маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
280
2017/2018 ўқув йилида эса 86 тани ташкил этган. 2018/2019 ўқув йилида олий
таълим муассасаларида кундузги таълим шакли бўйича қабул квоталарининг
ортганлиги билан бир қаторда 51 олий таълим муассасасида сиртқи таълим, 22
олий таълим муассасасида махсус сиртқи таълим ва 9 олий таълим муассасасида
кечки таълим шакллари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб,
янги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотли кадрлар
тайёрлаш йўлга қўйилган. Биргина 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат таълим
йўналишлари бўйича 66 та, магистратура мутахассисликлари бўйича 48
мутахассислик бўйича кадрлар тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди. Айни вақтда 344
минг 790 нафар ёш талабалар сафидан жой олган.
Бу эса ўз навбатида охирги икки йил ичида таълим соҳасида олиб
борилаётган ислоҳотлар давлат бюджетидан молиялаштириш ҳажмининг ўсишига
олиб келди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим
вазирлиги тасарруфидаги таълим муассасаларини сақлаш харажатлари учун
ажратилган маблағлар 83,7 фоизга ошди.
Ушбу маблағлар олий таълим муассасалари моддий-техника базасини ўқув
ва илмий-лаборатория бино ва корпуслари, спорт иншоотлари, ижтимоий-
муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва
капитал таъмирлаш, олий таълим илм-фанининг устувор йўналишлари бўйича
ўқув-илмий лабораторияларини замонавий асбоб ва ускуналар билан ва замонавий
ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш, олий таълим
муассасалари талабалари, ўқитувчилари ва ёш тадқиқотчиларининг жаҳон таълим
ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва
маълумотлар базаларига кириш имкониятларини кенгайтириш ва бошқа ишлар
учун мўлжалланган.
Олий таълим тизимида қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича дунёнинг
етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш,
ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларини жорий этиш, айниқса, истиқболли
педагог ва илмий кадрларни хорижнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида
стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш борасидаги ишлар етарли даражада
олиб борилмаяпти.
Ўзбекистон ва хорижий ОТМларнинг ўзаро келишуви ҳамда қўшма таълим
дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш ва икки томонлама тан
олинадиган диплом бериш амалиёти жорий этилмоқда. Бундан ташқари, хорижий
фуқаролар бакалавриатга квотадан ташқари суҳбат асосида тест синовларисиз
ўқишга қабул қилинади. Ўзбекистонда ўқиш истагини билдирган хорижий
фуқаролардан визаларни расмийлаштириш учун консуллик ва бошқа тўловлар
ундирилмайди. Шу нуқтаи назардан айтганда, ушбу ҳужжат мамлакатимиз олий
таълим тизимида туб бурилиш ясади.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |