маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
246
тўғридан-тўғри боғланган, иқлим омилларига бевосита боғлиқ, бундан ташқари
жараёнда инсон, ер, ўсимликлар, ҳайвонлар иштирок этади ва уни ҳўжалик
фаолиятининг мураккаб шаклига айлантиради. Табиий иқлим шароитлари тирик
организмлар ривожланишининг биологик циклига таъсир кўрсатиб, ўсимликлар ва
ҳайвонларнинг маҳсулдорлигини белгилабберади, маҳсулот тан нархининг ва
нертабелликнинг табақаланишига олибкеладики, бупироварида қишлоқ ҳўжалиги
корхоналари даромадлилигида молиявий ресурслар доиравий айланишида ўз
ифодасини топади. Ўз навбатидаишлабчиқаришнинг мавсумийлиги ва цикллилиги
моддий пул ресурсларини йил даврлари бўйича концентрациялашни тақозо этади,
чунки, қилинаётган ҳаражатлар билан даромадлар олиниши ўртасида вақт бўйича
узилиш мавжуд.
2. Қатор тадқиқотчиларнинг қишлоқ ҳўжалигида молиявий механизмнинг
ўранилаётган мазмуни ҳақидаги фикрларига таянган ҳолда унинг моҳияти
мазмунига муаллифлик таърифи бермоқдамиз. Бизнинг фикримизча, қишлоқ
ҳўжалигида молия механизми мамлакатнинг озиқ-овқат мустақиллигини
таъминлаш, юртимиз қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотининг рақобатбардорлигини
ошириш, қишлоқ ҳўжалиги товар ишлаб чиварувчиларининг молиявий
барқарорлигини таъминлаш, Ўзбекистоннинг мумжаҳон савдо ташкилотига
қўшилиши шароитларида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжларини
қондириш мақсадаларида ресурслар бўйича баланслашган молиявий ресурсларни
шакллантириш ва ишга солишга йўналтирилган молиявий методлар, қуроллар,
дастаклар, норматив ва ахборот-методик таъминот муайян йиғиндисидан
иборатдир.
3. Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан молиявий тартибга солиш
тушунчасининг мазмуни аниқлаштирилди. У ижтимиой-иқтисодий барқарорликка
эришиш, юртимиз қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотининг рақобат устунликларини
таъминлаш, молия механизмини хўжалик юритишнинг реал ўзгараётган ижтимоий
– иқтисодий шароитларига, Умумжаҳон савдо ташкилоти талабларига, иқтисодий
ва озиқ-овқат хавфсизлигига мослаштирилган қаратилган мақсадли таъсир этиш
илмий асоланган давлат чора-тадбирлари комплексидан иборатдир.
4. Етакчи иқтисодчи олимларнинг илмий баҳо-мунозараларда билдирган
фикрлари, илмий тадқиқотлар натижалари таҳлили қишлоқ ҳўжалигини давлат
томонидан тартибга солиш ва молиявий қувватлаш тизимининг асоси бўлувчи
қатор принципларни ажратиб кўрсатишга имкон бермоқда:
-муайян даражадаги давлат молиявий ёрдами ва қувватлаб туриши қишлоқ
хўжалиги корхоналарининг ўзини-ўзи молиявий ишлай олишигашароит яратиб
бериши лозим;
-молиявий қувватлашга табақалаштирилган ёндашув, у хўжалик юритиш
самарадорлигидаги
тафовутлари
ишлаб
чиқарилаётган
маҳсулотнинг
рақобатбардошлигини эътиборга олиши лозим;
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |