3
КИРИШ
Ҳозирги қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислоҳатлар аҳолини сифатли
озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириши ва бу соҳадаги таъминотни
тубдан яхшилаб жаҳон андозаларига тенглаштириш энг долзарб масалалардан бири хисобланади.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини тубдан ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш мақсадида бир қатор қонунлар ва фармойишлар қабул қилинмоқда.
Бундан ташқари, 2008 йил октябр ойидаги “Пахта экин далаларини қисқартирилиши билан
мева-сабзавотлар ва узумни ривожлантиришга” қаратилган Вазирлар Махкамасиниг Қарори
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдорини ортишига олиб келади.
Республикамиз мустақиллика эришиши туфайли қишлоқ хўжалигидаги ислоҳатлар босқичма
босқич амалга ошиши билан ерларни ўз эгаларига, яъни фермерларга берилди. Эндиликда фермер
етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзларига қулай истеъмолчилар билан шартномалар
тузиш хуқуқларига эгадурлар.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигидаги барча ўзгаришлар
ерларни мелиоратив холатини
яхшилаш, шу билан бирга сифатли қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш, уларни ўз
вақтида йиғиб-териб олиш ва қайта ишлашга қаратилган.
Бундан ташқари ҳозирги қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислохотлар
ахолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлароқ қондириши ва бу соҳадаги
таъминотни
тубдан яхшилаб, жахон андозаларига тенглаштириш долзарб масалалардан бири
ҳисобланади.
Бу билан бирга бугунги кунда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар яъни,
фермерлар билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш корхоналари
мутахассислари ва шу
соҳада илмий изланишлар олиб бораётган олимлари орасида ўзвий боғланишлар бўлишини талаб
этмоқда.
Республикамиз иқтисодиётининг бозор муносабатларига ўтиши қишлоқ хўжалик ходимлари
зиммасига янги вазифалар юклади, республикамизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги хом-
ашёларини қайта ишлаш учун янги, хориж технологияларини тадбиқ этиш билан қайта
ишлаш
унумдорлигини ва маҳсулот сифатини яхшилашга талаб кучайди.
Халқаро қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига қараганда, Жаҳон бўйича
махсулотларнинг исроф бўлиши 6-10 фоиздан ошмайди. Бизда бу кўрсаткич баъзан 15-20 фоизни
ташкил этади. Бу кўрсаткични йилига 1-2 фоизга камайтириш муҳим вазифа ҳисобланади.
Республикамиз қишлоқ хўжалигини ривожлантириш унинг самарадорлигини ошириш, янги
маҳсулотларни етиштириш билан бир қаторда уларни сақлаш ва маҳаллий шароитда қайта
ишланишига катта эътибор бермоқда.
Қишлоқ хўжалигини тубдан ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш
мақсадида бир қатор қонунлар ва фармойишлар қабул қилинган.
Дарҳақиқат, юртимизда давлатимиз томонидан ҳар йили озиқ-овқат мўл-кўллигини
таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб келинади. Бунинг самарасини бозорларимиздаги мўл-
кўлчиликда кўриб турибмиз. Бироқ бунга эришиш учун албатта фақат етарли миқдорда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш лозим бўлади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 6 августдаги 03-32-33-сонли йиғилиши баёнига асосан барча
вилоят ҳокимларининг "Мева ва сабзавот маҳсулотларини қишга ғамлаш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги Қарори қабул қилинган.
Шу сабабли мамлакатимизда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги "2011-2015
йиллар даврида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг
моддий-техника базасини
ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси доирасида
заҳира маҳсулотлари жойланаётган барча сақлаш омборларини белгиланган тартибда зарур
ускуналар билан жиҳозлаш ва модернизация қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирда фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги махсулотларини йиғиб
олиш ва уларни сақлни тўғри
ташкил этмасдан туриб, аҳолини озиқ-овқат махсулотлари билан
таъминлаб бўлмайди. Қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш ҳажми ортиб борган сари
уларни сақлашни тўғри йўлга қўйилиши керак, бунинг учун эса янги замонавий омборхоналарини
бунёд этилиши, қолаверса, бу борадаги фан-техника ва илгор технологияларни тадбиқ этиш,
4
хориж тажриба ютуқларини ўрганиб ишлаб чиқаришга кенг жорий этилиши мақсадга мувофиқ
бўлади.
Ушбу “Мева ва сабзавотлар маҳсулотларини сақлаш технологияси”
фанидан курс ишини
тайёрлашда мен картошкани доимий омборхоналарда хирмон усулида сақлаш талаб этиладиган
омбор майдонлари, сақлашда табиий камайиши ҳамда сақлаш даврида иқтисодий
самарадорлигини ҳисоблашни ҳамда анжирни сақлаш технологиясини ёритишга бағишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: