маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш» 128
Қаламчалар экиладиган майдон текис, суғориш учун қулай, қуёш нури яхши
тушувчи, қуруқ ва совуқ шамоллардан ҳимояланган бўлиши керак. Баҳор ва ёз
пайтларида суғориш суви билан етарли таъминланган бўлиши алоҳида аҳамиятга
эга. Қаламчалар экиладиган майдонннинг тупроғи енгил ёки ўртача зичлашган
унумдор, шўрланмаган ёки кам шўрланган бўлиши керак. [2]
Қаламчалардан кўпайтириладиган дарахт ва буталар орасида анор ва анжир
қаламчаларини экишда вақт меъзонига алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади.
Чунки булар эрта баҳорги ўзгарувчан ҳаво ҳароратига жуда сезгир ва таъсирчан
бўлиб тупроқнинг 12-15 см қатламидаги ҳарорат 10-12
о
С бўлиши меъёрий
ҳисобланади.
Бундай шароит Сирдарё вилоятида 5-10 апрел кунлари оралиғига тўғри
келади. Қаламчаларни экиш ишлари бундан кечиктирилганда ҳаво ҳарорати
кўтарилишининг кескинлашуви сабабли илдиз отиш жараёни бузилиб, қаламчалар
тутиш фоизи камайиб кетади. Кечикиб экилган қаламчалардан олинган кўчатлар
ҳам сифат жиҳатдан талабга тўла жавоб бермайди.
Анор қаламчалари экиш олдидан аввалги кўмиб қўйилган жойидан бир
кунлик экиш учун етарли сонда ковлаб олиниб, шикастланган ва чириган новдалар
ажратиб олиб ташланади, яроқли соғлом новдалар 20-25 см узунликда ўткир
болтача ёки боғ қайчи билан кесилади. Тайёрланаётган қаламчаларнинг юқориги
учи охирги куртакдан 0,7-1,0 см, юқоридан пастки учи эса куртак ёки кесиб
олинган шохча ўрнидан бироз пастдан ҳар иккаласида ҳам қия йўналишда
кесилади. Қаламча ҳар иккала учининг ҳам қия холатда ўткир асбобда кам куч
билан осон кесилганлиги туфайли эзилиб шикастланиш рўй бермайди, натижада
соғлом қаламчанинг илдиз нишлари осон ва тез шаклланади. Эзилиб
шикастланмаган қаламчанинг ер юзасидаги учида қуриш ҳолати содир бўлмай
яшовчанлиги янада фаоллашади.
Қаламчаларни тайёрлаш ва экиш жараёнида айниқса қуёшли кунда очиқ
ҳавода қолишига йўл қўймаслик керак. Чунки кесиб тайёрланган қаламчалар
танасидаги заҳира намликни йўқотмаслиги уларнинг кўкаришида энг катта
аҳамиятга эга. Бунинг учун қаламчалар экилгунча экиш майдонида кўмилган ҳолда
ёки ҳўлланган мато остида тутиб турилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Қаламчалар кесиб тайёрлангандан сўнг 50-100 донадан қилиб икки тарафдан
боғлаб қўйилади ва боғламлар 10-12 соат давомида оқар сувда тутиб турилади. Бу
билан қаламчалар танаси сувга янада тўйинади. Шундан сўнг қаламчалар экишга
тайёр ҳисобланади. Сувдан олинган қаламчалар боғлами турли сабабларга кўра
экилмай қолса, улар юқори намли тупроққа кўмилиб, экилгунгача шу ерда
сақланади.
Анор қаламчалари экиладиган ер майдонининг катта кичиклигига қараб
қўлда ва механизациялаштирилган ҳолда қишлоқ хўжалик машиналари воситасида
экилади. Ҳар иккала усулда ҳам экиш талаби бир хил бўлиб у қуйидагича амалга
«Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг