар асосида ўқитмоқда. Масофадан туриб
ўқитишнинг бундай мисоли сифатида Америка – самоан телевизион лойихасини келтириш
мумкин.
6. Мультимедиа дастури асосида норасмий интеграллашган (бирлаштирилган) масофали
ўқитиш. Бундай дастурлар қандайдир сабабларга кўра мактабни тамомлай олмаган ёши катта
тингловчилар аудиториясига мўлжалланган.
Бундай лойҳалар ушбу дастурга бирлаштирилган расмий таълим дастурининг қисми
(масалан, бундай дастурлар Колумбияда мавжуд) ёки аниқ таълим мақсадига махсус
мўлжалланган (масалан, Британиянинг саводхонлик дастури) ёки махсус саломатлик
профилактикаси дастурига йўналтирилган (масалан, ривожланаётган давлатлар учун) бўлиши
мумкин.
Таълим тизимида қўлланиладиган масофали ўкитиш усулининг ранг баранг шакл ва моделлари
мавжуд. Ушбу усулнинг ранг-баранглиги масофали ўкитиш тизимининг шаклланишидаги
турли шарт-шароитлари билан боғлиқ. У шартларга:
• географик шароитлар (масалан, давлатлар территориясининг кўлами, марказдан узоқда ëки
ажралган
худудларнинг
мавжудлиги,
иқлими
ва
бошқалар);
• давлатнинг компьютерлаштирилганлик ва ахборотлаштирилганлигининг умумий даражаси;
• давлатда транспорт ва коммуникация воситаларининг ривожланганлик даражаси;
•
таълим
соҳасида
мавжуд
анъаналар;
• масофали ўқитиш тизими учун илмий-педагогик ходимларни мавжудлиги ва шу кабилар
киради.
ЮНЕСКО институтининг 2000 йилдаги таҳлилий тадқикот материалларида (“Distance
Education for the Information Society: Policies, Pedagogy and Professional Development”)
келтирилган
масофали
ўкитиш
моделларини
келтирамиз:
Ягоналик модели. Ушбу модел ташкилий тузилишига кўра фақат масофали ўқитишда ва
«масофали» талабалар билан ишлаш мақсадида ташкил этилади. Ўкитиш шундай амалга
ошириладики, бунда таълимнинг кундузги шакли зарур бўлмайди. Барча ўқитиш масофадан
амалга оширилади. Ушбу моделда ўқитишда худудий марказлар бўлиб, уларда талабалар
ўқитувчилардан маслаҳатлар олиши ëки якуний имтиҳон топширишлари мумкин.
Бундай олийгохларда ўқитувчиларга ҳам талабаларга ҳам ўқув фаолиятининг шакл ва
услубларини танлашда катта эркинлик берилади. Вақт ва ўқув жадвалларига қаътий чегаралар
қўйилмайди. Бундай тамойилида ўқитиш Очиқ
университетларда, масалан, Буюк
Британиянинг Очиқ университети (United Kingdom Open University – http://www. open.ac.uk) да
ташкил этилган.
148
Do'stlaringiz bilan baham: |