«
Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
283
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ВА
УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Тажибаев Комилжон Қурбанович, катта ўқт.НамДУ
Алиева Гоззал Алиевна, ўқт.ТДАУ Нукус филиали
Ўзбекистоннинг юксак даражада ривожланишига эришиш йўлидаги муҳим
бўғин қишлоқ хўжалиги тармоқларининг бир маромда тараққий этишни
таъминлаш хисобланади. Бутун иқтисодий ўзгаришларнинг якуни барқарорлик ва
халқ фаровонлигини кўп жиҳатдан ўзгаришлар жараёнлари
аграр секторини
қанчалик кенг қамраб олишига, қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар қанчалик чуқур
боришга боғлик бўлади.
Кўпчилик мамлакатларни тажрибасидан маълумки, иқтисодий
ислохотлар
халқ хўжалигининг барча соҳаларида бир хил жадаллик билан амалга ошмаслигини
кўришимиз мумкин.
Мамлакатимизда аҳолининг аксарияти яшаши, иқтисодиётни
аграр саноат
тарзида эканлиги ҳамда хаётий муҳим муаммоларни ҳал қилишда қишлоқ
хўжалигининг тутган ўрни билан чамбарчас боғлиқ. Хозирги иқтисодиётнинг айни
аграр соҳаси катта имкониятларга эга. Бу имкониятлардан фойдаланиб аҳолини
озиқ-овқат ва саноатни хом ашё билан таъминлашни яхшилабгина қолмай,
республика қишлоқ аҳолисининг турмушини фаровонлигини ошириш учун хизмат
қилади.
Давлатнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига бевосита аралашишидан
воз кечиши аграр сиёсатнинг негизидир.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳатлар негизида
янги
инфраструктураларни
жумладан:
бозор
муносабатларини,
пул
муносабатларини, сервис хизматларини ривожлантиришга
катта эътибор
қаратишни кўзда тутади. Экин майдонларини таркибини хўжаликлар
деҳқонларнинг ўзлари белгилашлари керак. Давлатнинг асосий бурчи уларни зарур
зарур маҳсулот етиштириш иқтисодий манфаатдор этишдан, уларга амалий ёрдам
кўрсатишдан иборат. Давлат томонидан ёрдам берилмас экан қишлоқ оёққа тура
олмаслиги, республика бутун иқтисодиёти таянадиган мустахкам негиз хам
бўлмаслиги аник.
Бизга маълумки, қишлоқ хўжалиги инсоннинг табиатга бўлган
муносабати билан кишиларнинг ўзаро муносабатлари яхшиликда боришини талаб
қилади ва иқтисодиётни аграр секторини ташкил этади. Шундан келиб чиққан
холда қишлоқ хўжалигидаги мулкий муносабатларни аниқ ҳал этмасдан туриб, уни
янги замонавий даражага кўтариш мумкин эмас. Бутун аграр сиёсатнинг муҳим
масаласи - негизи ерга мулкчилик масаласидир.
Иқтисодчи олим Т. Вильям Петти таъбири билан айтганда «Меҳнат
бойликнинг отаси бўлса - Ер эса унинг онасидир. » албатта ер ҳар қандай ишлаб
чиқариш учун фазовий ва операцион база бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари у