Participation Index) ҳисобланади. Ўзбекистон 2014 йилда 71-ўринда бўлган
бўлса, 2016 йилда 47та поғонага кўтарилиб, рейтингда 24-ўринни эгаллади.
Сўров натижаларига кўра, алоқа порталлари (e-kommunal.uz), Очиқ
маълумотлар портали (data.gоv.uz) ва қонун ҳужжатларини муҳокама
қилиш порталининг (regulation.gov.uz) ишга туширилиши жамоатчилик
билан очиқлик, ошкоралик ва самарали мулоқотни таъминлашнинг асосий
омили бўлди.
Юртимизда электрон ҳукумат тизими кундан-кунга ривожланиб
бормоқда. Унинг асосий вазифаси эса аҳоли учун ҳақиқатда фойдали
бўлган халқнинг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда давлат
хизматларини тақдим этиш тартибини доимо такомиллаштириб бориш,
хусусан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига электрон хизматлар
кўрсатиш бўйича интерактив фаолиятни таъминлашдир.
Яширин иқтисодиётнинг жамиятга таъсири ва бартараф этиш
йўллари
Маджидов Р.Р.
Набиева Д.
ТДИУ МЕКР-10 гуруҳи магистри
Кейинги вақтда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича
изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат органлари ва бошқа
ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда жисмоний ва юридик
шахсларга хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари босқичма-
босқич жорий этилмоқда.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
376
Шу билан бирга, соҳадаги ишлар ҳақиқий аҳволининг таҳлили
марказлашган маълумотлар тизимига интеграцияни таъминлайдиган ягона
ахборот-технологик платформанинг мавжуд эмаслиги натижасида жорий
этилаётган дастурий ҳужжатлар тарқоқ эканини кўрсатмоқда.
Рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар
яратиш, давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, ундан
фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, замонавий инфратузилмани
қўллаш мақсадгамувофиқ.
Мамлакатимизда
тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
борасида
муайян ишлар олиб борилмоқда. Бу борада Президент томонидан фармон,
қарорлар имзоланиб, қонунлар қабул қилинмоқда. Энг қувонарлиси,
тадбиркорлар эришган ўз сармоялари орқали оила бюджетини, қолаверса,
мамлакатимиз тараққиётини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётгани
эътирофга лойиқдир. Аммо беш қўл баробар эмас деганларидек, ҳамма
жойда ҳам мутасаддилар ислоҳотларни тўлақонли амалиётга жорий
этмоқда ёки барча тадбиркорлар ҳам яратилаётган имкониятларни
суиистеъмол қилмасдан қонуний равишда ишламоқда деб айта олмаймиз.
Бу эса ўз-ўзидан мамлакатимизда яширин иқтисодиётнинг улуши
ортишига ва давлатимиз иқтисодиётини ўсишига салбий таъсир
қилаётгани ачинарли ҳолдир.
Яширин иқтисодиёт бу иқтисодий фаолиятни жамиятдан яшириш ва
давлат
томонидан
назорат
ҳамда
ҳисоботи
юритилиши
олиб
борилмаслигини, шу билан бирга иқтисодиётнинг кузатиб бўлмас ва
норасмий қисмидир.
Оддий қилиб айтадиган бўлсак, яширин иқтисодиёт мавжуд қонун ва
жамият қоидаларини четлаб ўтувчи жамиятдаги фуқароларнинг иқтисодий
алоқалари десак ҳам бўлади.
Хўш, яширин иқтисодиёт қаердан пайдо бўлади ва қачон
ривожланади?
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
377
У аввало, жамиятда иқтисодий фаолиятни кенг жамоатчиликдан
яшириш учун қулай бўлган тақдирда ва бунга шароит мавжудлигида пайдо
бўлади.
Яширин иқтисодиётнинг ривожланишига қуйидагилар сабаб бўлади:
солиқларнинг оширилиши;
турли хил лицензия, сертификат ва рухсатномалар олинишида кўзда
тутилмаган харажатларнинг мавжудлиги;
хомашё маҳсулотлари етказиб берилишида тегишли ҳужжатларни
расмийлаштиришдаги қийинчиликлар.
Яширин иқтисодиётда валюта қора бозорининг ўрни жуда катта
ҳисобланади. Бизнинг мамлакатда ҳам энг йирик нақд пул айланмалари
хорижий валюта бўлмиш АҚШ долларида амалга оширилади (ноқонуний
йирик битимлар, уй-жой, автомобиль олди-сотдиси ва бошқа кўплаб
товарлар олди-сотдиси йиғиндиси).
Банкдан ташқари айланаётган ушбу хорижий валютанинг миллий
валютамиз сўмга нисбатан етказаётган бевосита зарари охир-оқибат
сўмимизнинг қадрсизланишига ўзининг билвосита таъсирини кўрсатмоқда.
Аксарият маҳсулотларнинг четдан нақд пулга сотиб олиб келтирилиши ёки
хуфёна битимлар туфайли маҳсулотларнинг мамлакатимизга олиб кириб
сотилиши кўп жиҳатдан солиқдан яширган ҳолда фойда кўриб ишлаётган
тадбиркорлар ва уларни қўллаб-қувватлаб турган бошқа шахсларга қўл
келмоқда.
Асосийси,
ўз
тадбиркорлиги
ёки
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотларнинг
реализация
қилинишига,
рақобатбардош
маҳсулотларнинг ишлаб чиқилишига мисли кўрилмаган даражада зиён
етади.
Оддий тушунтирадиган бўлсак, масалан текстил фабрикасида тайёр
ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи хуфёна ишлаб
чиқарилган маҳсулотникидан юқори бўлиши табиий, сабаби, фабрика
ходимларга иш ҳақи, ишлаб чиқаришдаги асосий воситалар амортизацияси
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
378
ва шунга ўхшаш харажатларни қоплаши зарур. Булар эса маҳсулот
таннархида ўз аксини топади.
Яширин цехда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархида бу
харажатлар йўқлиги сабабли, бозорда фабрика маҳсулотининг сотилишида
қийинчиликлар олиб келади.
Ривожланган
давлатларда
яширин
иқтисодиётнинг
ижобий
тарафлари ҳам кузатилган. Масалан, Европа мамлакатларида турғунлик,
кризис пайтида иш ўринлари қисқарган шароитда ходимлар норасмий
секторларда вақтинча ишлаб турганлар. Бу эса ушбу ишсиз қолган
ходимларни оч қолиш ва қийинчиликларга дуч келишдан сақлаб қолган.
Шунинг учун ҳам айрим ривожланган давлатларда йиллик ялпи ички
маҳсулотнинг 14-15 фоизи миқдорида яширин иқтисод оптимал ҳажм деб
ҳисобланади.
Яширин иқтисодиёт ҳали ҳеч бир мамлакатда юз фоиз йўқ
қилинмаган. Айрим экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда яширин
иқтисодиётнинг ЯИМдаги ҳажми 50 фоиз атрофида.
Агарда рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 2019 йилда
республикамизда Давлат бюджети даромадлар қисми 102,6 трлн сўмни
ташкил қилмоқда. Ялпи ички маҳсулот қиймати 424 трлн сўм қилиб
белгиланди. Шунда экспертлар фикрига кўра, яширин иқтисодиётнинг 50
фоиз улуши 212 трлн.сўмни ташкил этмоқда. Ушбу суммадан яширин
иқтисодиётнинг
оптимал
ҳажми
15%
(424*15%=64)ни
чиқариб
ташланганда, 148 трлн сўм (212-64) маблағ иқтисодиётдан ташқарида
айланаётгани маълум бўлади. Агарда биз ушбу маблағнинг белгиланган
тартибда қонуний айланмасига эриша олсак, Давлат бюджетига солиқлар
тўланиши натижасида қўшимча ўртача 15-20 трлн.сўм (2,3 млрд АҚШ
долларига тенг) маблағ туширилиши мумкин.
Бугунги кунда битта умумтаълим мактабини янгитдан қуриш учун
ўртача 5 млрд сўм маблағ сарфланади. Демак, бир йиллик яширин
иқтисодиёт келтираётган зарарга тенг маблағни 4 мингга яқин умумтаълим
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
379
мактаблари қуриш ёки аҳоли турмуш шароитларини янада яхшилаш учун
йўналтириш имкони пайдо бўлади.
Шунингдек, яширин иқтисодиётнинг жамиятдаги таъсири бу
авваламбор жамиятнинг даромадлари қайта тақсимланишида камчилик
гуруҳлари (яширин тадбиркор ва ишбилармонлар) кўпчиликка нисбатан
ортиқча тақсимланиши натижасида аҳолининг ўзига тўқ ва кам
таъминланган қатлами ўртасидаги тафовутнинг ошишига олиб келади.
Бу масалада ривожланган давлатларнинг босиб ўтган йўллари чуқур
таҳлил қилиниб, ўзимизга мос бўлган йўналишларга таяниб, босқичма-
босқич амалга ошириш лозим деб ўйлайман.
Кўплаб ривожланган мамлакатларда яширин иқтисодиётнинг улуши
ва таъсирини минимал даражада камайтиришга эришилган. Бу эса оддий
аҳоли турмуш даражаси юқори даражада бўлишига замин яратган.
Аввало, яширин иқтисодиёт билан шуғулланадиган тадбиркорларни
аста-секинлик билан қонуний белгиланган тартибда ишлашга ўргатишимиз
лозим бўлади.
Тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланган ва ўз
даромад-ларини яширган барча тадбиркорлик субъектларига амнистия
қўллаш, яъни белгиланган амнистия муддати ичида тадбиркорлар ўз
даромадларини ҳеч қандай тўсиқсиз ва ортиқча текширувларсиз қайд этиб,
легаллаштиришлари ҳамда фаолиятларини давом эттиришлари учун
қонуний чоралар кўриш мақсадга мувофиқ.
Ўзбекистонда валюта қора бозорини йўқ қилиш учун ноқонуний
валюта
қора
бозорларини
қонунийлаштирган
ҳолда
белгиланган
интерваллар доирасида бозор нархларида савдо қилувчи валюта
айирбошлаш шохобча-ларини ташкил қилиш даркор. Нақд хорижий
валютани бемалол расмий солиқ тўлаб фаолият юритадиган хусусий
шохобчаларда алмаштириш имконини бериш керак. Шундан сўнг яширин
савдо қилаётган валюта сотувчиларни қаттиқ жазолаш лозим.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
380
Давлат томонидан нақд пулсиз савдо қилаётган тадбиркорларга
имтиёз преференциялар бериш орқали қўллаб-қувватлаш мамлакатимиз
иқтисодиёти барқарорлигини янада таъминлашда муҳим аҳамият касб
этади.
Масалан, ривожланган давлатларда бугунги кунга келиб нақд пул
муомаласи максимал даражада қисқартирилган, барча пул айланиши банк
орқали амалга оширилиши давлат иқтисодиётининг ривожланишига олиб
келиши ҳеч кимга сир эмас.
Мамлакатимизда
кейинги
икки
йил
давомида
яширин
иқтисодиётнинг таъсирини камайтириш бўйича бир қанча ишлар олиб
борилди, масалан 2017 йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги,
2018 йилда эса “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга
қарши
конвенциясига
Ўзбекистон
Республикасининг
қўшилиши
тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Шунингдек, коррупцияга қарши самарали курашиш мақсадида
жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Коррупцияга
қарши кураш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси ташкил этилди. Унинг
асосий вазифаларидан бири барча қонун ва қонуности ҳужжатларида
коррупция аломатлари мавжуд бўлган нормаларни аниқлаш ва бартараф
этишдир.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини бешта устувор
йўналиш бўйича Стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий
ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида хам
“яширин иқтисодиёт”нинг омилларини соҳалар ва тармоқлар кесимида
таҳлил қилиб, уни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини
тасдиқлаш кўзда тутилган. Унда:
иқтисодий фаолиятни легаллаштириш юзасидан қўшимча чораларни
аниқлаш;
солиқ
юкини
камайтириш
ва
солиқ
маъмурчилигини
такомиллаштириш;
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
381
импорт қилинган товарларнинг ҳисоботларини электрон тарзда
шаклланишини таъминлаш;
нақд пулсиз ҳисоб-китобни рағбатлантириш механизмини ишлаб
чиқиш;
айрим товарлар учун идентификация маркировка қилишнинг ягона
тизимини жорий этиш ва солиқ органлари томонидан маҳсулотни ҳисобга
олишнинг электрон базасини яратиш;
электрон тижорат фаолиятини қонунийлаштириш ва назорат қилиш
механизмини жорий этиш;
кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситалари олди-сотдиси
ва бошқа йирик миқдордаги битимлар бўйича ҳисоб-китобларни банк
орқали амалга ошириш учун қулай шароит яратиш;
тадбиркорлар фаолиятига давлат идоралари томонидан ноқонуний
аралашувлар фактларига қатъий йўл қўймаслик;
давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш
борасида бажарилиши лозим бўлган ишлар мужассамлашган.
Шу билан бирга “Рақамли Ўзбекистон-2030” “йўл харитаси”
тасдиқланиши назарда тутилган. Унда давлат хизматларини кўрсатиш,
давлат бошқаруви, иқтисодиётнинг барча тармоқлари, хизмат кўрсатиш
соҳаларида рақамли трансформация қилиш кўзда тутилади. Бизнес
харажатлари ва маъмурий юкламани камайтириш мақсадида маъмурий
тартиб-таомилларни
рақамлаштириш,
барча
маъмурий
тартиб-
таомилларни хатловдан ўтказиб, ягона ҳужжатда жамлаш ҳамда алоҳида
қабул қилинган регламент ва қарорларни бекор қилиш кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |