“Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида интеллектуал салоҳиятли ёшлар
мамалакат тараққиётининг муҳим омили” конференция материаллари.
100
Таълим-тарбия тизимида таянч компетенциялар
Ж. Шодиев, С.Тошниёзова, Д.Назарова-Самарқанд педагогика
коллежи ўқитувчилари.
Ўзбекистон
Республикаси
мустақилликка
эришгандан
сўнг
барча
йўналишлар каби таълим соҳасида ҳам ислоҳотлар амалга оширила бошланди.
Ислоҳотларни ўтказишнинг зарурлиги шундаки, мустақил Республикамиз
жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топиши, илмий-техника ривожланишидан
орқада қолмаслиги учун жаҳон андозаларига мос келадиган салоҳиятли
кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шунга кўра “Таълим
тўғрисида”ги Қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ишлаб чиқилди.
Умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва Олий таълимда
ўрганиладиган фанлар орасида узвийлик ва узлуксизлик таъминлаш мақсадида
барча фанлар бўйича ДТС ишлаб чиқилди, ўқув дастурлари асосида яратилган
дарсликлар тажриба-синовдан ўтказилиб, ҳаётга тадбиқ этилди. Бунда албатта,
таълим-тарбия соҳасидаги илғор мамлакатларнинг ушбу тизим бўйича олиб
бораётган тажрибалари ҳам ўрганилди. Шу билан бирга айрим йўналишларда
самараси юқори бўлмаган ҳолатлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, чет
тилларни ўқитиш анъанавий равишда, илғор ахборот-коммуникацион ва
медиа-технологияларни қўлламасдан ўқитилаётганлиги, бу эса замон талабига
жавоб бермаслиги Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2012
йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги ПП-1875 рақамли қарорида ўз аксини топди. Шунга кўра, мазкур
қарор асосида тадбирлар режаси ишланиб, унда мавжуд ўқув режаси ва
дастурларни “Чет тилларни эгаллашнинг Умумевропа компетенцияси”га мос
равишда қайта ишланиши белгилаб берилди. Хўш,”Компетенциявий ёндошув”
ўзи нима?
“Competence”
сўзи “to compete” сўзидан келиб чиққан бўлиб,
”мусобақалашмоқ”, “рақобатлашмоқ”, ”беллашмоқ” деган маънони беради.
Сўзма-сўз таржима қилинганда, “мусобақалашишга лаёқатлилик” маъносида
келади.
Ўтган аср охирида ўтган таълим бўйича халқаро конгрессда педагог-олим
Жак Делорф таълим таянадиган тўртта устунни таърифлаб берган эди:-бу
билишни ўрганиш, бажаришни ўрганиш, биргаликда яшашни ўрганиш,
1996 йилнинг 27-30 март кунлари Берн шаҳрида Европа Кенгаши дастури
бўйича ўтказилган симпозиумда, таълимни ислоҳ қилиш учун энг муҳим нарса
таянч компетенцияларни белгилаб олиш керак эканлиги, бу эса ўз навбатида
таълим олувчиларнинг муваффақиятли равишда ишлай олишлари ва сўнгра
олий таълим олишлари учун зарурлиги ҳақида масала қўйилади.
Компетенцияларни ишлаб чиқарувчи асосий мутахассислардан бири
В.Хутхамер “Европа ёшлари эга бўлиши керак бўлган” бешта таянч
компетенцияларнинг
таърифларини
келтиради.
Бу
компетенциялар
қуйидагилардан иборат:
-ижтимоий ва сиёсий компетенциялар: жамоада қарор қилишда қатнашиш
Do'stlaringiz bilan baham: |