Рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш истиқболлари, муаммолар ва
имкониятлар
Маджидов Р.Р.-ТДИУ
"Эконометрика" кафедрасининг
катта ўқитувчиси
Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича изчил
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат органлари, турли
ташкилотларда электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда жисмоний ва юридик
шахсларга масофавий хизмат кўрсатиш учун электрон тижорат тизимлари
босқичма-босқич жорий этилмоқда.
2020-2025 йилларда Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини
ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Унинг стратегик мақсади – электрон ҳукумат тизимининг кейинги
босқичига ўтиш, интеграциялашган ҳукуматни ривожлантиришга кўмакла-
шишдир. Бунда асосий эътибор давлат органларининг ахборот тизимлари,
ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини жорий этиш ҳамда
ривожлантиришда
ягона
технологик
ёндашувни
амалга
ошириш,
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
360
маълумотларни марказлашган ҳолда сақлаш, ишлов бериш ва алмашиш
тамойилини таъминлаш, “Электрон ҳукумат” тизими иштирокчиларининг
ўзаро келишилган, бир-бирини тўлдирувчи ва бирлаштирилган усуллари
ва ёндашувларини қўллашга қаратилган.
Ҳозир жаҳоннинг турли мамлакатларида молиявий технологиялар,
ер ресурсларини бошқариш, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим
соҳаларида блокчейн тизимидан фойдаланилади. Блокчейн тизими ҳар
қандай
соҳанинг
шаффофлик
даражасини
оширади,
коррупция
ҳолатларининг камайишига хизмат қилади.
Айнан рақамли иқтисодиёт кириб келиши билан рақамли
платформалар яратиш ва тез суръатларда ўсиб бораётган рақамли
маълумотларни монетизация қилиш муаммолари вужудга келмоқда. Бунда
қиймат ярата олиш йўлларини, мазкур жараёнлардаги тўсиқларни
бартараф этиш воситаларини аниқлаш муҳимдир. Бу қийматни яратиш ва
тарқатиш салоҳиятини, қийматни янгилаш, бошқариш ҳамда қийматни
қўлга киритиш шаклларини тушуниш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги
«Рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
мақсадида
рақамли
инфратузилмани
янада
модернизация
қилиш
чора-тадбирлари
тўғрисида»ги ПҚ-4022-сон
қарори
ижросини таъминлаш мақсадида 2019-
2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш
Концепцияси қабул қилинди.
«Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-
қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «UZINFOCOM давлат
ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона
интегратор» МЧЖнинг устав капиталидаги давлат улушини камида 51
фоизга ошириши керак.
Бугунги
кунда
рақамли
иқтисодиёт
энг
кўп
ривожланган
мамлакатлар бу АҚШ ва Хитой, дунё бўйича блокчейн технологияларга
доир патентлар-нинг 75 фоизи айнан шу давлатларга тўғри келади. Ўз
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
361
навбатида интернет маҳсулотларининг 50 фоизини шу давлатлар аҳолиси
истеъмол қилади.
Блокчейн технологиялари томонларнинг ҳеч қандай воситачисиз
битимларни хавфсиз, ишончли амалга оширишга имкон берувчи
технологиядир. Уни кўпчилик криптовалюта технологияси сифатида
билса-да, аслида блокчейндан рақамли идентификация, эгалик ва мулкий
ҳуқуқлар химояси, тўлов тизими сифатида фойдаланиш мумкин. Ethereum
каби блокчейн базасида ишлайдиган очиқ манбали платформалар
анъанавий ҳуқуқий жараёнларсиз ҳар қандай активлар бўйича битимлар
тузиш, банк хизматларини кўрсатиш имконини беради. Ҳозирда
жаҳоннинг
турли
мамлакатларида
молиявий
технологиялар,
ер
ресурсларини бошқариш, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида
блокчейн тизимидан фойдаланилади. Блокчейн тизими ҳар қандай
соҳанинг шаффофлик даражасини оширади, коррупция ҳолатларининг
камайишига хизмат қилади.
Шунингдек, бешинчи авлод (5G) мобил технологияси алоқа сифати
ва
маълумотларни
узатиш
тезлигининг
юқорилиги,
энергетик
самарадорлиги инсон саломатлигига зарарсиз эканлигидан ташқари, бу
технология фойдаланувчиларга янгидан янги имкониятларни беради.
Масалан, интернет маҳсулотлари, кенг полосали медиасервислардан
фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради, табиий офатлар бўлган
жойларда ҳам алоқа ўрнатиш имконини беради.
Рақамли маълумотлар қимматбаҳо иқтисодий ресурс ҳисобланса-да,
у рақамли тафаккурга айланганидагина фойда келтиради. Рақамли
иқтисодиёт кириб келиши билан рақамли платформалар яратиш ва тез
суръатларда ўсиб бораётган рақамли маълумотларни монетизация қилиш
муаммолари вужудга келмоқда. Бунда қиймат ярата олиш йўлларини,
мазкур жараёнлардаги тўсиқларни бартараф этиш воситаларини аниқлаш
муҳимдир. Бу қийматни яратиш ва тарқатиш салоҳиятини, қийматни
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
362
янгилаш, бошқариш ҳамда қийматни қўлга киритиш шаклларини тушуниш
имконини беради.
Бугунги кунда исталган мамлакатнинг иқтисодий ривожланишини
таъминлаш ва жаҳон майдонида рақобатдошлигини ошириш кўп жиҳатдан
рақамли иқтисодиётнинг самарали шаклланиши ва ривожланишига боғлиқ.
Табиийки, рақамли иқтисодиёт турли мамлакатларда турлича,
рақамли кун тартибининг устуворликлари ва мавжуд шароитларга
асосланиб ривожланади.
Шу билан бирга, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришнинг барча
моделлари учун умумий хусусиятлар ҳам бор. Булар — бу рақамли
технологияларга инновациялар ва катта миқдордаги сармояларни киритиш
учун қулай шароитлар мавжудлиги.
Ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон рақамли трансформация
босқичига ўтди.
Қуйидагилар давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қаторида
саналади:
қонунчилик
ва
таълим
тизимини
такомиллаштириш,
инфратузилмани
модернизация
қилиш,
ушбу
соҳани
жадал
ривожлантириш;
хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш ва зарур экомуҳитни
яратиш, шу жумладан янги «рақамли» лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун
қулай муҳит юзага келтириш,
технопаркларни ривожлантириш ва венчур молиялаштириш
механизмларини жорий этиш. Хусусан, жорий йилда Ўзбекистондаги
биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик
парки — IT-Парк ташкил этилди. Технопарк ўз резидентларига солиқ
имтиёзлари ва преференцияларини тақдим этади ҳамда бошланғич
лойиҳалар ва дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларини ҳар томонлама
қўллаб-қувватлайди. Бу ерда дастлабки 15 та стартап лойиҳаси
акселерация ва инкубация дастурларига қабул қилинди.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
363
Кўрилаётган чора-тадбирлар давлат ахборот тизимларини жорий
этиш, давлат органлари ва аҳоли ўртасидаги ўзаро таъсирчан самарали
тизимини
яратиш
орқали
«Электрон
ҳукумат»нинг
тизимли
ривожланишини таъминлашга имкон берди.
Бугунги
кунда
Ягона
давлат
хизматлари
портали
фойдаланувчиларга 160 дан ортиқ онлайн хизматларни тақдим этмоқда.
Жорий йилдан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини
ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш бўйича «project.gov.uz» ягона
электрон тизими ишга туширилди, унинг ёрдамида 1000 дан ортиқ
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тасдиқланди.
Бугунги кунда мамлакатни рақамли телевидение билан тўлиқ
қамраб олиш таъминланди.
«Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини бутун республика бўйлаб амалга
ошириш: йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатларини видеоқайд этиш,
турар-жой бинолари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларнинг
хавфсизлигини мониторинг қилиш, автотураргоҳлар ва тўхташ жойларини
тартибга солиш каби ишлар олиб борилмоқда.
IТ-кадрларни тайёрлаш бўйича хорижий университетлар билан
ҳамкорлик кенгаймоқда, хусусан, Тошкентдаги Инҳа (Корея) университети
фаолият кўрсатмоқда, бу йил Тошкентда Ҳиндистоннинг Амити
университети очилди. Шунингдек, ТАТУ ҳамда Беларусь давлат
информатика ва радиоэлектроника университети билан ҳамкорликда
қўшма факультет ташкил этилиб, талабалар қабул қилинди.
Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатда ахборот технологияларини янада
ривожлантириш бўйича қатор устувор вазифаларни белгилаб:
-аҳоли
пунктларида
телекоммуникация
инфратузилмасини
ривожлантириш, модернизация қилиш ва кенгайтиришни жадаллаштириш,
хусусан, давлат-хусусий шериклик асосида кенг полосали уланиш
йўналиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда;
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
364
-Big data», яъни катта ҳажмли маълумотларга ишлов бериш ва
«нарсалар интернети», ақлли видеокузатувлар ва жамоат жойларида
мониторинг тизимини жорий этишни ўз ичига олган «ақлли» ва «хавфсиз»
шаҳарлар технологияларини жорий этиш бўйича бир қатор лойиҳаларни
амалга оширишни давом эттирилмоқда;
- келгуси 5 йил ичида дастурий маҳсулотлар экспортини 10
баробарга ошириш, мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги ахборот
технологиялари секторининг улушини камида 4 фоизга кўтариш
режалаштирилган;
- стартап лойиҳалари учун қулай экотизимни шакллантиришни
давом эттириш, етакчи технологиялар, инвестиция компаниялари ва
молиявий институтлар билан ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилмоқда.
Хулосаларига
кўра
рақамли
иқтисодиётни
дунёнинг
барча
мамлакатларида ривожлантириш зарурлиги, рақамли иқтисодиётга ўтиш
жараёнини тезлаштириш лозим.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2018
йил
19
февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони.
www.lex.uz
2. С.С. Гулямов, Р.Ҳ. Аюпов, О.М. Абдуллаев, Г.Р. Балтабаева.
Рақамли иқтисодиётда блокчейн технологиялар. Т.: ТМИ, “Иқтисод-
Молия” нашриёти, 2019, 447 бет.
3. http://www.stat.uz
4. http://www.lex.uz
5. http://www.infocom.uz
6. http://www.tsue.fan.uz
7. http://mitc.uz
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
365
Do'stlaringiz bilan baham: |