Microsoft Word 2-декабрь конф-2019 doc


ОЛИЙ КАСБИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН



Download 8,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/123
Sana21.07.2022
Hajmi8,04 Mb.
#834272
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   123
Bog'liq
773-Текст статьи-1813-1-10-20200106

ОЛИЙ КАСБИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ 
Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна 
ТДИУ профессори 
Джураева Мухайё Тураевна
ТДИУ катта ўқитувчиси 
Мусаханова Гулнора Мавляновна 
ТДИУ катта ўқитувчиси 
 
Бугунги кунда узлуксиз таълим тизимининг ҳар бир бўғинида 
таълим мазмунининг мақбул меъёрини танлаб олиш ва таҳсил олувчилар 
мулкига айлантириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, ҳар қайси фан 
ўзининг юзлаб йиллар тараққиёти давомида жуда катта ҳажмдаги 
билимларни тўплаб шиддатли равишда уни орттириб бормоқда.
Маълумки, таълим мазмуни таҳсил олувчиларни маълумотли қилиш, 
тарбиялаш ва ривожлантириш мақсадларини кўзлаб, ўқув муассасасининг 
тури, мақсад ва вазифалари, таҳсил олувчиларнинг индивидуал ёш 
хусусиятлари, ўқиш муддати, шарт-шароити ва кўплаб педагогик, 
психологик, физиологик омилларни ҳисобга олган ҳолда эксперт ва 
тажриба-синов усулида танлаб олинади. Бундан мақбул ахборот ҳажмини 
танлаб олиш ва уни таҳсил олувчилар имкониятларига уйғунлаштириш 
зарурияти келиб чиқади. Зарур ва етарли ўқув материалини ажратиб олиш 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


387 
учун олий таълим муассасаларига қўйилган давлат талабларини 
билишнинг ўзи кифоя. 
Лекин, бу материал таҳсил олувчиларнинг ҳаёти ва саломатлигига 
хавф туғдирмаган ҳолда ўз касбий функцияларини оқилона бажариш, 
юқори сифат ва самарадорликка эришиши, ҳамкасблари билан тўлақонли 
фикр алмашиши, мушоҳада юритиши, мураббий ва тажрибаси катта 
шахслардан маслаҳат сўраши, ёшларга йўл-йўриқ кўрсатиши, мустақил 
ҳолда ўз билими ва тажрибаларини ошириш ҳамда ижодиёт билан 
шуғулланишига имкон бериши ҳам зарур. 
Шу пайтгача олий таълим муассасаларида ўрганилаётган ўқув 
предметларининг мазмунида объектларнинг маълум бир алоҳида 
жиҳатлари ўрганилиши кўзда тутилган бўлиб, мажмуавий муаммо 
сифатида талқин этилмаган. Бунинг натижасида ўрганилган билимлар 
лавҳалар шаклида шаклланиб, кўп ҳолларда мажмуавий муаммоларни 
мустақил ва ижодий ечимини топишга имкон бермайди. 
Умуман олганда, таълим мазмуни мавзу матнлари, топшириқлар, 
саволлар, чизмалар, жадваллар, мисол ва масалалар, далиллар, теоремалар, 
таърифлар, аксиома, ғоя ва қарашлар, техник воситалар ёрдамида намойиш 
этиладиган ахборотлар, дидактик аниқликлар, қоидалар, шартли белгилар 
ва шу кабиларда ўз ифодасини топади. 
Ҳозирги замон ва истиқбол талаблари, фан, техника ва ишлаб 
чиқариш технологияларининг ривожланганлик даражасини ҳисобга олган 
ҳолда таълим мазмунини ислоҳ қилиш, ўқув предметлари мазмунида 
асосий тушунча ва ғояларнинг аниқ ҳамда тушунарли баён этилишини 
таъминлаш; таҳсил олувчиларнинг ақлий ва жисмоний зўриқишларини 
бартараф этиш; ўқув материалининг мураккаблиги ва ҳажмини ҳаддан 
ташқари ортиб кетишини олдини олиш; таълим мазмунининг амалиёт 
билан алоқасини кучайтириш; таълим-тарбия жараёни иштирокчилари 
орасида онгли муносабатни таъминлаш давр заруриятидир. Чунки, ортиқча 
юклама таҳсил олувчининг ўзи яхши кўрган машғулоти билан 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


388 
шуғулланишга, мустақил ва ижодий ишлашига имкон бермайди. Шунинг 
билан бирга ўз кучи ва имкониятига ишончини йўқотади, ўқиб ўрганишга 
бўлган қизиқишини сўндиради. 
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, жамиятда рўй берадиган 
иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли 
муносабатда бўлишда, иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ 
қилиш жараёнлари моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган билимларни 
беришда «Иқтисодиёт назарияси» фанининг роли беқиёсдир. Бугунги 
кунда ёш авлодда бунёдкорлик ғояларини шакллантириш, маънавий 
дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини ошириш каби муҳим 
вазифаларни бажариш орқали мазкур фаннинг аҳамияти тобора ошиб 
бормоқда.
Ушбу иқтисодий муаммоларни тезроқ ҳал қилиш, уларнинг ечимини 
излаб топиш кўп жиҳатдан кишиларнинг иқтисодиёт сирларини, айниқса 
бозор ва бозор иқтисодиёти муносабатларининг мазмунини, уларнинг 
талаблари ва хусусиятларини, қонун-қоидаларини, амалга оширилаётган 
иқтисодий ислоҳотларнинг, уни чуқурлаштиришнинг, иқтисодиётни 
эркинлаштиришнинг мақсади ва моҳиятини чуқурроқ билишларига 
боғлиқдир.
Инсон 
томонидан 
яратилган 
товарлар 
ва 
хизматларнинг, 
ресурсларнинг ҳаракати бўйича такрор ишлаб чиқариш қуйидаги фазалар 
бирлигидан иборатдир:
1)
ишлаб чиқариш жараёни;
2)
айирбошлаш жараёни;
3)
тақсимлаш жараёни;
4)
истеъмол қилиш жараёнларига талабалар диққат-эътиборини қаратиб, 
улар ҳақидаги маълумотларни таҳсил олувчилар мулкига айлантириш 
тадбирларини кўриш имконини беради.
Тадқиқотларимиз 
ушбу 
методика 
юқори 
сифат 
ва 
самара 
кўрсаткичларига олиб келишига ишонч ҳосил қилдик. Шунингдек, бу 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


389 
методика 
таҳсил 
олувчиларда 
мустақил 
ўқиб-ўрганишга, 
ижодий 
изланишга ундовчи омил бўлиб ҳам хизмат қилади. 
Олий таълим муассасалари замон талабларига мос, меҳнат бозорида 
рақобатбардош мутахассислар тайёрлашни кўзда тутар экан, бу муаммо 
бевосита ўқув муассасаларида ўтказиладиган машғулотларда ўзига хос 
мўлжал бўлиб хизмат қилади. Ана шу ижтимоий буюртмадан ҳар бир 
машғулот мақсадини аниқлаб олиш, унга оқилона эришиш йўлларини 
тўғри танлаш муҳим аҳамият касб этади. Агар мақсадимиз юксак 
маънавиятли мутахассис тайёрлаш бўлса, бундай фазилат нималар асосида 
ва қандай шаклланади, деган саволга жавоб беришга тўғри келади. 
Биз юксак касбий маънавият деганда-мутахассиснинг билими ва 
касбий иш ҳаракат усулларини санъат даражасида такомиллашиб ҳаётий 
эҳтиёж 
даражасига 
кўтарилишини 
тушунамиз. 
Юксак 
касбий 
маънавиятнинг 
сарчашмаси 
бизнинг 
назаримизда, 
тушунчаларни 
ўзлаштириш ҳисобланади. Чунки, тушунча - ўрганилаётган объект 
(предмет, ҳодиса, жараён, шахс каби)ларнинг муҳим хусусиятларини, алоқа 
ва муносабатларини ўзида акс эттирувчи тасаввурдир. Тасаввур, ўз 
навбатида, шахс онгининг маҳсули бўлгани учун шахсий тасаввур ҳақида 
гапириш мумкин. 
Фанда тушунчанинг турли жиҳатлари тадқиқ этилади. Масалан, 
файласуфлар, тушунча-объект моҳиятининг инсон онгидаги инъикоси 
сифатида қарасалар, мантиқ илмида тафаккурнинг бошланғич шакли, 
тилшуносликда-унинг 
мазмун 
билан 
номи 
орасидаги 
мослик, 
психологияда-шахснинг 
ривожланиш 
даражасига 
боғлиқ 
ҳолда 
ўзлаштириш қонуниятлари, педагогикада ўқув материалининг муҳим 
бирлиги, 
методикада 
уларни 
талабалар 
онгида 
шакллантириш, 
ривожлантириб билим, иш-ҳаракат усуллари (кўникма ва малака) ва 
шахсий маънавият даражасига етказиш омиллари тадқиқ этилади. 
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, тушунча ўрганилаётган объектнинг 
барча муҳим жиҳат ва хусусиятларини ўзига қамраб ололмайди. Ана шунга 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


390 
кўра, билим-объект ҳақидаги ўзаро узвий алоқадор тушунча, ҳукм ва 
хулосалар мажмуасидир. 
Шахс томонидан ўрганилаётган объектни идрок этиш билан унинг 
маълум жиҳатлари, хусусиятлари, миқдорий ва сифат кўрсаткичлари 
аниқланади. Диалектик нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, 
ўрганилаётган объект ҳақидаги ўзаро боғлиқ тушунчалар устида фикр 
юритиб мантиқий хулосага келинади ва шундан сўнг ушбу объект ҳақида 
шахсий ҳукм чиқарилади ва у билимнинг асоси деб қаралади. 
Демак, билимга эга бўлиш-объект хусусиятларини идрок этиш, унинг 
муҳим жиҳатларини ажратиб олиб тушунчаларда ифодалаш, бошқа 
объектлар билан қиёслаб хулоса ва ҳукм чиқариш, уларни умумлаштириш 
каби кўп босқичли, мураккаб жараёндир. 
Билимларни амалиётда қўллаш, моддий ва маънавий неъмат яратиш 
жараёнида иш-ҳаракат усуллари (кўникма ва малака)га айлантирилади. 
Иш-ҳаракат усулларининг қандай даражада шакллантирилганлигига қараб, 
уларни кўникма ёки малака деб айтилишини психология фанида 
ўрганилганлиги боис, биз уларни, юқорида айтилганидек, иш-ҳаракат 
усуллари деб айтиш билан чегараланамиз. Лекин шахсий иш-ҳаракат 
усуллари кўп марта такрорланиши натижасида сайқалланиб, ривожланиб 
бориб касбий маҳоратга айланиши исбот талаб қилмайди. Маълумки, 
касбий иш-ҳаракат усуллари ривожланиб маҳорат даражасига кўтарилган 
шахсни жамият ҳар доим ҳам юксак қадрлаган.
Иқтисодиётга йўналтирилган олий таълим муассасаларида эса, 
инсониятнинг яшаши ва унинг камол топишини таъминлайдигани моддий 
ва маънавий неъматлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат 
бўлган иқтисодий фаолиятни ташкил этиш, иқтисодий тушунча, қонун-
қоида, тамойиллари, ҳаётий эҳтиёжлар (иқтисодий, ижтимоий, маданий, 
маънавий, сиёсий эҳтиёжлар) ҳақида талабаларда касбий билим ва иш-
ҳаракат усуллари таркиб топтирилади. Талабалар томонидан ўзлаштирилган 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


391 
бу билим ва иш-ҳаракат усуллари уларнинг амалий фаолиятларида бир неча 
марта такрорланиб, такомиллашади.
Шу боис, талабаларда тизимли билимни шакллантириш асосий 
мақсад ҳисобланади. Бу мақсадга эришишда ўқув материалининг 
мураккаблиги, 
умумлашганлик 
даражаси, 
алоқадорлиги 
каби
хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. Педагогикада ўқув материали 
мураккаблигининг умумлашганлик даражаси, мавҳумлиги, унинг ички ва 
ташқи алоқалари орқали аниқланади. Тушунчалар қанча мавҳум бўлса, улар 
ўзлаштириш шунча мураккаб бўлади. 
Ана шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, далиллар осон, 
сабаб-оқибатли муносабатларни, алоқадорликни талаб қилувчи материллар 
эса қийин бўлишини таъкидлаш кифоя. Шунингдек, фанга оид ушунчаларни 
талабалар томонидан ўзлаштирилишида уларнинг алоқадорлигини, яъни 
алоқалари сонини ҳам ҳисобга олиб иш кўриш зарур. Олимларнинг 
фикрича, бир, икки алоқадорликка эга тушунчалар осон, учтадан олтитагача 
алоқадор тушунчалар ўртача, етти ва ундан ортиқ алоқадорликка эга 
тушунчалар қийин ҳисобланади. 
Ўқитувчи 
ўқув 
материалини 
таҳлил 
қилиб, 
унинг 
барча 
хусусиятларини шунингдек қийинлик даражасини аниқлаб олгандан сўнг, 
унга мос таълим шакли, методи ва воситаларини танлайди, талабалар билан 
монологик, диалогик ёки ўзаро фикр алмашиш кўринишида мулоқот ҳамда 
муносабатда бўлади. Имкон қадар ўрганилаётган объектни талабалар 
томонидан бевосита идрок этиб мушоҳада юритишлари учун шарт-шароит 
яратади. 
Шундай қилиб, мутахассислик фанларини ўқитиш жараёнида 
инновацион технологиялардан фойдаланишда ўқув фанининг мақбул 
мазмунини танлаб олиш таҳлили жараёнида касбий таълим амалиётида 
ўқув лойиҳалардан фойдаланишни ўқув жараёнига татбиқ этиш 
лозимлигини 
кўрсатди. 
Бу 
эса, 
ўқув 
ахборотини 
ўрганишни 
жадаллаштиради ва таълим сифатини таъминлашга имкон беради. Ушбу 
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)


392 
технология таълим жараёнини индивидуаллаштиради, ўқув фаолияти 
давомида талабаларнинг ўзини-ўзи идора қилишини таъминлайди.
 

Download 8,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish