ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Абдуллаева Р.М. –ТДИУ доц
Каримова Қ.А. -90-мактаб психологи
Педагогик
жараёнининг
самарали
ва
натижали
бўлишини
таъминлайдиган интерфаол услублар "Интерфаол"- инглизча сўз бўлиб,
"interact":
"inter"
-
"ўзаро"
ва
"act"-"ҳаракат
қилмоқ",
уларни
умумлаштирганда эса, "Интерфаол" - "ўзаро ҳаракат қилмоқ" маъносини
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
410
англатади. Interaction- ҳамкорликни (бошқалар билан) билдиради- талаба
(ёки ўқувчи); ўқитувчи - талаба (ёки ўқувчи)лар;
Интерфаол метод-таълим жараёнида ўқувчилар ҳамда ўқитувчи
ўртасидаги фаолликни ошириш орқали ўқувчиларнинг билимларни
ўзлаштиришини фаоллаштириш, шахсий сифатларини ривожлантиришга
хизмат қилади. Интерфаол методларни қўллаш дарс самарадорлигини
оширишга ёрдам беради. Интерфаол таълимнинг асосий мезонлари:
норасмий баҳс-мунозаралар ўтказиш, ўқув материалини эркин баён этиш
ва ифодалаш имконияти, маърузалар сони камлиги, лекин семинарлар сони
кўплиги, ўқувчилар ташаббус кўрсатишларига имкониятлар яратилиши,
кичик гуруҳ, катта гуруҳ, синф жамоаси бўлиб ишлаш учун топшириқлар
бериш, ёзма ишлар бажариш ва бошқа методлардан иборат бўлиб, улар
таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда ўзига хос аҳамиятга
эга. Интерфаол машғулотлар дарс самарадорлигини ошириш омиллари
ҳисобланади. Ҳозирда таълим методларини такомиллаштириш соҳасидаги
асосий йуналишлардан бири интерфаол таълим ва тарбия усулларини
жорий қилишдан иборат. Касб-ҳунар коллежларида умумкасбий ва махсус
фан ўқитувчилари дарс машғулотлари жараёнида интерфаол усуллардан
борган сари кенгроқ фойдаланмоқдалар. Интерфаол усулларни қўллаш
натижасида ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш, хулосалар
чиқариш, ўз фикрини баён қилиш, уни асослаган ҳолда ҳимоя қила билиш,
cofaom мулоқот, мунозара, баҳс олиб бориш кўникмалари шаклланиб,
ривожланиб боради.
Интерфаол усуллар кўп турли бўлиб уларнинг ҳаммаси ҳам ҳар
қандай прогрессив усуллар каби энг аввало, ўқитувчидан машғулот
олдидан катта тайёргарлик кўришни талаб қилади.
Шу машғулотларни ташкил қилишда интерфаол дарснинг асосий
хусусиятларини унинг анъанавий дарсга нисбатан айрим фарқларини
кўриб чиқиш орқали яққолроқ идрок этиш мумкин. Бу жадвалда ҳажм
ошиб кетмаслиги учун фикр жуда қисқа баён қилинди.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
411
Жадвалда келтирилган фарқлар шу икки машғулот турининг бир-
бирига нисбатан афзал ва камчилик томонларини яққол кўрсатиб турибди.
Интерфаол машғулотнинг ушбу жадвалда кўрсатилган айрим
жиҳатларини таҳлил қилиш асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:
Ўқув режадаги фанларни ўқитишда қайси мавзулар бўйича интерфаол
дарслар ташкил қилиш мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олиш зарур.
Бунда ҳар бир мавзу бўйича машғулотнинг мақсадига тўлиқ эришишни
таъминлайдиган интерфаол ёки анъанавий машғулот турларидан фойда-
ланиш кўзда тутилади.
Интерфаол машғулотнинг самарали бўлиши учун ўқувчилар янги
машғулотдан олдин унинг мавзуси бўйича асосий тушунчаларни ва
дастлабки маълумотларни билишларини таъминлаш зарур.
Интерфаол машғулотда ўқувчиларнинг мустақил ишлашлари учун
анъанавий машғулотга нисбатан кўп вақт сарфланишини ҳисобга олиш
зарур.
Шуларга ўхшаш фарқларнинг ижтимоий ҳаётдаги таъсири тўрғисида бир
неча аср муқаддам А.Навойй ўзининг машҳур "Маҳбуб ул-қулуб" асари
муқаддимасида шундай ёзган эди: "Умид улкан, ўқувчилар саодат ва
эътибор кўзи била назар солгайлар ва ҳар қайси ўз фаҳму идрокларига кўра
бахра олгайлар...". Бунда шу асарни ҳар ким турлича, яъни ўз фаҳму
идроки даражасидагина тушуниши, ўзлаштириши, фойда ола билиши ва
амалда қўллай билиши кўрсатиб ўтилган бўлиб, бундан биз интерфаол
таълим усулларининг анъанавий усуллардан асосий фарқлари туғрисида
юқорида айтган хулосаларимизни янада қиска қилиб, ўқувчиларнинг
фаҳму- идрокларини ўстиришдан иборат, деб ифодалашимиз мумкин.
Бундан
таъкидлаш
лозимки,
интерфаол
таълим
усуллари
Ўзбекистонда қадим замонлардан бери таълим-тарбия жараёнида муаллим
билан
талабалар
ҳамда
талабалар
билан
талабалар
ўртасидаги
мулоқотларда муҳокама, мунозара, музокара, мушоҳада, тақлил, машварат,
мушоира, мутолаа каби шаклларда қўллаб келинган.
You created this PDF from an application that is not licensed to print to novaPDF printer (
http://www.novapdf.com
)
412
Бу усуллар талабаларнинг ҳушёрлик, тафаккур, мулоҳаза, зеҳн,
истеъдод,
заковатларини
ўстириш
орқали
уларнинг
мустақил
фикрлайдиган, комил инсонлар бўлиб етишишларига хизмат қилган.
Интерфаол таълим технологияси ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар
кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди.
Бунда ҳар бир ўқувчи ўз мотивлари ва интеллектуал даражасига эга
бўладиган машғу лотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради.
Интерфаол
машғулотларни
амалда
қўллаш
бўйича
айрим
тажрибаларни
ўрганиш
асосида
бу
машғулотларнинг
сифат
ва
самарадорлигини
оширишга
таъсир
этувчи
айрим
омилларни
кўрсатишимиз мумкин. Уларни шартли равишда ташкилий педагогик,
илмий методик ҳамда ўқитувчига, ўқувчиларга, таълим воситаларига
боғлиқ омиллар деб аташ мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |