“Мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлаш технологияси” фанидан


Картошкани сақлаш технологияси



Download 328,96 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/13
Sana23.07.2022
Hajmi328,96 Kb.
#842605
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
А.Абдумажидов13) Картошка

2.4. Картошкани сақлаш технологияси 
Картошка ҳосили қимматли озик-овқат маҳсулоти, ем-хашак ва техник хом ашё 
ҳисобланади. Унинг таркибида 75-80 % сув, 14-24% крахмал, 2% оксил, шунингдек, В
1
, В
2
, С 
витаминлари ва А провитамини (каротин), пўстида эса заҳарли модда соланин бор. 
Картошка бошқа кўпгина сабзавотларга қараганда сақлашга чидамли маҳсулот ҳисобланади. 
Гарчанд шундай бўлсада, уни сақлашда кўп нобудгарчиликка йўл қўйилади. 
Картошкани сақлаш усулларини ва технологиясини такомиллаштириш, шу билан бирга бу 
жараёнларни комплекс механизациялаштириш катта иқтисодий самара келтиради ҳамда 
нобудгарчиликни кескин камайтиради. 
Картошканинг тузилиши ва унинг таркиби табиий ҳимоя хусусиятини белгилайди. 
Картошканинг қоплагич тўқималари ва перидерма жуда зич жойлашган ҳужайралардан иборат 
бўлганлиги учун уни механик касаллик ва зараркунандалардан зарарланишидан сақлайди. 
Қоплагич тўқималарида суберин моддасининг борлиги ҳам картошканинг сақланувчанлигини 
оширади. Картошканинг шикастланган жойларида қоплагич тўқималарининг тикланиш хусусияти 
унинг сақлашга чидамлилигини янада оширади. Шикастланган жойда суберин моддаси билан 
бирга ҳимоя вазифасини бажарувчи бир қатор моддалар (полифенол, га рмонлар, фитоалексин, 
аскорбин кислотаси ва бошқалар) ҳосил бўлади. Шундай қилиб, фитопатоген микроорганизмларга 
механик ва химик тўсиқлар пайдо бўлади. 
Л. В. Метлицкийнинг кузатувларига кўра, юзароқ шикастланиш рўй берганида янги 
қоплагич тўқима тезроқ ва анча тўлиқ ҳосил бўлади, картошканинг ўзагини қамрайдиган чуқур 
шикастланиш эса анча суст битади. Яъни юзароқ шикастланиш 20°С ҳароратда 4-6 кунда, 
чуқурроқ шикастланиш эса 6-8 кунда битади. Шикастланишнинг битиб кетиши картошканинг нав 
хусусиятига, тугунакнинг физиологик ҳолатига ва сақлаш режимига боғлиқ. Ўсаётган ва янгидан 
қазиб олинган тугунакларда шикастланишнинг битиши узоқ сақланган картошкага нисбатан 
тезроқ бўлади. 
Шикастланган жойнинг битиши учун ҳавонинг қулай ҳарорати 18-20°С, намлиги 90-95% ва 
ҳаво алмашинуви секундига 2-4 метр ҳисобланади. 
Картошканинг сақлашга чидамлилигини таъминлайдиган асосий биологик хусусиятларидан 
бири унинг физиологик тиним даврини ўташидир. Картошкани сақлашдаги барча тадбирлар 


11 
тиним даврини узайтиришга қаратилган бўлиши лозим. Физиологик тиним даврининг 
давомийлиги навнинг хусусиятларига, етиштириш шароитларига, физиологик ҳолатига ва сақлаш 
шароитларига қараб ўзгаради. Одатда картошканинг кечки навлари эртаги навларига қараганда 
узоқроқ тиним даврига эга бўлади. 
Картошкани тугунак ҳосил бўлиш даврида ҳаддан зиёд суғориш тиним даврининг 
қисқаришига олиб келади ва қазиб олинган тугунаклар тезда кўкариб кетади. Азотнинг кўп 
бўлиши ва калийнинг етишмаслиги ҳам тиним даврини қисқартиради. 
Картошканинг сақлашга чидамлилиги таркибидаги табиий ҳимоя характерини белгиловчи 
моддаларга соланин ва чаконин глюкозидларига, полифенол, фитоалексин кабиларга боғлиқ. 
Картошканинг сақланувчанлиги уруғлик материалига ҳам боғлиқлиги аниқланган. 
Картошка палаги сарғайиб, тугунакларнинг пўсти қалинлашиб сидирилмайдиган бўлиб 
қолганда қазиб олинади. Қазиб олинган картошка ҳаво очиқ кунлари офтобда 2-3 соат, ёмғирли 
кунларда эса айвон ёки омборда 2-3 кун қуритилади. Бунда картошкани ҳаддан ташқари қуритиб 
сўлитиб юбормаслик лозим. Ҳосилни йиғиштириш вақтида совуқ тушса, унда картошка бир неча 
кун иситилган бинода сақланиб, кейин сараланади. Сақлашга келтирилган картошка тоза, соғлом,
шикастланмаган ва қуруқ, шу билан бирга етилиш даражасига қараб сараланган бўлиши талаб 
қилинади. Айниқса, шикастланган картошкани узоқ муддат сақлаб бўлмайди. Тозаланмаган 
картошканинг нафас олиши анча қийинлашади. Майда тугунаклар йирикларига қараганда узоқ 
вақт сақланмайди. 
Сақлаш вақтида картошкада кечадиган жараёнларнинг жадаллигига караб уни сақлашни уч 
даврга бўлиш мумкин. 

Download 328,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish