БЎЛАЖАК РАҲБАР ХОДИМЛАР ТАЙЁРЛАШГА ҚЎЙИЛАДИГАН
ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАЛАБЛАР
Акбарова Сайёра Шухратовна
ТДИУ “Касб таълими (иқтисодиёт)”
кафедраси ассистенти,
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
382
Очилова Гулноза Одиловна
ТДИУ “Касб таълими (иқтисодиёт)”
кафедраси катта ўқитувчиси
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация қилиш
ва бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш
билим олишга, иқтисодиёт сир-асрорларини ўрганишга бўлган ҳаракатни,
фанни чуқур ўрганишга бўлган талабларни ҳам кучайтиради. Бу эса ўз
навбатида, иқтисодий қонунларни яхши биладиган, турли вазиятларни
таққослаш, иқтисодий ресурслар чекланганлиги шароитида самарали
хўжалик юритиш учун муқобил вариантларни тўғри танлаш ва қарор қабул
қилиш малакасига эга бўлган бўлажак раҳбар ходимлар тайёрлашни ҳам
талаб қилади.
Ҳозирги кунда таълим жараёнини, олий таълимнинг ўқув режа ва
дастурларини янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини кенг
жорий этиш, магистратура илмий-таълим жараёнини сифат жиҳатидан
янгилаш ва замонавий ташкилий шаклларни жорий этиш асосида янада
такомиллаштириш асосий ва бош мақсад бўлиб қолмоқда.
Давлатнинг таълим сиёсатидаги бош масаласи, малакали ҳар
томонлама камол топган инсонни тарбиялаш, бўлажак раҳбар ходимларлар
тайёрлашни меҳнат бозори талабларига мослаштиришдир. Таълимни
ижтимоий жиҳатдан аҳамияти кўп жиҳатдан ёшларнинг иқтисодий
тайёргарлиги билан аниқланади. Бўлажак раҳбар ходимларлар иқтисодий
масалаларни тушуниши, иқтисодиётдаги турли тенденцияларни аниқлай
билиши, амалий фаолиятга тайёр бўлиши лозим.
Иқтисодий таълим стратегияси давлатнинг стратегик мақсадларига
бўйсунган ҳолатда келиб чиқади. Таълим тизими ривожланишининг
стратегияси
доирасида
ривожланиш
таълим
жараёнининг
ўзини,
мазмунини ислоҳ қилиш заруриятини келтириб чиқаради.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
383
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда иқтисодий таълимга қуйидаги
талаблар қўйилади:
-
сифатлилик, яъни ёшлар талаб қилинган даражада билим, малакага
эга бўлиши;
-
барча ёшлар иқтисодий билимларни ўрганиши;
-
самарали бўлиш, яъни таълим-тарбияга сарфланган харажатлар
албатта максимал самара бериши керак.
Иқтисодий билим бир бутун ҳолда – бу реал дунёда иқтисодий
ҳодисаларни инсон томонидан ўрганиш натижасидир. Илмий билишнинг
биринчи
босқичида
иқтисодий
фикрларнинг
шаклланиши,
уни
ривожланишида энг йирик илмий мактабларнинг тутган ўрни ўрганилади.
Бирон бир мактаб берилган саволга, масалага аниқ жавоб бермайди, лекин
уларни интеграцияси энг асосийси фикрлашга, таҳлил қилишга ўргатади.
Иқтисодий саводхонлик инсонни иқтисодий фаолият субъекти сифатида
қаралган ҳолда уларни келажакда эҳтиёжларини қондириш учун самарали
танловни ўрганиш, бунинг учун эса иқтисодий фаолият тузилиши, унда
ўзининг ўрнини ҳис этиши, замонавий иқтисодий хулқ-атвор нормаларини,
иқтисодий маданиятли бўлиш, ресурсларга тежамкорлик муносабатларини
тарбиялашдан иборат.
Иқтисодиётга
йўналтирилган
таълим
муассасаларида
таълим
берувчи ўқитувчилар эса қуйидаги мақсадни амалга оширишга ҳаракат
қилишлари лозим:
Миллий
мустақиллик
халқимизнинг
тарихий,
интеллектуал,
маънавий ва иқтисодий меросини ўрганиш, иқтисодиёт илми ривожига
улкан ҳисса қўшган олимларнинг илмий меросидан кенгроқ равишда
раҳбар ходимларларни хабардор қилиш ҳамда янги иқтисодий маданият ва
тафаккурни шакллантириш.
Бўлажак раҳбар ходимларга замонавий тадбиркорлик сирларини
сингдириш, жамият тараққиётида бўлаётган ўзгаришларни иқтисодий
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
384
моҳиятини англаш, таҳлил қилиш, қарор қабул қилиш, ҳаётий
вазиятлардан энг кам йўқотишлар билан чиқиб кетиш.
Шунинг учун ҳам асосий диққат умумий иқтисодий саводхонликни
оширишга қаратилади. Буни амалга ошириш кўп жиҳатдан раҳбар
ходимларлар
ҳаракати
ва
маҳоратига
боғлиқдир.
Олий
таълим
муассасаларининг
аҳамияти
фақат
аждодларнинг
турли
фаолият
соҳасидаги тажрибаларини тўпловчи ва жамиятнинг янада ривожланиши
учун пухта замин ҳозирловчи муассаса сифатида тан олиниши билангина
эмас, балки улар самарали фаолият кўрсатиши учун зарур ресурсларни
бунёд этиши билан ҳам белгиланади.
Бўлажак раҳбар ходимлар камолотида берилаётган мустақил ўқув
топшириқлари, муаммоли ечимга қаратилган мунозарали дарс шакллари ва
аудиовизуал
воситаларга
асосланилган
ўқув
материаллари
кучли
ижтимоийлаштирувчи таъсир аҳамиятига эга. Айнан мана шундай ўқитиш
усуллари воситасида бўлажак мутахассисларни олий таълимдаги ўқув
фаолиятига тайёрлаш, мантиқий ва танқидий тафаккурини шакллантириш,
мавжуд қобилиятларини юзага чиқаришга имкон яратилади. Бу эса ўз-
ўзидан педагог-талаба ҳамкорлигини талаб этадиган педагогик
фаолиятдан иборат бўлади. Педагог одатда ўқитиш давомида талабалар
ўқув маълумотларини қанчалик ўзлаштирганликлари, аниқ билимларга эга
бўлганликларидан хабардор бўлсагина, талабани янги билимлар билан
қуроллантира олади. Шунга кўра ўқитувчи талаба ўқув ахборотлари,
маълумотларининг мазмунини тушуниши, ўзлаштириб олиши ва амалда
қўллай олишини ўргатишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бу одатда ўқув
мақсади деб юритилади. Зеро, у таълим жараёни охирида кутилаётган
натижа тавсифидир. Таълим жараёни икки жонли мавжудотнинг
иштирокида кечганлиги сабабли педагог ўргатиш мақсадини, талаба эса,
ўрганиш мақсадини амалга оширади.
Ҳозирги кунга келиб, илмий-техникавий тараққиёт шу қадар жадал
суръатлар билан ривожланмоқдаки, мутахассис кадрларнинг касбий
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
385
билимлари ҳар йили маълум даражада қадрсизланмоқда ҳамда уларни тез-
тез янгилаш эҳтиёжи сезилмоқда. Бозор иқтисодиёти, рақобат шароитида,
техника ва технологиялар жадал ўзгараётган шароитда кадрларнинг
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш катта аҳамият касб этади.
Узлуксиз таълим тизимида дарс ва бошқа турдаги барча ўқув
машғулотларини мукаммал ташкил қилиш – педагогларнинг биринчи
навбатдаги вазифасидир. Юқори савияда ўтказилган машғулотлар ёшлар
онгида
узоқ
сақланади,
уларда
имон-эътиқод
ва
мафкуранинг
шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. Раҳбар ходимларнинг касбий
фазилатлари: ўз соҳасининг пухта билимдони бўлиш, касб-ҳунар
сирларини содда усулда ўргата олиш, ҳаётий тажрибалари асосида
тарбияловчилик, шахсий намуна бўла олишлик ва бошқаларни ўз ичига
олади.
Мамлакат
иқтисодиётини
ривожлантиришда
мутахассислар
тайёрлаш тизимига илм-фаннинг узвий равишда кириб бориши учун
қуйидагилар зарур:
таълимда илғор педагогик технологияларни яратиш ва ўзлаштириш
юзасидан мақсадли инновация лойиҳаларини шакллантириш ва амалга
ошириш йўли билан илм-фаннинг таълим амалиёти билан алоқасини
таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
олий таълим муассасаларида юқори малакали мутахассислар
тайёрлаш сифатини ошириш, ёшларнинг илмий ижодиётини ҳар
томонлама қўллаб-қувватлашга эришиш;
олий таълим муассасаларида илм-фанни ривожлантиришда халқаро
илмий
ҳамжамиятга
интеграциясини
фаоллаштириш,
ривожланган
мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларида мақола чиқаришларини
ривожлантириш, таълим соҳаси ва мутахассислар тайёрлашни янада
такомиллаштириш.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон иқтисодиётини модерниза-
циялаш шароитида хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
386
идоралари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва бошқа кўплаб мулкчилик
шакллари ўз фаолиятларини янги иқтисодий бозор ўзгаришларига
мослаштиришлари учун уларда фаолият кўрсатувчи бошқарув ходимлари,
олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари замонавий
иқтисодиёт фанларидан ва уларни ривожланиш жараёнларидан хабардор
бўлишлари ҳамда ўз соҳалари бўйича ўтаётган фанларининг ютуқларидан
ўз фаолиятларида ишлата олишлари муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |