маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 284
хом ашё омбори учун кенг омборки, унинг тагидан иқтисодий бойлик учун зарур
бўлган нарсалар қазиб олинади.
Ер ишлаб чиқаришнинг оргинал воситаси бўлиш билан бирга унинг ўзига
хос хусусиятлари борки, бу хусусиятлар уни бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан
қатъий ажратиб туради. Аграр муносабатларнинг объекти бўлмиш ер, махсус
ресурс бўлганидан унинг хусусида хам ўзигагина хос бўлган иқтисодий алоқалар
келиб чиқади. Ер ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг умумий шартидир. Чунки ердан
фойдаланиш жараёнида унинг энг муҳим сифатий хусусияти доимий
унумдорлигидир. Ернинг унумдорлик даражаси кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги
экинларнинг ҳосилдорлик даражасини, деҳқончилик ва чорвачиликнинг ялпи
махсулот хажмини белгилайди. Шу билан бирга ернинг асосий ишлаб чиқариш
воситаси сифатидаги мана шу энг муҳим сифат иш хусусияти сира камаймайди,
хатто ундан тўғри ва интенсив тарзда фойдаланилганда унинг хусусияти ўсиб
кучайиб боради.
Сўнги йилларда аграр соҳанинг иқтисодиётдаги аҳамияти хисобга олиниб,
унга эътибор кучайтирилмокда. Қишлоқ хўжалиги ходимларини моддий
рағбатлантиришни яхшилаш, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги нархларни
белгилашдаги номутаносибликни тугатиш мақсадида деҳқончилик ва чорвачилик
махсулотлари барча турларининг харид нархлари мунтазам ошириб борилмокда.
Қишлоқ аҳолисининг маълум қисмида томорқанинг мавжудлиги меҳнатга
яроқли аҳолининг ижтимоий ишлаб чиқаришда суст қатнашиши хисобидан
ишланса, иккинчи томондан ижтимоий хўжаликдан келадиган қишлоқ хўжалиги
махсулотлари етишмаслигини қоплаб туради ва учинчи томондан қишлоқ аҳолиси
даромадларининг маълум қисмини ташкил этиб улар ахволини яхшилашга қишлоқ
аҳолисининг моддий томондан мустахкамланишига олиб келади.
Қишлоқ хўжалиги яқин йиллар давомида хам амалга оширилаётган
иқтисодий
ислоҳотларнинг
хамиша
марказида
бўлади.
Бу
бутун
иқтисодиётимизнинг
негизидир.
Деҳқончилик
соҳасини
ривожлантириш
муаммолари Ўзбекистонни бозор иқтисодиётига ўтиш стратегиясида хал қилувчи
бўғин хисобланади. Барча иқтисодий ўзгаришларнинг бориши кўп жиҳатдан туб
ўзгаришларнинг теран жараёнлари аграр соҳага қанчалик чуқур таъсир кўрсатишга
боғлиқ, колаверса қишлоқдаги ислохотлар кай даражада амалга ошишига, қишлоқ
аҳолисининг кенг табақалари ислоҳот ғояларини нечоғлик маъкуллашларига
боғлиқ.
Хозир қишлоқка тегишли устиворликни қайтариб бериш зарур. Харид
нархларига эркин тус бериб, уни жаҳон бозоридаги нарх-наволар даражасига
етказиш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришга имтиёзли солиқ солиш ва қарз
беришни сақлаб қолиш, хўжаликларга кўпрок иқтисодий эркинлик бериш,
қишлоқда янгидан вужудга келаётган бозор иқтисодиёти тузилмаларини ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш йулини бундан буён ҳам ўтказиш орқали қишлоқ
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг