«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
248
МЕВА-САВЗАВОТ МАХСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА
СТАНДАРТЛАРДАГИ ТАВОФУТЛАР ТАҲЛИЛИ.
(УЗУМ МАХСУЛОТИ МИСОЛИДА)
Мадиханова Н. АндМИ. “МСМСМ” кафедраси ассистенти
Сотволдиева О. АндМИ. “МСМСМ” йўналиши
2- босқич 255-гуруҳ талабаси
Айни вактда Ўзбекистон Марказий Осиёда мева экспорти бўйича бўйича
етакчи давлатлардан бири хисобланади. Шулардан ўрик, узум, гилос ва полиз
экинлари ташки савдода ўз ўрнига эга. Мамлакатимизда узум қадим қадимдан
етиштириб келинган. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ривожланишида
узумчилик мухим ўрин тутади. Республиканинг қулай тупроқ-иқлим шароитида
узумни хўраги, сифатли майизбоп ва хилма хил шароб бўладиган навлари
етиштирилади. Шунингдек хавфли зарарли касаллик ва зазаркунандаларнинг
бўлмаслиги, бу ерда кам харажат қилиб, доимий юқори, экологик тоза махсулот
олиш имкониятини беради. Шу маънода узумчилик мамлакатимиз қишлоқ
хўжалигининг мухим тармоқларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг
қулай табиий иқлим шароити бу ерда хилма хил узум навлари етиштириш ва турли
хил махсулотлари олиш имконини беради. Узумдан юқори калорияли ҳар хил
махсулотлари тайёрланиди. Масалан, шарбат, майиз, вино, шинни ва бошқа
махсулотлар. Узум юқори кимматбаҳо, пархез ва озиқ-овкат махсулотидир. Яхши
пишган узум таркибида 30 % гача , сўлиганида 40 % ва ундан кўп канд моддалари
бўлади. Олма, вино, лимон, чумоли, шовул, салицил каби органик кислоталар,
калий, кальций, натрий , форфор, темир каби минерал тузлар, А, В, Р, С гурух
витаминлари кўп. Хозирги кунда узумнинг таьм сифатлари юқори бўлганлиги
учун, бу тармоқнингн ривожланишига катта истиқболлари очиб беради. Ишлаб
чиқаришда узумни хар хил мақсадли навлари, хўл ҳолда истеъмол қилиш, уругсиз,
майиз, вино тайёрлаш ва уларни узоқ муддатга сақлашга мўлжалланган узум
навлари етиштириб келинмоқда ва экспортга хажмини кўпайтирмоқда. Давлат
статистика кўмитаси маълумотларига кўра, мева-сабзавот махсулотлари
экспортида 22.4 %ни мева ва резаворлар (ўсиш 27,1 %), 57, 2 % ни сабзавотлар
(69.8%га), 15,7 %ни узум (16.3 % га) ташкил қилади. Мева-сабзавот махсулотлари
экспортида асосий хамкор давлатлар Козогистон, Афгонистон, Туркия, Эрон,
Ветнам, Хитой ва Хиндистон ҳисобланади.
Махсулотларни экспорт қилиш учун қуйидаги босқичлар амалга оширилади:
Экспортёр корхона - хорижий хамкор - контракт - Инвойс, пекинг лист -
махсулотниг келиб чиқиш сертификати - божхона расмийлаштируви - экспорт
декларацияси - ЭД, Инвойс, П/л электрон нусхалари импортёр давлатга юборилади.
Ушбу махсулотларни хорижга экспорт қилиш учун GLOBALG.A.P. ва ЕЭК ООН
стандарти асосида етиштирилиши талаб қилинади. Ушбу стандартлар асосида
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |